Наимов Шоҳрух Ботиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида уй-рўзғор буюмлари учун эмал олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.15 - Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4805.
Илмий раҳбар: Арипова Мастура Хикматовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Искандеров Ахмед Максетбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Талипов Ниғматулла Хамидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида уй - рўзғор буюмлари учун эмал қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора, масс %: 40 - 55 СиО2, 3 - 9 Ал2О3, 15 - 30 На2О, 4 - 10 CаО, 0.5 -3 К2О, 0,4 - 1 НиО, 0,1 - 0,8 Cо2О3, 0,4 - 0,9 Cу2О миқдорий чегараларда шиша ҳосил бўлиш майдони аниқланган;
СиО2-Ал2О3-На2О-К2О-СаО-Б2О3-НиО-Cо2О3-Cу2О тизимида ёйилувчан-лиги 30 - 61 мм, термик чизиқли кенгайиш коеффиценти 114 - 136 ·10-7 К-1, пўлат юзасига ёпишиш кучи 1 - 4,5 балли грунт қопламаси синтез қилинган;
Cо2О3 ва Cу2О оксидлари 1:2 нисбатларда грунт қопламасининг металл юзасида ёпишқоқлик хусусияти юқорилиги исботланган;
илк бора СиО2–Ал2О3–На2О–К2О–Б2О3–ТиО2–П2О5 тизимида шиша ҳосил бўлиш майдони аниқланиб, титан диоксид киритилиши орқали рутил ва анатаз кристаллари ҳосил бўлиш асосланган;
ёйилувчанлиги 35 - 43 мм, иссиқликдан чизиқли кенгайиш коеффиценти 81 - 89·10-7 К-1, кимёвий бардошлилиги АА – А синфлари оралиғида бўлган, оқлик даражаси ТиО2 (кординацион сони 4+ ёки 6+) бўйича кўрсатгичи 77 %га тенг эмал қопламаси синтез қилишнинг мақбул параметрлари аниқланган;
уй - рўзғор буюмлари учун маҳаллий ҳомашёлар асосида грунт ва эмал қопламалари олиш технологияси ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий ҳомашёлар асосида уй - рўзғор буюмлари учун эмал қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар асосида грунт қопламалар таркиби ва ишлаб чиқариш технологияси «ГОЛДФИБЕР ПРО» қўшма корхонасида ишлаб чиқаришга учун тавсия қилинган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 12 августидаги 04/13-2254 сон маълумотномаси). Натижада, ёйилувчан ва мустахкам, механик таъсирга чидамли грунт ва коррозияга бардошли, ялтироқ ва товланувчан эмал қопламалар ишлаб чиқариш имконини берган;
уй-рўзғор буюмлари учун эмал қопламалар ишлаб чиқариш технологияси «ГОЛДФИБЕР ПРО» қўшма корхонасида ишлаб чиқаришга учун тавсия қилинган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 12 августидаги 04/13-2254 сон маълумотномаси). Натижада, ёйилувчанлиги 35 - 43 мм, иссиқликдан чизиқли кенгайиш коеффиценти 81 - 89·10-7 К-1, кимёвий турғунлиги АА синфига мос эмал қопламалар ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish