Саидов Акмалжон Акрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳайвонлар бруцеллёзининг диагностика воситаларини такомиллаштириш”, 16.00.03 – Ветеринария микробиологияси, вирусологияси, эпизоотологияси, микологияси, микотоксикологияси ва иммунологияси (Ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/В98.
Илмий раҳбар: Рузимуродов Мухиддин Ахрорович, ветеринария фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ветеринария илмий-тадқиқот институти, PhD06/29.10.2021.В.139.01.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Хабибуло Аблокулович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Маматова Замира Баратовна, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат Аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чорвачилик соҳасига ва инсонлар соғлиғига катта зарар етказадиган ҳайвонларнинг кенг тарқалган бруцеллёзнинг эпизоотик ва эпидемик ҳолатини таҳлил қилиш, янги, маҳаллий диагностика воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш ва амалиётга тадбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Жиззах, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари чорвачилик хўжаликларида бруцеллёз касаллиги бўйича эпизоотик ҳолат таҳлил қилиниб, маҳаллий диагностикум ва реактивлардан фойдаланиш асосида уларнинг қиёсий тавсифлари берилган.
Ўзбекистонда биринчи марта РБТ, АР, КБР ва КУБР учун маҳаллий реагентлар - стандарт ижобий ва салбий зардоблар, технологиялар трансфери асосида ИФТ (ЭЛИСА) тўплами ишлаб чиқилиб, уларнинг махсуслиги ва фаоллиги ўрганилган ва иммунизация схемалари ҳамда уларни лиофилизация параметрлари ишлаб чиқилган.
Вирулентлиги ҳар хил бўлган бруцеллаларнинг турлари ва штаммларини қиёсий ўрганиш натижасида маҳаллий Б.абортус 104МУЗ, ВИ-биотипи энг юқори агглютиноген ва энг паст вирулент хусусиятларга эга эканлиги аниқланган ва шундан келиб чиқиб, ушбу штамм ишлаб чиқариш штамми сифатида стандарт диагностик зардобларни тайёрлаш ва ишлаб чиқариш учун танлаб олинган.
Маҳаллий диагностикум ва реагентлардан фойдаланиб ўтказилган комплекс серологик ва бактериологик текширишларда серологик тестларда касалликни аниқлаш ва назорат учун қўлланган антиген ва реагентлари (П/з ва Н/з) ўзбек аналогларининг самарадорлиги (РБП ва РА учун - 100 фоизгача, ИФТ учун эса – 91 фоизгача) юқорилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ҳайвонларда бруцеллёз диагностикани қўйиш мақсадида ХЕБнинг халқаро тавсияларини инобатга олган ҳолда «Ҳайвонлар бруцеллёз касаллигининг диагностикаси бўйича илмий асосланган ТИЗИМ» ишлаб чиқилган ва жорий этилган. Ҳайвонлар бруцеллёзининг серологик диагностикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистонда илк бор яратилган “Бруцеллёз ИгГ-ИФА” тўплами Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат Қўмитаси томонидан 2022-йил 28-июлда ВП-001333-22 реестр рақами билан давлат рўйхатига олинган. 110 та «Бруцеллёз ИгГ-ИФА» тўплами ишлаб чиқарилган. Ушбу ИФТ тўпламлари 440,0 млн.сўмга Республика ташхис марказларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 18-мартдаги 02/23-180-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят ташхис марказларида ҳайвонлар бруселлёзига комплекс, жу жумладан, ИФТ орқали малкали ташхис қўйишга эришилган.
Самарқанд Давлат Ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети олимлари иштирокида «Методы диагностики бруцеллёза животных с исползованием ИФА» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 18-мартдаги 02/23-180-сон маълумотномаси). Натижада университет талабалари ва ветеринария мутахассислари учун ҳайвонлар бруцеллёзи диагностикасини амалиётда такомиллаштиришга хизмат қилган;
«Хўжаликларда қорамолларни парваришлаш ва уларда олиб бориладиган ветеринария-санитария тадбирлари бўйича қўлланма» ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 18-мартдаги 02/23-180-сон маълумотномаси). Натижада чорвачилик йўналишидаги фермер ва аҳоли шахсий хўжаликларида бруцеллёзнинг яширин шаклларини аниқлаш имкони кўпайшига эришилган.
Гемолизин, комплемент реагентлари ва диагностик зардобларни республикада ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш - РБТ ҳамда АР билан бир қаторда бруцеллёзнинг сурункали шаклларини аниқлаш учун КБР ва Б.овис штамми ёки қўчқорларнинг юқумли эпидидимитига сабаб бўладиган бруцеллёзни диагностикаси учун қўлланиладиган КУБРни лаборатория амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 18-мартдаги 02/23-180-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, ҳайвонлар бруцеллёзи учун қўлланиладиган диагностик тестлар кўламини кенгайди ва касалликнинг тарқалиши олди олинди, ҳайвонлардан олинган чорвачилик маҳсулотларининг (сут, сут маҳсулотлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари) зарарсизлигини таъминланди, шунингдек, одамларнинг ушбу инфекцияни юқтириб олиш хавфи кескин камайди.