Гадаев Азиз Бердияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Доиравий цилиндрик қобиқнинг ички ва ташқи ҳаракатланувчи қовушоқ суюқликлар билан ўзаро ностационар таъсирлашуви (Нестационарное взаимодействие круговой цилиндрической оболочки с внутренней и внешней движущиеся вязкими жидкостями)”.
01.02.04 – “Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси” (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/FM878
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:  Худойназаров Хайрулла, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети профессори, техника фанлари доктори,
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.FM/Т.02.09
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Тўлқин Мавланов: техника фанлари доктори, профессор.
Абдусаттаров Абдусамат : физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Наманган Муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади диссертация ишида тақдим этилган тадқиқотларнинг мақсади: динамик ташқи юкларнинг таъсири остида қовушоқ сиқилувчи суюқликлар ички ва ташқи оқимлари билан ўзаро таъсирлашувчи цилиндрик қовушоқ -эластик қобиқ ва стерженлар ностационар тебранишларининг умумий ва аниқлаштирилан тенгламаларини чиқариш методикасини  ишлаб чиқиш; олинган тенгламалар асосида цилиндрик қатлам ва қобиқларнинг тебранишларини, таъсирлашувчи суюқликларни ҳисобга олган ҳолда, ўрганиш; қаралаётган гидро-қовушоқ-эластик тизимнинг физик-механик параметрларига суюқликнинг таъсирини тадқиқ қилишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қовушоқ сиқилувчи суюқликларнинг ички ва ташқи оқимлари билан ўзаро таъсирлашини ҳисобга олган ҳолда динамик зўриқишлар таъсиридаги  доиравий цилиндрик қатлам, қобиқ ва стерженларнинг ностационар буралма тебранишлари динамик ҳисобининг математик модели такомиллаштирилган;
ўзгармас тезликлар билан оқувчи, ички ва ташқи қовушоқ сиқилувчи суюқликлар оқимларининг  таъсирини ҳисобга олиб, доиравий цилиндрик қатлам, қобиқ ва стерженларнинг ностационар буралма тебранишларида, унинг  ихтиёрий кесими нуқталаридаги кучланган-деформацияланган ҳолатини аниқлаш алгоритми чекли айирмалар усули ёрдамида яратилган;
қовушоқ сиқилувчи суюқликлар ички ва ташқи оқимлари билан ўзаро таъсирлашувчи, доиравий цилиндрик қатлам, қобиқ ва стерженларнинг ностационар буралма тебранишлари ҳақидаги амалий масалаларни, ташқи динамик ва кинематик зўриқишлар таъсирини ҳисога олган ҳолда,  қўйилган ҳамда мос ҳисоб усули яратилган;
ҳаракатланувчи  қовушоқ суюқлик оқимидаги доиравий эластик стерженнинг  ностационар буралма тебранишлари жараёнида, стерженнинг  сиртига таъсир этувчи динамик кучларни ва эркин учига қўйилган кинематик зарбани ҳисобга олган ҳолда, стержен кесимларида вужудга келувчи уринма кучланишни аниқлашнинг самарали усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Доиравий цилиндрик қобиқнинг ички ва ташқи ҳаракатланувчи қовушоқ суюқликлар билан ўзаро ностационар таъсирлашуви бўйича олинган натижалар асосида:
юқори босимли суюқликлар оқувчи трубапроводни динамик юклар таъсиридаги цилиндрик қобиқ деб қараб, унинг ихтиёрий нуқталаридаги кучланишларини ҳисоблаш натижаларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот ишлари Жиззах шаҳри “Иштихон транс "МЧЖ  ҳусусий корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси "Ўзсаноатқурилишматериаллари" Уюшмасининг 2024 йил 3 - майдаги 02/15-1333 - сон маълумотномаси). Натижада қувурларнинг кесимларида суюқлик юқори босим остида доимий тезликда ҳаракат қилганда пайдо бўладиган энг юқори радиал кучланишлар аниқланган, бу эса улар асосида қувурлардаги мустаҳкамлик параметрларини оптималлаштириш натижалари қувурларни ётқизиш учун кўзда тутилган смета харажатлари 6% га қисқартириш имконини берган;
 кўп қаватли биноларни сув билан таъминлаш учун ишлатиладиган қувурларда, ўзгармас тезлик билан оқувчи қовушоқ суюқликни ўз ичига олган доиравий цилиндрик қобиқнинг куч параметрларини тегишли мезонларга мувофиқ топиш учун кучланиш компонентларини ҳисоблаш Самаранд шаҳар ЧП “МУҚАЙЯС ГРОУП” корхонасининг турли қурилиш объэктларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси "Ўзсаноатқурилишматериаллари" Уюшмасининг 2024 йил 3 - майдаги 02/15-1333 - сон маълумотномаси). Натижада кўп қаватли биноларни сув билан таъминлаш учун ишлатиладиган полимер қувурларда, ўзгармас тезлик билан оқувчи қовушоқ суюқликни ўз ичига олган доиравий цилиндрик қобиқнинг куч параметрларини тегишли мезонларга мувофиқ топиш учун кучланиш компонентларини ҳисоблашлар  шуни кўрсатдики, бу кучланишлар амалдаги усул билан олинган натижалардан фарқ қилади. Ушбу ҳисоблаш усули материал сарфини 3-5% га,  молиявий харажатларни 4 % гача, қувурларни ётқизиш харажатларини 7-8% гача тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish