Турғуналиев Элбек Тўхтаназар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳсулот сифатини сақлаш учун пахтага дастлабки ишлов технологик жараёнида композит материалларни мақсадли қўллаш», 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва камёб металлар металлургияси ҳамда 05.02.04 –Стандартлаштириш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Т3923.
Илмий раҳбар:
т.ф.д., профессор, Джумабаев Алижон Бакишевич (05.02.04)
т.ф.д., профессор, Зиямухамедова Умида Алижоновна (05.02.01)
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc 15/27.02.2020.Т.73.02 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эрматов Зиядулла Достматович –техника фанлари доктори (DSc), профессор; Абдувалиев Абдуқаҳҳар Абдулхаевич – техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани қайта ишлаш йирик габаритли технологик жиҳозларда маҳаллий хомашёлар асосида икки қатламли термопласт ва реактопласт боғловчили полимер композит материалларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва пахта маҳсулоти сифатини таъминлаш учун қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахтани қайта ишлаш технологик жараёнининг пневмотранспорт қурилмаси учун тола сифатини сақлаш имконини таъминловчи полимер композит материаллар таркиблари яратилган;
маҳсулот сифатини пахта толасини шикастланишини камайтириш билан таъминловчи термопласт ва реактопласт боғловчи асосида икки қатламли полимер композит материаллар таркиблари учун тўлдирувчилар тури, миқдори ва гранулометрик таркиблари аниқланган;
пахта толаси сифатини механик шикастланишига полимер композит материал таркибидаги армирловчи толали тўлдирувчини миқдори ва сифат жиҳатидан таъсири аниқланган;
илк бор пахта билан полимер композит материалларнинг ўзаро фриксион таъсирлашуви натижасида ҳосил бўладиган электростатик заряднинг маҳсулот сифатига таъсири аниқланган;
технологик жараёнда пахта ҳомашёси маҳсулотлари сифатини таъминловчи икки қатламли полимер композит материалларининг таркиблари, уларни олиш ва мақсадли қўллаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Маҳсулот сифатини сақлаш учун пахтага дастлабки ишлов технологик жараёнида композит материалларни мақсадли қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
икки қатламли полимер композит материаллардан пневмотранспорт қувурлар «Реал агро cоттон» УК тасарруфидаги «Реал тех Тошкент» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлар» уюшмасининг 2024-йил 16-январдаги 02/22-32-сон маълумотномаси). Натижада корхона технологик жиҳозларнинг ейилишга бардошлилигини яхшилаш эвазига ишлаш муддатини 1,5-1,8-мартага ва жиҳознинг иш унумдорлигини 30-35 % га ошириш имконини берган;
икки қатламли полимер композит материалларни «Реал агро cоттон»УК тасарруфидаги «Реал тех Тошкент» МЧЖ да амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлар» уюшмасининг 2024-йил 16-январдаги 02/22-32-сон маълумотномаси). Натижада маҳсулот (тола)нинг механик шикастланишини ишқаланиш коеффициентини камайиши ҳисобига умумий маҳсулотни ҳажмига нисбатан 1,2-1,5%, чигитнинг жароҳатланишини 10 15%, энергия сарфини 15-20% камайтириш имконини берган;
олинган термопласт ва реактопласт боғловчили, икки қатламли полимер композит материаллардан ишлаб чиқилган пневмотранспорт қувурлари «Реал агро cоттон» УК тасарруфидаги «Реал тех Тошкент» МЧЖ да амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлар» уюшмасининг 2024-йил 16-январдаги 02/22-32-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқариш технологик жараёнида шовқин миқдорини 2-3 марта ва ҳавонинг чангланишини 1,2-1,5 марта камайтиришга имкон берган.