Эркабоев Азизбек Асилбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Марказий Осиёда гиёҳванд моддаларни назорат қилиш ва уларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашнинг халқаро ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари», 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Yu1585.
Илмий раҳбар: Умарханова Дилдора Шарипхановна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
Илмий кенгаш муассасаси номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Йўлдошева Говхержан, юридик фанлар доктори, профессор; Мусаев Жамалиддин Камолович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Этакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда халқаро ҳамкорликни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш, ҳамда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши муаммосини ҳал қилишда Марказий Осиё давлатлари ёндашувларини бирлаштиришнинг мумкин бўлган йўлларини очиб беришдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тегишли ва ўз вақтида жавоб чораларини кўриш учун Марказий Осиёда нарковазиятнинг ўзгаришларини башорат ва хабардор қилиш механизмини яратиш зарурлиги асослаб берилган.
хорижий мамлакатларга саёҳат қилаётган меҳнат муҳожирларининг гиёҳванд моддалар савдоси билан богʻлиқ жиноятларга алоқадорлик хавфи тўгʻрисида хабардорлигини ошириш чораларини такомиллаштириш зарурияти асослантирилган;
назорат қилинадиган гиёҳвандлик воситалари номи кенгайтирилиб, катионлар ва уларнинг ҳосилаларини синтетик гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритиш ва кучли таъсир килувчи моддаларнинг ноқонуний айланишини устидан самарали давлат назоратини таъминлаш асослантирилган;
гиёҳванд воситаларни халқаро назорат остида етказиб бериш усулидан фойдаланган ҳолда операцияларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича услубий тавсиялар тайёрлаш зарурлиги асослантириб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
тегишли ва ўз вақтида жавоб чораларини кўриш учун Марказий Осиёда нарковазиятнинг ўзгаришларини башорат ва хабардор қилиш механизмини яратиш зарурлиги тўгʻрисидаги таклифи 2024-2028-йилларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш марказини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларини ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш марказининг 2023-йил 31-августдаги 2/400-сон далолатномаси). Ушбу таклиф гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш маркази фаолиятини янада ривожлантиришга хизмат қилган;
хорижий мамлакатларга саёҳат қилаётган меҳнат муҳожирларининг гиёҳванд моддалар савдоси билан богʻлиқ жиноятларга алоқадорлик хавфи тўгʻрисида хабардорлигини ошириш чораларини такомиллаштириш зарурияти тўгʻрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024–2028-йилларга мўлжалланган гиёҳвандликка қарши кураш Миллий стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказининг 2023-йил 31-августдаги 05-558-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши меҳнат муҳожирлари ўртасида гиёҳванд моддалар савдоси соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштиришга ёрдам берган;
гиёҳванд воситаларни халқаро назорат остида етказиб бериш усулидан фойдаланган ҳолда операцияларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича услубий тавсиялар тайёрлаш зарурлиги тўгʻрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024–2028-йилларга мўлжалланган гиёҳвандликка қарши кураш Миллий стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий марказининг 2024-йил 16-майдаги 05-362-сон далолатномаси). Услубий тавсиялар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари амалиётига гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг назорат остида етказиб бериш усули билан трансмиллий гиёҳванд воситалар савдоси билан богʻлиқ жиноятларни фош этишнинг мақбул усулларидан бири ҳисобланган;
назорат қилинадиган гиёҳвандлик воситалари номи кенгайтирилиб, катионлар ва уларнинг ҳосилаларини синтетик гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритиш ва. кучли таъсир килувчи моддаларнинг ноқонуний айланишини устидан самарали давлат назоратини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024–2028-йилларга мўлжалланган гиёҳвандликка қарши кураш Миллий стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказининг 2023-йил 31-августдаги 05-558-сон далолатномаси). Ушбу ўзгаришларнинг киритилиши кучли таъсир килувчи моддаларнинг ноқонуний айланишини ташкил этувчи жиноятларнинг квалификациясига оид қонунчиликдаги бўшлиқларни тўлдиради ва уларнинг ҳуқуқий айланмаси устидан самарали давлат назоратини таъминлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish