Исманов Исомиддин Бахриддиновичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ошиқча хавф манбайи томонидан етказилган зарар учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни такомиллаштириш”, 12.00.03. – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Yu1293.
Илмий раҳбар: Мадумаров Талантбек Толибжонович, юридик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети  DSс.32/30.12.2020. Yu.74.01 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Ахмаджонов Бахтиёржон Усубжонович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ОХМ томонидан етказилган зарар учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни такомиллаштиришга оид илмий-назарий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташишлар хавфсизлиги – техноген (техник ва технологик) хусусиятга эга таҳдидлардан транспорт воситаси ҳаракатланиш жараёнининг ҳамда транспорт воситасининг ўзининг ҳимояланганлик ҳолатини таъминлаш эканлиги асослантирилган;
ташишлар хавфсизлигига оид қоидабузарликлар ва уларнинг фуқаролар ҳаётига ёки соғлиғига, жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига, атроф-муҳитга зарар етказилишига сабаб бўладиган оқибатлари юзага келишининг йўл қўйилмайдиган хавфи мавжуд бўлмаслиги асосланган;
транспортга оид фаолият – йўловчиларни, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курерлик жўнатмаларини автомобил, темир йўл, ҳаво, сув транспортида ёки ушбу транспорт турлари уйғунлигида ташиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш бўйича ташкилий ва технологик операцияларни ҳамда шартнома асосида ёки бошқа қонуний асосларда бажариладиган хизматлар билан боғлиқ фаолият эканлиги асослантирилган;
транспорт ташкилоти, ташувчи, аралаш ташишларда эса аралаш ташишлар оператори зарар жабрланувчининг қўпол эҳтиёцизлиги ёки енгиб бўлмас куч ҳолатлари оқибатида юзага келганлигини исботлай олмаса, ташиш чоғида йўловчининг ўлими ёки унинг соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
“Техноген (техник ва технологик) хусусиятга эга таҳдидлардан транспорт воситаси ҳаракатланиш жараёнининг ҳамда транспорт воситасининг ўзининг ҳимояланганлик ҳолатини таъминлаш ташиш хавфсизлиги эканлигига” оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 9-августдаги “Транспорт тўғрисида”ги ЎРҚ-706-сон қонуни 4-моддасининг олтинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2023-йил 17 сентябрдаги 14-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ташиш хавфсизлиги тушунчасини аниқлаштириш ва тегишли муносабатлардаги хавфсизлик ҳолатини аниқлаштиришга хизмат қилган;
ташишлар хавфсизлигига оид қоидабузарликлар ва уларнинг фуқаролар ҳаётига ёки соғлиғига, жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига, атроф-муҳитга зарар етказилишига сабаб бўладиган оқибатлари юзага келишига йўл қўйилмайдиган хавфи мавжуд бўлмаслигига оид таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 9-августдаги “Транспорт тўғрисида”ги ЎРҚ-706-сон қонуни 4-моддасининг олтинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2023 йил 17 сентябрдаги 14-сон далолатномаси). Ушбу таклиф фуқаролар ҳаётига ёки соғлиғига, жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига, атроф-муҳитга зарар етказилишига сабаб бўладиган оқибатларини аниқлаш ва бартараф этишга асос бўлган;
йўловчиларни, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курерлик жўнатмаларини автомобил, темир йўл, ҳаво, сув транспортида ёки ушбу транспорт турлари уйғунлигида ташиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш бўйича ташкилий ва технологик операцияларни ҳамда шартнома асосида ёки бошқа қонуний асосларда бажариладиган хизматлар билан боғлиқ фаолият транспортга оид фаолияти эканлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 9-августдаги “Транспорт тўғрисида”ги ЎРҚ-706-сон қонуни 4-моддасининг ўн бешинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2023-йил 17-сентябрдаги 14-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ОХМ сифатида транспортга оид фаолиятни аниқлашга имкон берган;
транспорт ташкилоти, ташувчи, аралаш ташишларда эса аралаш ташишлар оператори зарар жабрланувчининг қўпол эҳтиёцизлиги ёки енгиб бўлмас куч ҳолатлари оқибатида юзага келганлигини исботлай олмаса, ташиш чоғида йўловчининг ўлими ёки унинг соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлишига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 9-августдаги “Транспорт тўғрисида”ги ЎРҚ-706-сон қонуни 40-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2023-йил 17-сентябрдаги 14-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ОХМ эгаси сифати ташувчининг етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини аниқлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish