Исроилов Рустам Искандаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малакали гандболчиларнинг қарши ҳужум техник ҳаракатлари самарадорлигини ошириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машгʻулотлари, согʻломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped830.
Илмий раҳбар: Абдалимов Одил Ҳамидуллаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойибжон Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шелягина Ирина Николаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малакали гандболчиларнинг техник ҳаракатларини махсус машқлар ёрдамида такомиллаштириш ҳисобига уларнинг тезкор қарши ҳужум самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малакали гандболчиларнинг мусобақа фаолиятидаги индивидуал кўрсаткичларини аниқлаш учун ўқув машғулот фаолиятидаги техника ва тактика самарадорлигини оширишга қаратилган “Ҳандбалл гаме эффиcиенcй” номли техник ҳаракатларни танлаш методологиясини ишлаб чиқиш ҳисобига мақсадли тайёрлаш имконияти оширилган;
тактик комбинацияларни ўзида мужассам этувчи ҳужум ҳаракатлари самарадорлигини ва малакали гандболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган тезкор-куч намоён бўлишидаги мушакларнинг тез қисқариш хусусиятларини қисқа вақт ичида турли оғирликлар билан бажариладиган машқларни киритиш ҳисобига ихтисослаштирилган машқлар мажмуасини қўллаш билан мусобақаларда рақиб жамоасининг зич қаршилигини енгиш имконияти оширилган;
мусобақа шароитида малакали гандболчилар томонидан рақиб жамоа қаршилигини енгиш учун қарши ҳужум ҳаракатларини (комбинациялар уйғунлигини ошириш учун) гуруҳли ва жамоавий тарзда ташкил этиш орқали тўп билан бажариладиган алдамчи ҳаракатларни қўллаш самарадорлигини оширишга оид ишлаб чиқилган машқлар мажмуасини ўқув-машғулот дастурига киритиш ҳисобига қарши ҳужумдаги тактик комбинацияларни самарали қўллаш имкониятлари кенгайтирилган;
ҳимоядан тезкор қарши ҳужумга ўтиш учун майдоннинг қулай ҳудудларида тезкор ҳаракатланиш ва ҳаракат йўналишини (рақиб ҳимоя тизимини бузиб кириш учун) кескин ўзгартириш ҳамда рақиб жамоасининг ҳимоядаги қаршилигини енгиш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакали гандболчиларнинг тезкор қарши ҳужум тайёргарлигини такомиллаштириш воситаларини қўллаш асосида ўқув-машғулот жараёнини тузишда, назарий ва амалий тавсияларга таянган ҳолда:
мусобақа фаолиятида гандболчиларнинг ҳужум ва ҳимоя техник-тактик ҳаракатларини баҳолаш учун “Ҳандбалл гаме эффиcиенcй” компютер дастуридан фойдаланишда таҳлил натижалари асосида малакали гандболчиларнинг мусобақа даврида ўйин тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган услубиятни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон гандбол федерацияси томонидан ўтказилган миллий терма жамоа ўқув-машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 26-январдаги 02/01-01/06/13/599-сон далолатномаси). Натижада, малакали гандболчиларнинг ҳужум ўйин тайёргарлиги 17,7% га ошган;
ўйин вақтида тезкор қарши ҳужумларни амалга оширишга таъсир этувчи махсус жисмоний тайёргарлик унумдорлигини ошириш воситаларидан фойдаланган ҳолда малакали гандболчиларнинг тезкор-куч ва чидамлилик жисмоний сифатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази гандбол жамоаси машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 26-январдаги 02/01-01/06/13/599-сон далолатномаси). Натижада, малакали гандболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлиги 14,3%га ошган;
ўқув-машғулот жараёнида ҳужум ўйин тайёргарлигини такомиллаштириш учун алоҳида ҳужум турларига (индивидуал, гуруҳли ва жамоавий) танлаб таъсир кўрсатувчи машқларни машғулотларга киритиш ҳисобига малакали гандболчиларни тайёрлаш бўйича таклифлар Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази гандбол жамоаси ўқув-машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 26-январдаги 02/01-01/06/13/599-сон далолатномаси). Натижада, малакали гандболчиларнинг қарши ҳужумда тактик комбинацияларни қўллаш самарадорлиги 10,8%га ошган;
малакали гандболчиларнинг ўқув-машғулот жараёни бошқарувини оптималлаштириш мақсадида махсус ишлаб чиқилган жисмоний, техник, тактик ва ўйин тайёргарликларини ривожлантиришга йўналтирилган ва қатъий меъёрлаштирилган юкламаларни қўллаш услублари, мусобақа шароитида бажариладиган машқ услубидан фойдаланиш бўйича таклифлар “Гандболни ўргатиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сон буйруғига асосан 110-189 рақамли гувоҳнома). Натижада, ЎзДЖЦУ гандбол ихтисослиги талаба гандболчиларининг жисмоний, техник, тактик ва ўйин тайёргарлиги даражаси 15,4% га ошган.