Тоиров Отабек Тоир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Темир йўл транспорти ҳаракат таркибининг ён рамаларини қуйиш технологиясини такомиллаштириш», 05.02.01 – «Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3658.
Илмий раҳбар: Турсунов Нодиржон Қаюмжонович, техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/27.02.2020.Т.73.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Адилова Зиёда Гафурджановна – техника фанлари доктори (DSc), профессор; Эрматов Зиядулла Досматович – техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: темир йўл транспорти юк вагони қуйма деталларининг механик, эксплуатацион хоссаларини яхшилаш, қуймадаги нуқсонларни бартараф этиш учун уларни қуйиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
темир йўл ҳаракатланувчи таркиби юк вагонлари аравачасининг ён рамасини 20ГЛ маркали пўлатдан қуйишда махаллий хомашёларни қўллаш орқали, қуйма деталнинг эксплуатацион хоссаларини яхшилашни инобатга олган ҳолда қуйиш технологик жараёнинининг самарадорлик кўрсатгичларига таъсир этувчи омиллари аниқланган;
юк вагони аравачасининг ён рамасини ишлаб чиқаришда 20ГЛ маркали пўлатни қолипларга қуйишда кристалланиш жараёнини яхшилаш мақсадида рационал метал қуйиш ҳароратини  тавсифловчи эмпирик формула яратилган;
20ГЛ маркали пўлатдан юк вагонлари аравачаси ён рамасини ишлаб чиқаришда замонавий ПроCАСТ дастури ёрдамида моделлаштириш асосида қуйма деталнинг хизмат муддатини оширишга таъсир кўрсатувчи хоссаларини яхшиловчи қолипга ўрнатиладиган совутгич параметрларини рационал қийматини аниқлашнинг услубиёти ишлаб чиқилган;
махаллий хомашёлар асосида ҳаракатланувчи таркиб юк вагони аравачасининг ён рамасини ишлаб чиқаришда ўзак конструксия ўзгарган, совутгич параметри яхшиланган ва қуйиш тизими конструксиясини ҳисобга олган ҳолда, 20ГЛ маркали пўлатни қуйиш технологияси такомиллаштирилган;
махаллий хомашёлар ва такомиллаштирилган қуйиш технологияси асосида ишлаб чиқилган темир йўл ҳаракатланувчи таркиби юк вагонлари аравачасининг ён рамасининг хоссаларини яхшилаш учун термик ишлов бериш технологик жараёни ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Темир йўл транспорти ҳаракат таркибининг ён рамаларини қуйиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
темир йўл ҳаракат таркиби юк вагонлари аравачасининг ён рамасининг яратилган янги конструксияси «Қуюв механика заводи» АЖда амалиётга жорий этилган. («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2024-йил 3-июлдаги  03/2602-24-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган юк вагони араваси ён рамасининг хизмат қилиш муддатини 17% га ва ишлаб чиқаришни 33% га ошириш имконини берган;
20ГЛ маркали пўлатдан юк вагонлари аравасининг ён рамасини ишлаб чиқаришда қолип ўзак конструксиясининг ўзгариши ва совутгич параметрларини оптимал қийматини аниқлаш услубиёти «Қуюв механика заводи» АЖда амалиётга жорий этилган. («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2024-йил 3-июлдаги  03/2602-24-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган юк вагони араваси ён рамасининг хизмат қилиш муддати 10% га ошириш имконини берган;
юк вагонлари аравасининг ён рамасини ишлаб чиқиш учун такомиллаштирилган қуйиш технологияси «Қуюв механика заводи» АЖда амалиётга жорий этилган. («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2024-йил 3-июлдаги  03/2602-24-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган юк вагони араваси ён рамасини 20ГЛ маркали пўлатдан қуйишда қуйма деталга термик ишлов бериш оқувчанлик чегараси 30% га, мустаҳкамлик чегараси 7% га, зарбий қовушқоқлик қийматини 3,1 мартагача ошириш имконини берган;
темир йўл ҳаракат таркиби юк вагонлари аравачасининг ён рамасини ишлаб чиқариш технологияси «Қуюв-механика заводи» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2024-йил 3-июлдаги  03/2602-24-сонли маълумотномаси). Натижада, технологияни амалиётга жорий этилиб, 5,150 млрд. сўм миқдордаги йиллик иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish