Искандаров Жаҳонгир Шариповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ички ишлар ходимлари фаолиятида интуитив билишни ривожлантириш (ижтимоий-фалсафий таҳлил)” мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги (Фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fal1150
Илмий раҳбар: Мухторов Азамат Мухторович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қодиров Анвар Қаҳҳорович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: илмий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар ходимларида интуитив билиш қобилиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижодий фикрлаш когнитив жараёнлар ва ақлий қобилиятлар бирлигининг ифодаси бўлиб, у интеллектуал ташаббусни талаб қиладиган муаммоларни ҳал қилишни ўз олдига мақсад қилиб олиши, шунингдек интенсив ижод онтологик асосларни очиш, параллел мавжудлик ва ҳақиқатни яратиш орқали намоён бўлиши, бундай ҳолда, янгилик табиатда экзистенсиал ҳолда акс этиши илмий асосланган;
интуитив тафаккур диалектик фикрлашнинг энг юқори шакли эканлиги, интуитив билиш қобилиятини ривожлантиришда ҳиссий, назарий, эмпирик, мантиқий билиш даражаларининг ўрни илмий жиҳатдан очиб берилган ҳамда интуиция когнитив кўникмаларни ривожлантирувчи, ижоднинг янги сифат кўрсаткичларини пайдо қилувчи муҳим омил эканлиги асосланган;
ички ишлар ходимларида конвергент, кўплаб вазиятлар ичидан биргина тўғри ечимни топишга ёрдам берувчи ҳамда дивергент, турли, ўзгарувчан йўналишларда ишлайдиган ва муаммолар ечимини кутилмаган хулоса ва натижаларга олиб келувчи тафаккурни шакллантиришнинг тезкорлик; эгилувчанлик - муаммонинг бир жиҳатидан иккинчисига ўта олиш, ечимнинг турли хил стратегияларини қўллай олиш; оригиналлик; ишлаб чиқилганлик – ижодий тафаккурнинг мантиқийлигини ривожлантиришдаги фалсафий-гносеологик жиҳатлари очиб берилган;
ички ишлар ходимларида интуитив билишни ривожлантиришда рационаллик билан биргаликда иррационалликни ҳам қўллаш зарурати ҳамда мантиқийлик ва интуитивлик бир-бирини тўлдирувчи воситалар, умумий ижодий жараённинг ўзаро боғлиқ томонлари эканлиги, интуитивлик нарсалар борлиғини ва уларнинг яширин қийматини қамраб олиши, илмий гипотезага йўл очиши фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар ходимларида интуитив билишни ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларига оид тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ижодий фикрлаш когнитив жараёнлар ва ақлий қобилиятлар бирлигининг ифодаси бўлиб, у интеллектуал ташаббусни талаб қиладиган муаммоларни ҳал қилишни ўз олдига мақсад қилиб олиши, шунингдек интенсив ижод онтологик асосларни очиш, параллел мавжудлик ва ҳақиқатни яратиш орқали намоён бўлиши, бундай ҳолда, янгилик табиатда экзистенсиал ҳолда акс этишига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат муассасасининг «Миллат ва маънавият» эшиттириши ссенарийсини тайёрлашда (2023-2024 йилларда) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат муассасасининг 2024 йил 15 январдаги 04-36-72-сонли маълумотномаси). Натижада, радиотингловчиларни ижодий фикрлаш, интенсив ижодга оид янги илмий маълумотлар билан танишишларига имкон яратилган;
интуиция ижоднинг янги сифат кўрсаткичларини пайдо қилувчи муҳим омил эканлиги ҳамда интуитивликнинг янги ғояларни қабул қилиш, муаммоларни ғайриоддий тарзда ҳал қилиш хусусиятлари, ижодий оқимда намоён бўлувчи жараён сифатидаги ролига доир илмий янгиликлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан “Жаҳолатга қарши маърифат!” шиори остида ўтказилган “Ҳушёрлик ва огоҳлик – давр талаби” номли маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот тадбирида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024 йил 10 январдаги 12-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар маънавий-маърифий тадбирнинг самарадорлигини ошишига хизмат қилган.
ички ишлар ходимларида интуитив билиш қобилиятини ривожлантиришда фалсафий гносеологик консепсияларнинг ҳиссий, назарий, эмпирик, мантиқий ҳамда интуитив билиш даражаларининг ўрнига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг шахсий таркиб ходимларини тайёрлашда фойдаланилган (Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 9 январдаги 2/2-69-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги шахсий таркиб ходимларининг интуитив билиш кўникмаларини янада ривожлантиришга хизмат қилган;
ички ишлар ходимларида интуитив билишни ривожлантиришда рационаллик билан биргаликда иррационалликни ҳам қўллаш зарурати ҳамда мантиқийлик ва интуитивлик бир-бирини тўлдирувчи воситалар, умумий ижодий жараённинг ўзаро боғлиқ томонлари эканлиги, интуитивлик нарсалар борлиғини ва уларнинг яширин қийматини қамраб олиши, илмий гипотезага йўл очишига оид назарий, амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан ёш курсантларни профессионал тайёргарликдан ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2024 йил 11 январдаги 388/В-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ёш курсантларни профессионал касбий тайёргарлигини ривожлантириш имконини берган.