Ҳотамов Ҳомид Сулаймоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Олий Мажлис Сенатининг ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.02 -“ Конституциявий ҳуқуқ, Маъмурий ҳуқуқ, Молия ва Божхона ҳуқуқи” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Yu1142.
Илмий раҳбар: Зулфиқоров Шерзод Хуррамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Тургунов Ойбек Каримович, юридик фанлар доктори, профессор; Асадов Шавкат Ғайбуллаевич, юридик фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Олий Мажлис Сенатининг мутлақ ваколатлари доирасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижроси устидан назорат қилишни киритиш зарурлиги асосланган;
Олий Мажлис Сенати томонидан амалдаги қонунларда мавжуд бўлган ҳуқуқий бўшлиқлар ва номувофиқликларни бартараф қилиш учун қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиши зарурлиги асосланган;
Сенат қўмиталари ҳузурида тузилган эксперт гуруҳларининг қонунларни муҳокама қилиш, назорат-таҳлил тадбирларини тайёрлаш ва ўтказишга оид фаолиятининг зарурлиги, қўмиталарнинг қарорлари мажлисда иштирок этаётган Эксперт гуруҳи аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилиниши асослантирилган;
Олий Мажлис Сенати томонидан ҳудудий давлат органлари фаолияти устидан амалдаги қонунларга риоя этилиши юзасидан халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари орқали назорат қилиш механизми асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
Олий Мажлис Сенатининг мутлақ ваколатлари доирасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш зарурлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 14-январдаги ЎРҚ-666-сон Қонунининг 5-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023-йил 24-августдаги 58-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши Олий Мажлис Сенатининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тасдиқланган ҳудудий дастурларда белгиланган вазифалар учун зарур маблағларнинг давлат бюджетида кўзда тутилишини таъминлашга хизмат қилган;
парламент сўровига, сенатор сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланиши зарурлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 10-августдаги ЎРҚ-631-сон Қонунининг 1-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023-йил 24-августдаги 58-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши парламент назорати тадбирлари самарадорлигини янада ошириб, парламент сўрови, сенатор сўровининг тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг давлат органлари раҳбарлари ахборотини эшитиш якунлари бўйича қарорининг тегишли давлат органи томонидан ижро этиш ва тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 10-августдаги ЎРҚ-631-сон Қонуни 4-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023-йил 24-августдаги 58-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши парламент назорати тадбирларининг самарадорлиги, хусусан, давлат органлари раҳбарлари ахборотини эшитишнинг сифати ошишига олиб келган;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари қарорини бекор қилиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида тегишли халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашига ижро этиш учун юборилиши зарурлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 14-январдаги ЎРҚ-666-сон Қонунининг 6-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2023-йил 24-августдаги 58-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши маҳаллий Кенгашлар томонидан қарорларни қабул қилишда Конституция ва амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилишни таъминлашга хизмат қилган;
“Ўзбекистон Республикаси ОИий Мажлисининг Сенати тўг'рисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўг'рисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси ОИий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўг'рисида”ги ва “Парламент назорати тўг'рисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари моддаларидаги “давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари” деган сўзларни “давлат ҳокимияти органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари” деган сўзлар билан алмаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 10-июлдаги 3/08-116-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши Сенат фаолиятини тартибга солувчи амалдаги қонунларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштиришга, қонунларнинг аниқ ва бир хилда қўлланилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish