Гиясова Ақидахон Орифхон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иҳтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диабетик макула шишини бўсаға ости микроимпульсли лазер билан даволаш», 14.00.08 – Офталмология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2432.
Илмий раҳбар: Янгиева Нодира Рахимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Норматова Наргиза Миршавкатовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Имшенецкая Татьяна Александровна тиббиёт фанлари доктори, профессор (Беларусия).
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади: нопролифератив диабетик ретинопатия фонидаги диабетик макула шишини даволашда бўсаға ости микроимульс лазерли таъсирлаш амалиётини такомиллаштирилган даволаш усулини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нопролифератив диабетик ретинопатия фонидаги диабетик макула шиши мавжуд беморларда даволаш тактикасини танлашда шиш баландлигига боғлиқ ҳолда, тўр парда макула соҳаси микроциркулятор ўзгаришларининг миқдорий қиймати кўрсаткичлари орасида фовеаляр аваскуляр зона – FAZ майдонини ортиши бош ўринда эканлиги ангиографияли оптик когерент томография асосида исботланган;
нопролифератив диабетик ретинопатия фонидаги диабетик макула шишида таклиф этилган бўсаға ости микроимпульс лазерли таъсирлаш амалиёти ва анти-VEGF терапиясидан иборат бўлган комбинирланган даволаш усулининг қўлланилишида тўр парда макула соҳасидаги структуравий ва микроциркулятор кўрсаткичларнинг яхшиланиши, 12 ой давомида шиш баландлиги барқарор равишда пасайишига олиб келиши исботланган;
нопролифератив диабетик ретинопатия фонидаги диабетик макула шишини даволашда бўсаға ости микроимпульс лазерли таъсирлаш амалиётини қўллаш бўйича ишлаб чиқилган протокол самарадорлиги макула соҳасининг ангио-ОКТ бўйича микроциркулятор кўрсаткичлари: тўр парданинг  фовеаляр аваскуляр зона майдони ва периметри, капилярлар тутами зичлиги ва аваскуляр индекс асосида аниқланган;
нопролифератив диабетик ретинопатия фонидаги диабетик макула шишида тўр парда макула соҳасининг шиш баландлигини ва ушбу соҳанинг микроциркулятор қон айланиши кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда макула соҳасидаги интраретинал ва субретинал суюқлик резорбциясига олиб келувчи даволашнинг дифференциал ёндашуви бўйича таклиф этилган алгоритмнинг клиник самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази Темиз филиали амалиётига тадбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 25.09.2024 йилдаги 6-сонли №6/46 йиғилиш баённомаси).
биринчи илмий янгилик: нопролифератив диабетик ретинопатия фонидаги диабетик макула шиши мавжуд беморларда даволаш тактикасини танлашда шиш баландлигига боғлиқ ҳолда, тўр парда макула соҳаси микроциркулятор ўзгаришларининг миқдорий қиймати кўрсаткичлари орасида фовеаляр аваскуляр зона – FAZ майдонини ортиши бош ўринда эканлиги ангиографияли оптик когерент томография асосида исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: нопролифератив диабетик ретинопатия (НПДР) фонидаги диабетик макула шиши (ДМШ)да ангиогарафияли оптик когерент томография (ангио-ОКТ) текшируви асосида тўр парда макула соҳасининг фовеаляр аваскуляр зона – FAZ майдонининг 3 маротаба ортишига олиб келиб, шиш сабабли кўриш пасайишини юзага келишини профилактика қилиш мақсадида ўз вақтида даволашни бошлаш муҳим ҳисобланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси 04.11.2023 йилдаги 01-11/668-сон буйруқ билан ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази Темиз филиали 29.07.2024 йилдаги 37-сон буйруқ билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 25.09.2024 йилдаги 6-сонли №6/46 йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги НПДР фонидаги ДМШ эрта аниқлашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касалликни эрта аниқлаш ва даволаш самарадорлигини баҳолаш учун тўр парда микроциркуляция ҳолатини ўрганиш зарур. Таклиф этилган комбинирланган даваолаш усули иқтисодий самарадорлиги ҳар бир бемор учун харажатларни 2400000 сўмгача камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: НПДР фонидаги ДМШни даволашда тўр парда микроциркулятор ўзгаришларини инобатга олиб, БОМИЛТ ва анти-VEGF терапиясини қўллаш  амалиёти самарадорлиги асосида “Диабетик макула шишида комбинирланган даво натижалари” номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Тошкент давлат стоматология институти Экспертлар кенгашининг 31.05.23 й.да 04-р/27-сон билан тасдиқланган). Ушбу тавсиянома НПДР фонидаги ДМШ да тўр парда макула соҳаси микроциркулятор ўзгаришларини аниқлаш ва даволаш усулларининг самарадорлигини оширишга имкон берди.
