Шукурова Матлуба Хошимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мустақиллик даври ўзбек шеъриятида “аёл” концепти (О.Ҳожийева ва Э.Сиддиқова асарлари мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3068.
Илмий раҳбар: Сайфуллаева Раъно Рауфовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/25.08.202 2.Fil.01.16.
Расмий оппонентлар: Раупова Лайло Раҳимовна, филология фанлари доктори, профессор; Баҳронова Дилрабо Келдиёровна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даври ўзбек шеърияти орқали ўзбек тилидаги бадиий матнларда “аёл” концепти ва консептосферасининг воқеланишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лингвопоетикага когнитив аспектда ёндашув, бадиий консепт, хусусан, “аёл” концептининг инсон омили ва унинг тафаккури, руҳияти, ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ лингвокогнитив хусусиятлари, бадиий матнда бу консептни воқелантирувчи ассоциатив-психолингвистик воситалар, уларнинг консептуал-вербал ифодаланиши, бадиий талқинлари О.Ҳожиева ва Э.Сиддиқова шеърлари асосида далилланган;
О.Ҳожиева ва Э.Сиддиқова шеърлари мисолида «аёл» концептининг ассоциатив майдони белгиланиб, уни ташкил этувчи тил бирликларининг консептуал моҳиятга эга эканлиги илмий асосланган, ўгай она, опа, сингил, қайинсингил, қиз фарзанд, бўй йетган қиз, келинчак каби тил бирликларининг миллий-маданий белгилари, уларнинг бадиий матндаги инсон омили, унинг тафаккури, руҳияти, ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ консептуал хусусиятлари очиб берилган;
кўзмунчоқ, бўхча, исирға, сумалак, чарх, калава, арқоқ, чок, оқ сут, гўдак, чимилдиқ каби деталлар ўзбек тил ташувчилари лисоний онгидаги аёл консептосферасига оид гендер тушунчалар билан боғлиқ поетик тасвирлар яратишга хизмат қилганлиги оламнинг лисоний, консептуал ва бадиий тасвири орқали асосланган;
мақол, матал, турғун ўхшатиш ва иборалар семантик доирасининг ҳар бир нутқий вазият учун мувофиқлашиш характери “аёл” консептосферасидаги ассоциатив тил бирликларининг янги маъно қирраларини, “аёлнинг ички хусусиятлари” микроконцепти доирасида психологик хусусият, ахлоқий фазилат, интеллектуал қобилият мезонлари асосида талқин этилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. О.Ҳожиева ва Э.Сиддиқова асарлари мисолида Мустақиллик даври ўзбек шеъриятида “аёл” концептига оид тил бирликлари тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
лингвопоетикага когнитив аспектда ёндашув, бадиий консепт, хусусан, “аёл” концептининг инсон омили ва унинг тафаккури, руҳияти, ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ лингвокогнитив хусусиятлари, бадиий матнда бу консептни воқелантирувчи ассоциатив-психолингвистик воситалар, уларнинг консептуал-вербал ифодаланиши, бадиий талқинларига оид хулосалардан 2020-2021-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган ФЗ-2019081663 рақамли “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари тўпламини яратиш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2023-йил 7-июндаги 1/-04-60-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий манбалари бойитилиб, луғатларнинг мукаммаллашувига эришилган;
О.Ҳожиева ва Э.Сиддиқова шеърлари мисолида «аёл» концептининг ассоциатив майдони белгиланиб, уни ташкил этувчи тил бирликларининг консептуал моҳиятга эга эканлиги илмий асосланган, ўгай она, опа, сингил, қайинсингил, қиз фарзанд, бўй йетган қиз, келинчак каби тил бирликларининг миллий-маданий белгилари, уларнинг бадиий матндаги инсон омили, унинг тафаккури, руҳияти, ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ консептуал хусусиятлари очиб берилганлигига оид хулосалардан 2022-2023-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг «Бедорлик», «Ижод завқи», «Таълим ва тараққиёт», «Миллат ва маънавият» эшиттиришлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2022-йил 02-февралдаги 04-27-2057-сон далолатномаси). Натижада ушбу эшиттиришларнинг мазмуни бойитилган телекўрсатувларнинг бадиий матнлар тили, адабиётини ёш авлодга чуқур сингдиришдаги, уларни миллий маданиятимиз, анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги аҳамияти янада ортган;
мақол, матал, турғун ўхшатиш ва иборалар семантик доирасининг ҳар бир нутқий вазият учун мувофиқлашиш характери “аёл” консептосферасидаги ассоциатив тил бирликларининг янги маъно қирраларини, “аёлнинг ички хусусиятлари” микроконцепти доирасида психологик хусусият, ахлоқий фазилат, интеллектуал қобилият мезонлари асосида талқин этилганлигига оид хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтида 2022-йилда бажарилган АЛ-2103020-рақамли “Қўқон адабий муҳити ижодкорлари ҳаёти ва ижоди бўйича wебсайт ва платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2023-йил 4-октабрдаги 1074/04-сон маълумотномаси). Натижада платформа назарий маълумотлар билан тўлдирилган ва янгиланган, шеърий нутқ таҳлилига амалий ёрдам бериши билан алоҳида аҳамият касб этган.