Дилфуза Эгамқуловна Бегалиеванинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Хива хонлигида давлат бошқаруви билан боғлиқ анъаналар ва маросимлар” (1511 – 1920 йй.) ”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2020.3.PhD Tar722
Илмий раҳбар: Нигора Ашировна Аллаева, тарих фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Дамир Қуттибоевич Жуманиёзов, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Дилноза Муйдиновна Жамолова, тарих фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1511 – 1920 йилларда Хива хонлигининг давлат бошқаруви билан боғлиқ анъаналар ва маросимларни кўрсатиб беришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Арабшоҳий ва Қўнғиротлар сулоласи давлат бошқарувида валиаҳдни танлаш наслий-шажаравий, шахсни “илоҳийлаштириш”, “адолатли подшо тимсолини яратиш”, аҳдлашиш (байъатлашиш), “хон кўтариш” маросимлари орқали расман мустаҳкамлаб қўйилганлиги очиб берилган;
Хива ҳукмдорлари сарой арзхонаси ва ҳудудлардаги сафарлари чоғида аҳоли шикоятларини тинглаганликлари, шикоятлар ёзма ёки оғзаки тарзда қабул қилинганлиги, бу эса муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш имкониятини берганлиги билан далилланган;
Иноқ, оталиқ, бий, меҳтар, қўшбеги, нақиб, амир ул-умаро, девонбеги, ясовулбоши, оқсоқоллар Хива хонлиги бошқарув тизимида муҳим ўрин тутганлиги ва уларнинг насл-насаби, шахсий иқтидори, иш тажрибаси каби омилларга кўра мансаб-лавозимларга тайинланганлиги далилланган;
Мансабдор шахслар табиий (вафоти, касаллиги, тажрибасизлиги) ҳамда мажбурий (ҳокимиятга қарши чиқиш, аҳолига зулм қилиш, лавозимини суиистеъмол қилиш) равишда хон томонидан лавозимидан озод этилганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Арабшоҳий ва Қўнғиротлар сулоласи давлат бошқарувида валиаҳдни танлаш наслий-шажаравий, шахсни “илоҳийлаштириш”, “адолатли подшо тимсолини яратиш”, аҳдлашиш (байъатлашиш), “хон кўтариш” маросимлари орқали расман мустаҳкамлаб қўйилганлигини очиб берилишига оид назарий ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекістон таріхі” каналида эфирга узатилган “Очиқ дарс” корсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон МТРК, “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2021-йил 21-декабрдаги 40-40-192в-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон тарихига оид маърифий кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий-маърифий савияси ошишига, кам ўрганилган маълумотларни тўлдиришга хизмат қилади.
Хива ҳукмдорлари сарой арзхонаси ва ҳудудлардаги сафарлари чоғида аҳоли шикоятларини тинглаганликлари, шикоятлар ёзма ёки оғзаки тарзда қабул қилинганлиги, бу эса муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш имкониятини берганлигига оид янги маълумотлардан Ўзбекистон тарихи давлат музейи “Хива хонлиги давлат бошқаруви билан боғлиқ анъана ва маросимлар”га доир кўргазмалар бўлимини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024-йил 25-июндаги 3/1255-1417-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ўзбек давлатчилик тарихини кенг ўрганиш, хонлик бошқарув тизими институти фаолиятини очиб бериш имкониятини яратган.
Иноқ, оталиқ, бий, меҳтар, қўшбеги, нақиб, амир ул-умаро, девонбеги, ясовулбоши, оқсоқоллар Хива хонлиги бошқарув тизимида муҳим ўрин тутганлиги ва уларнинг насл-насаби, шахсий иқтидори, иш тажрибаси каби омилларга кўра мансаб-лавозимларга тайинланганлигига доир маълумотлардан ПЗ-20170928402 “Ўзбекистоннинг ўрта асрлар тарихи расмий ҳужжатларда: муаммоли жиҳатлар, талқин ва таҳлил (ВИИ – ХИХ аср биринчи ярми)” деб номланган амалий лойиҳаси доирасида тайёрланган тўпламни тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024-йил 25-июндаги 3/1255-1417-сон маълумотномаси). Натижада бу борада аниқланган архив ҳужжатлари давлатчилик тарихи бўйича кам ўрганилган маълумотларни илмий муомалага олиб кириш имконини берган;
Мансабдор шахслар табиий (вафоти, касаллиги, тажрибасизлиги) ҳамда мажбурий (ҳокимиятга қарши чиқиш, аҳолига зулм қилиш, лавозимини суиистеъмол қилиш) равишда хон томонидан лавозимидан озод этилганлиги билан боғлиқ илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Тарихий савол” корсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон МТРК, “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2022-йил 20-анвардаги 06-28-131 сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши хонлик бошқарув тизими институти фаолиятига доир билимларни кенгайтиришга хизмат қилади.