Маврулова Муниса Абдухалиловнанинг
фанл доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги маънавий маконни барпо этишда шахс маънавий-маданий эҳтиёжларини шакллантириш ва қондиришнинг ўрни” 17.00.07 – Маданият назарияси ва тарихи. Маданиятшунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Fal268
Илмий раҳбар: Мухторов Азамат, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/08.05.2024.F.135/01
Расмий оппонентлар: Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Хожиакбар, тарих фанлари доктори, профессор; Аҳмедов Ҳусниддин Алиқулович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда янги маънавий маконни барпо этишда шахс маънавий-маданий эҳтиёжларини шакллантириш ва қондириш масалалари маданиятшунослик фани нуқтаи назаридан илмий жиҳатдан тадқиқ этиш ҳамда илмий-назарий хулосалар, таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли маънавий-маданий эҳтиёжларини шакллантириш, жамият маънавий-руҳий пойдеворини мустаҳкамлайдиган феномен ҳодиса – маънавий фаолият ва маданий фаолиятдан иборат эканлиги, маданий фаолият кишилар истеъдоди, қобилияти, қизиқишлари натижасида пайдо бўлиши, маънавий фаолият эса, ўз моҳиятига кўра, маданий фаолиятдан кенгроқ бўлиб, у одамларда ижтимоий ахлоқ, инсонпарварлик, адолатпарварлик каби азалий қадриятларни шакллантирувчи куч эканлиги исботланган;
фуқаролар маънавий-маданий эҳтиёжларининг муҳим аҳамият касб этадиган энг устувор шартлари: а) маданий, маънавий фаолият; б) ижтимоий фойдали меҳнат; в) кишиларнинг ижтимоий-сиёсий фаолияти натижасида шаклланадиган эҳтиёжлардан иборат эканлиги далилланган;
Ўзбекистонда аҳоли маънавий-маданий эҳтиёжларини шакллантириш ва қондиришнинг бир-биридан фарқланувчи 4 босқич (1-босқич: 1991-1994 йиллар; 2-босқич: 1995-1999 йиллар; 3-босқич: 1999-2016 йиллар; 4-босқич: 2016- йилдан ҳозиргача) мавжудлиги уларнинг жамият ижтимоий-маънавий муҳити билан боғлиқликда тараққиётнинг муҳим омили ҳисобланиши асосланиб, совет мустабид тузуми ва янгиланаётган Ўзбекистон сиёсий раҳбариятнинг фуқаролар маънавий-маданий эҳтиёжини шакллантиришдаги консептуал жиҳатлари, бир-биридан фарқли томонлари, уларнинг пайдо бўлишидаги мақсадлари генезиси очиб берилган;
шахс маънавий-маданий эҳтиёжларини шакллантириш ва уларни қондиришга халақит қиладиган объектив ва субъектив сабаблар моҳияти классификациялаш асосида очиб берилиб, янги маънавий маконни яратишда эҳтиёжларини баҳолаш тизими ва унинг индикаторлари асосланган;
бугунги дунёнинг глобаллашиб бориши шароитида турли ички ва ташқи ғоявий-мафкуравий таҳдидлар, айниқса, “оммавий маданият”га қарши маънавий иммунитетни шакллантиришга хизмат қиладиган методика ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
аҳоли маънавий-маданий эҳтиёжларини шакллантириш, жамият маънавий-руҳий пойдеворини мустаҳкамлайдиган феномен ҳодиса – маънавий фаолият ва маданий фаолиятдан иборат эканлиги, маданий фаолият кишилар истеъдоди, қобилияти, қизиқишлари натижасида пайдо бўлиши, маънавий фаолият эса, ўз моҳиятига кўра, маданий фаолиятдан кенгроқ бўлиб, у одамларда ижтимоий ахлоқ, инсонпарварлик, адолатпарварлик каби азалий қадриятларни шакллантирувчи куч эканлигига оид илмий хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 13-апрелдаги 01/11-485 - сонли далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш бўйича ўтказилган маънавий - маърифий соҳадаги тадбирларини амалга оширишда тарғиботчилар учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
фуқаролар маънавий-маданий эҳтиёжларининг муҳим аҳамият касб этадиган энг устувор шартлар: а) маданий, маънавий фаолият; б) ижтимоий фойдали меҳнат; в) кишиларнинг ижтимоий-сиёсий фаолияти натижасида шаклланадиган эҳтиёжлардан иборат эканлигига доир илмий хулосаларидан Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида ижодий фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 19-апрелдаги 2-13-21-1642-сонли маълумотномаси). Натижада, агентлик тизими ходимларининг маънавий маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларини самарали ташкил этишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда аҳоли маънавий-маданий эҳтиёжларини шакллантириш ва қондиришнинг бир-биридан фарқланувчи 4 босқич (1-босқич: 1991-1994 йиллар; 2-босқич: 1995-1999 йиллар; 3-босқич: 1999-2016 йиллар; 4-босқич: 2016-ҳозиргача) мавжудлиги уларнинг жамият ижтимоий-маънавий муҳити билан боғлиқликда тараққиётнинг муҳим омили ҳисобланишига оид илмий хулосаларидан ҳамда совет мустабид тузуми ва янгиланаётган Ўзбекистон сиёсий раҳбариятнинг фуқаролар маънавий-маданий эҳтиёжини шакллантиришдаги консептуал жиҳатлари, бир-биридан фарқли томонлари, уларнинг пайдо бўлишидаги мақсадлари генезиси бўйича берилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020–2024 - йилларга мўлжалланган Сайлов олди дастурида келтирилган “ИВ.Ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамлакатда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этишнинг устивор йўналишлари”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2024-йил 15-апрелдаги 02-01-25-сонли далолатномаси). Натижада, партиялар тизимидаги ходимларнинг маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув - услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишлари самарасини янада оширишга хизмат қилган;
шахс маънавий-маданий эҳтиёжларини шакллантириш ва уларни қондиришга халақит қиладиган объектив ва субъектив сабаблар моҳияти классификациялаш асосида очиб берилиб, янги маънавий маконни яратишда эҳтиёжларини баҳолаш тизими ва унинг индикаторлари кўрсатилганлиги бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази “Йўл харитаси”нинг ИИ-йўналишига оид “Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари” 18-банди “Аждодлар мероси – ибрат ва тарбия манбаи” мавзусида амалга оширилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2024-йил 15-апрелдаги 08-17/180-сонли далолатномаси). Натижада, Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар учун улубий қўлланмаларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
бугунги дунёнинг глобаллашиб бориши шароитида турли ички ва ташқи ғоявий-мафкуравий таҳдидлар, айниқса, “оммавий маданият”га қарши маънавий иммунитетни шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган методикада берилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 13-апрелдаги 04/17-1031-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида янги маънавий маконни барпо этишда шахс маънавий-маданий эҳтиёжларини шакллантириш ва қондириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш самарадорлигини ошириш имконини берган.