иккинчи илмий янгилик: нопролифератив диабетик ретинопатия фонидаги диабетик макула шишида таклиф этилган бўсаға ости микроимпульс лазерли таъсирлаш амалиёти ва анти-VEGF терапиясидан иборат бўлган комбинирланган даволаш усулининг қўлланилишида тўр парда макула соҳасидаги структуравий ва микроциркулятор кўрсаткичларнинг яхшиланиши, 12 ой давомида шиш баландлиги барқарор равишда пасайишига олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: НПДР фонидаги ДМШ да таклиф этилаётган комбинирланган даволаш усулини қўллаш 12 ой давомида макула соҳасидаги шишнинг бақрарор резорбциясини таъминлаб, беморлар қатнови сонининг камайиши, кўриш функцияларининг яхшиланишига олиб келди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалий тизимига, хусусан, Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси 04.11.2023 йилдаги 01-11/668-сон буйруқ билан ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази Темиз филиали 29.07.2024 йилдаги 37-сон буйруқ билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 25.09.2024 йилдаги 6-сонли №6/46 йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган комбиринланган даволаш алгоритмини қўллаш беморлар ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилаш усулини қўллаш тўр парда макула соҳасида микроциркулятор ўзгаришлари бўлган беморларда қўллаш шиш резорбциясини таъминлаб, ишемия ривожланишини олдини олиши мумкин. Иқтисодий самарадорлиги баландлиги 400 мкм дан катта бўлган диабетик макула шишида комбинирланган даволаш усулини қўллаш орқали даволаш сарф-ҳаражатларидан 7233795 сўм иқтисод қилиш имконига эришилади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: баландлиги 400 мкмдан катта бўлган НПДР фонидаги ДМШ ни комплекс даволаш усулининг самарадорлиги асосида “Диабетик макула шишида комбинирланган даво натижалари” номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Тошкент давлат стоматология институти Экспертлар кенгашининг 31.05.23 й.да 04-р/27-сон билан тасдиқланган). Ушбу тавсиянома НПДР фонидаги ДМШ да шиш баландлигига боғлиқ бўлган ҳолда самарали даволаш турини танлаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: нопролифератив диабетик ретинопатия фонидаги диабетик макула шишини даволашда бўсаға ости микроимпульс лазерли таъсирлаш амалиётини қўллаш бўйича ишлаб чиқилган протокол самарадорлиги макула соҳасининг ангио-ОКТ бўйича микроциркулятор кўрсаткичлари: тўр парданинг фовеаляр аваскуляр зона майдони ва периметри, капилярлар тутами зичлиги ва аваскуляр индекс асосида аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: НПДР фонидаги ДМШда шиш баландлиги 400 мкмдан кам бўлганда таклиф этилган БОМИЛТ амалиётини қўллаш самарадорлигини тўр парда макула соҳасидаги фовеаляр аваскуляр зона майдонининг 2,3 марта камайиши, капилярлар тутами зичлигининг 25,2% га ортиши натижасида тўр парданинг микроциркулятор кўрсаткичларини яхшиланиши юзага келади.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалий тизимига, хусусан, Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси 04.11.2023 йилдаги 01-11/668-сон буйруқ билан ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази Термиз филиали 29.07.2024 йилдаги 37-сон буйруқ билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 25.09.2024 йилдаги 6-сонли №6/46 йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: НПДР фонидаги ДМШда  БОМИЛТ амалиётини қўллаш узоқ муддатли терапевтик натижа бериши ва беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилаши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги:  баландлиги 400 мкм дан кам бўлган ДМШда БОМИЛТ амалиётини қўллаш орқали даволаш сарф-ҳаражатларидан 11 733 795 сўм иқтисод қилиш имконига эришилади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: НПДР фонидаги ДМШ ни даволашда бўсаға ости микроимпульс лазерли таъсирлаш амалиёти самарадорлиги асосида "Диабетик макула шиши давосини такомиллаштириш" номли услубий тавсияномаси тасдиқланди (Тошкент давлат стоматология институти Экспертлар кенгашининг 31.05.23 й.да 04-р/27-сон билан тасдиқланган). Ушбу услубий тавсиянома билвосита НПДР НПДР фонида ДМШ юзага келган беморларни даволаш ва кеч асоратларни олдини олиш самарадорлигини оширишга имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: нопролифератив диабетик ретинопатия фонидаги диабетик макула шишида тўр парда макула соҳасининг шиш баландлигини ва ушбу соҳанинг микроциркулятор қон айланиши кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда макула соҳасидаги интраретинал ва субретинал суюқлик резорбциясига олиб келувчи даволашнинг дифференциал ёндашуви бўйича таклиф этилган алгоритмнинг клиник самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғини офтальмолог шифокорлари учун НПДР фонида ДМШ юзага келган беморларни олиб бориш тактикаси ишлаб чиқилган ва илмий асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалий тизимига, хусусан, Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси 04.11.2023 йилдаги 01-11/668-сон буйруқ билан ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази Темиз филиали 29.07.2024 йилдаги 37-сон буйруқ билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 25.09.2024 йилдаги 6-сонли №6/46 йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: НПДР фонида ДМШ юзага келган беморларни олиб бориш тактикасини қўллашда кўрув фаолияти кескин ошди. Бу беморларни олиб бориш тактикасига комплекс ёндашувнинг ишлаб чиқилганлиги, амалиётга жорий қилинганлиги билан боғлиқ. Унга киритилган комплекс даволаш усули анъанавий терапияга қараганда самаралироқ бўлиб, тиббий реабилитация муддатлари қисқароқ ва даволаш самарадорлиги юқори бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган комплекс даволаш усулидан фойдаланиш ДМШли беморларда 12 ой давомидаги даволаш сарф-ҳаражатларининг 2 маротаба қисқаришига олиб келади ва беморларнинг  стационар даволаниш учун сарфланадиган сафж харажатларни йўққа чиқаради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: НПДР фонидаги ДМШ ни даволашда БОМИДТ амалиёти самарадорлиги асосида "Диабетик макула шиши давосини такомиллаштириш" номли услубий тавсияномаси тасдиқланди (Тошкент давлат стоматология институти Экспертлар кенгашининг 31.05.23 й.да 04-р/27-сон билан тасдиқланган). Ушбу тавсиянома НПДР фонидаги ДМШ да тўр парда макула соҳаси микроциркулятор ўзгаришлари ва шиш баландлигига асосланган ҳолда оптимал даволаш турини танлаш  имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish