Бакиева Ирода Абдушукуровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи):
“Корхоналарнинг инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Iqt577
Илмий маслаҳатчи: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори академик; Хайдаров Низомиддин Ҳамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда корхоналар инвестицион фаолиятини молиялаштиришнинг методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тармоқлар ва ҳудудларнинг экспорт салоҳияти, иқтисодий кўрсаткичларга таъсири, улардаги инвестициялар самарадорлиги, асосий фондларнинг ҳолати ҳамда қувватлардан фойдаланиш даражаси каби қўшимча мезонлар асосида тармоқлар ва ҳудудларни ўрта муддатли ривожлантиришнинг инвестиция дастурини ишлаб чиқиш таклиф этилган;
ҳудудларда амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, корхоналарнинг тадбиркорлик ташаббусларини ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашда тижорат банклари томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳалари учун имтиёзли фоизларда 5 миллиард сўмгача махсус кредитлар ажратиш таклиф этилган;
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш рейтинг кўрсаткичлари «қониқарсиз» бўлган шаҳар ва туманлар бўйича амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш услубиёти такомиллаштирилган;
давлат-хусусий шериклик асосида нефт-газ корхоналари фаолиятини молиявий барқарорлигини таъминлашда “инcреасе эффиcиенcй оф инвестмент аттраcтион” дастури таклиф этилган;
корхоналар инвестиция фаолияти самарадорлигини таҳлил қилишда мақбул бошқарув қарорларини қабул қилишни таъминлайдиган учта ссенарий бўйича соф фойдани йиллар бўйича ўзгаришининг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналар инвестицион фаолиятини молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий изланишлар асосида:
тармоқлар ва ҳудудларнинг экспорт салоҳияти, иқтисодий кўрсаткичларга таъсири, улардаги инвестициялар самарадорлиги, асосий фондларнинг ҳолати ҳамда қувватлардан фойдаланиш даражаси каби қўшимча мезонлар асосида тармоқлар ва ҳудудларни ўрта муддатли ривожлантиришнинг инвестиция дастурини ишлаб чиқишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш тизимини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-16-сон Қарорини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатасининг саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2024 йил 9 августдаги 04/7-10-87-сон маълумотномаси). Натижада, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш консепсиясининг инвестиция дастурини ишлаб чиқишда қўшимча равишда тармоқ (ҳудуд)нинг экспорт салоҳиятининг прогноз кўрсаткичлари, тармоқнинг белгиланган макроиқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларга таъсирининг ўзгариши, энг кўп иш ўринларини ташкил этиш имконини берувчи инвестиция лойиҳаларини танлаш ва амалга ошириши, ҳамда ўзлаштирилган ва жалб этиладиган инвестицияларнинг самарадорлиги, асосий фондларнинг ҳолати ва қувватлардан фойдаланиш даражаси ва лойиҳаларнинг ижтимоий аҳамияти каби мезонларни ҳисобга олиниши таъминланди;
ҳудудларда амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, корхоналарнинг тадбиркорлик ташаббусларини ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашда тижорат банклари томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳалари учун имтиёзли фоизларда 5 миллиард сўмгача махсус кредитлар ажратишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 апрелдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-212-сон Қарорини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатасининг саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2024 йил 9 августдаги 04/7-10-87-сон маълумотномаси). Натижада, тижорат банклари томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳалари учун 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада кредит линиясини ажратилиши, ҳамда тижорат банклари томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда кредит бериш амалиётга кириртилди.
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш рейтинг кўрсаткичлари «қониқарсиз» бўлган шаҳар ва туманлар бўйича амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш услубиётини такомиллаштиришга доир таклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 апрелдаги “2022 - 2026 йилларда Навоий вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВМҚ-217-сон Қарорини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатасининг саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2024 йил 9 августдаги 04/7-10-87-сон маълумотномаси). Натижада, статистик кўрсаткичлар ва сўровномалар асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш тизими такомиллаштирилди ва бундан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш рейтинг кўрсаткичлари «қониқарсиз» бўлган шаҳар ва туманлар бўйича амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилди.
давлат-хусусий шериклик асосида нефт-газ корхоналари фаолиятини молиявий барқарорлигини таъминлашда “инcреасе эффиcиенcй оф инвестмент аттраcтион” дастурини амилётга қўллашга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва уларни молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 509-сон қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024 йил 8 августдаги 09-18-8-707-сон маълумотномаси). Натижада, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “инcреасе эффиcиенcй оф инвестмент аттраcтион” дастури шакллантирилиб, инвестицияларни жалб этиш имкониятлари 25 фоизга оширилди;
корхоналар инвестиция фаолияти самарадорлигини таҳлил қилишда мақбул бошқарув қарорларини қабул қилишни таъминлайдиган учта ссенарий бўйича соф фойдани йиллар бўйича ўзгаришининг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичларига доир таклиф “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024 йил 8 августдаги 09-18-8-707-сон маълумотномаси). Натижада, инқироз шароитида мақбул бошқарув қарорларини қабул қилишда корхоналар инвестиция фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш кўрсаткичлар асосида фойдаси 2020 йилдан 2030 йилгача бўлган даврда 15,1 фоизга мутаносиб равишда ўсиш тамойилига эга бўлган.