Абдурахимова Зиёда Анвар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Халқаро молия ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасига ажратилаётган ташқи кўмак самарадорлигини ошириш механизмлари», 08.00.09 – Жаҳон иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3853
Илмий раҳбар: Ташпулатова Лайло Маратовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/25.08.2022.I.24.03
Расмий оппонентлар: Исаджанов Абдували Абдурахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Расулов Тўлқин Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасига халқаро молия ташкилотлар орқали жалб қилинаётган ташқи кўмак маблағларининг самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Библиометрик ва контент таҳлил халқаро методологияси асосида ташқи кўмак самарадорлигини баҳолаш бўйича ХХ-асрнинг 60-йилларидан ҳозирги замонгача бўлган давр мобайнида олиб борилган эмпирик тадқиқотларнинг натижалари тизимлаштирилиб, ташқи кўмак самарадорлигига оид эмпирик тадқиқотларда бир мамлакат асосида баҳолаш зарурати исботланган;
Ўзбекистон Республикасига хорижий донор мамлакатлар ва халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинган ташқи кўмак воситаларини мамлакатнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларига таъсирини баҳоловчи авторегрессив тақсимланган лаг (Ауторегрессиве дистрибутед лаг (АРДЛ)) ва векторли авторегрессия (Веcтор ауторегрессион (ВАР)) эконометрик модел яратилган;
Ташқи кўмак самарадорлигини ошириш бўйича қабул қилинган халқаро декларацияларда белгиланган мезон ва тамойиллларни тизимлаштириш орқали Ўзбекистон Республикасига жалб этиладиган ташқи кўмак самарадорлигини ошириш механизми ишлаб чиқилган;
Илғор хорижий тажриба асосида Ўзбекистон Республикасининг ташқи кўмак консепсиясининг лойиҳаси ва унинг тузилмаси, тамойиллари ҳамда асосий ёʻналишлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасига халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинган ташқи кўмак маблағларининг самарадорлигини ошириш механизми бўйича олинган илмий натижалар асосида:
муаллиф томонидан яратилган Ўзбекистон Республикаси жалб қилинган ташқи кўмак воситаларини мамлакатнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларига таъсирини баҳоловчи АРДЛ ва ВАР эконометрик модели ҳамда ташқи кўмак самарадорлигини ошириш бўйича қабул қилинган халқаро декларацияларнинг мезон ва тамойиллларни тизимлаштириш натижасида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасига жалб этиладиган ташқи кўмакнинг самарадорлигини таъминлаш механизми Ўзбекистан Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистан Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2024-йил 26-июндаги 03-41-01163 сон маълумотномаси). Муаллифнинг ушбу ишланмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 29-декабр санасидаги 786-сонли Қарорида қайд этилган Ўзбекистон Республикасининг донорлар билан ҳамкорлигининг устувор йўналишларини белгилаш, ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга ошириш учун ҳамкорлик географиясини кенгайтириш ва молиялаштиришнинг янги салоҳиятли манбаларини излаш бўйича янги имкониятлар яратади.
халқаро молия ташкилотлар томонидан ажратилган ташқи кўмакнинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига таъсири, жалб қилинаётган ташқи кўмакнинг шаклларини оптималлаштириш ва кўп томонлама ташқи кўмак донорлари орасида минтақавий тараққиёт банклар билан ҳамкорликни кенгайтиришга оид илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ресупликаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2024-йил 14-февралдаги 28/5086-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши мамлакатимизнинг глобал ташқи кўмак архитектурасидаги иштирокини фаоллаштириш ва ташқи кўмак самарадорлигини ошириш имкониятини яратади.
библиометрик ва контент таҳлил методологияси асосида ташқи кўмак самарадорлигини баҳолаш бўйича ХХ-асрнинг 60-йилларидан ҳозирги замонгача бўлган давр мобайнида олиб борилган эмпирик тадқиқотларнинг натижалари тизимлаштирилган. Библиометрик ва контент-таҳлилнинг натижалари импакт-фактори 1,4 га тенг бўлган “Жоурнал оф Интернатионал девелопмент” илмий жоурналининг 2021-йил 4 сонида эълон қилинган бўлиб, 2024-йил июн ойи ҳолатига кўра, ушбу мақолага қилинган ҳаволалар сони “Сcопус” халқаро илмий нашрлар базасида 21, “Гоогле счолар” базасида эса 36 тани ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017-йил 31-майдаги 239/9-сон Қарорининг 7-бандига мувофиқ, ушбу мақола илмий натижаларининг амалиётга жорий қилиниши талабларига жавоб беради (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 2024-йилнинг 11-июн санасидаги 01/4-879 сонли маълумотномаси, Ўмон Султонлиги Султон Қобус университетининг 2024-йил 17-мартдаги маълумотномаси). Муаллиф томонидан амалга оширилган библиометрик ва контент таҳлил натижалари ташқи кўмакнинг реципиент мамлакатлар иқтисодиётига таъсирини баҳолашга бағишланган эмпирик тадқиқотларда мамлакатлараро таҳлилга асосланиш мақсадга мувофиқ эмаслигини илмий асослашга хизмат қилади.