Нишонов Сарвар Жасур ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ўрта аср Шарқ мутафаккирларининг фалсафий таълимотида ижтимоий-ахлоқий парадигма (Ҳусайн Воиз Кошифий ва Жалолиддин Давоний асарлари мисолида)” мавзусидаги 09.00.03 – Фалсафа тарихи ихтисослиги (Фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fal669
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Оʻзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Илмий раҳбар: Махмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор;
Расмий оппонентлар: Рузматова Гулноз Мирахраровна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Махмудов Равшанбек Жалилович фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳусайн Воиз Кошифий ва Жалолиддин Давоний меросида ижтимоий-ахлоқий парадигм қонуниятлари ва тамойилларини ўрганиш, асл қўлёзмаларни герменевтик усулда тадқиқ ва таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
  Жалолиддин Давоний ва Ҳусайн Воиз Кошифийларнинг асл қоълёзма манбалари асосида, ахлоқий, ижтимоий ва давлат бошқарувида регулятив, флуктасион ва ижтимоий-прагматик дискурслар ҳақидаги таълимотлари фанлараро ёндашувга (диний, фалсафий, адабий, ахлоқий, эстетик) асосланганлиги исботланган;
  Жалолиддин Давоний ва Ҳусайн Воиз Кошифийнинг ижтимоий-ахлоқий  қарашларининг фалсафий компаративистикаси, замонавий инструментализм  методологиясига хизмат қилувчи омил эканлиги асосланган;
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Ахлоқи Муҳсиний» асаридаги ахлоқий муаммолар Янги Ўзбекистон стратегияси тамойилларини мамлакатимизда ижтимоий давлат қадриятларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этиши ва долзарблиги далилланган;
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Ахлоқи Муҳсиний” ва Жалолиддин Давонийнинг   ااخلاقي جلالي -“Ахлоқи Жалолий” асарларининг герменевтик тадқиқотлари,  фалсафий-ахлоқий категорияларнинг негизи бўлган  ақл, билим ва фаолият алоқадорлиги, ақлнинг вазифаси инсон фаолиятини бошқариш ва тафаккурнинг борлиққа адекватлиги эмас, илғор ғоянинг ишончлилигида эканлиги билан исботланган.
      IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта аср Шарқ мутафаккирларининг фалсафий таълимотида ижтимоий-ахлоқий парадигма. (Ҳусайн Воиз Кошифий, Жалолиддин Давоний асарлари мисолида) олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Жалолиддин Давоний ва Ҳусайн Воиз Кошифийларнинг асл қўлёзма манбалари асосида ахлоқий, ижтимоий, давлат бошқаруви ҳақидаги таълимотлари фанлараро ёндашувга (диний, фалсафий, адабий, ахлоқий, эстетик) асосланганлиги исботланган; Давоний ва Кошифий ижтимоий-фалсафий қарашлари асосида фанлараро услубиятга асосланган (диний, фалсафий, адабий, ахлоқий, эстетик) таълимотларга оид изланишлардан, Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ, А-ОТ-2021-11 “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдициплинар платформасини яратиш” номли инновацион лойиҳа илмий-методологик базасини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 30-августдаги 4/17-04/11-6585-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг мақсадидан келиб чиқиб, миллий ва қадриятлар замирида назарий фалсафий таълимотлар ва амалий ахлоқ, давлатчилик ва давлат бошқаруви муаммолари Марказий Осиё халқларининг анъанавий қонунияти эканлиги асосланган.
Диссертацияда тадқиқ этилган, инсон қадри ва қиммати,  унинг ақл-заковати  маърифатли ва одил жамият қуришда Ўрта аср давлатчилиги, ижтимоий тузум, ҳуқуқий барқарорлик каби ғояларнинг нақадар муҳим эканлигига оид маълумотлар  Ўзбекистон тарихи каналининг «Тақдимот» кўрсатувларини ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси Ўзбекистон Телерадиоканали давлат муассасасининг) 2023 йил 12-июлдаги, 03-06-936 сонли маълумотномаси). Натижада: Жалолиддин Давоний ва Ҳусайн Воиз Кошифийнинг  ижтимоий-фалсафий   қарашларининг   фалсафий  компаративистикаси  орқали
замонавий инструментализм методологиясига хизмат қилувчи омил эканлигининг  конструктив жиҳатлари атрофлича, Республика миқёсида оммалаштирилган;
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Ахлоқи Муҳсиний» ва Жалолиддин Давонийнинг   «اخلاقي جلالي» Ахлоқи Жалолий асарларининг герменевтик, тизимли таҳлили натижасида,  диний-ахлоқий категорияларнинг, уларнинг таълимотларининг диалектик алоқадорлигини белгиловчи  -   ақл, билим ва ҳаракат консепсияси кесимида уларнинг ғояларининг негизидаги,  ақлнинг вазифаси инсон фаолиятини бошқариш ва ҳақиқат тафаккурнинг борлиққа адекватлиги эмас, илғор ғоянинг ишончлилигида эканлигини  асослашга доир тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий изланиш ишлари, маърифий ва маънавий фаолиятида кенг фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 13-июндаги, 02/281-сонли маълумотномаси). Натижада амалга оширилган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий-маърифий фаолиятига тадбиқ этилиши натижасида марказ ўқув-илмий фаолиятидаги талабаларга аждодларимиз маънавий меросини янада кенгроқ тушунтиришга ва илмий асослашга хизмат қилган;
    Жалолиддин Давонийнинг «Ахлоқи Жалолий» асаридаги фалсафий муаммолар (олам, борлиқ, ҳаракат, зиддият) таснифи: натурфалсафа, сабабият ва амалий  ахлоқ муаммолари  негизида асосланди. Диний ва фалсафий ғояларининг уйғунлиги ва ҳозирги замон учун аҳамиятли жиҳатларини тушунтиришга оид тадқиқот натижаларидан марказ томонидан ўтқазилган тадбирларда фойдаланилди. (Республика Маънавият ва  Маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг  2023 йил  13-июндаги,  222-сонли  маълумотномаси). Натижада «Янги Ўзбекистон – ижтимоий, дунёвий  давлат тараққиёти сари» мавзусида график органайзерлардан фойдаланилган ҳолда маъруза қилинди ва ўрта аср Шарқ алломаларининг диний-фалсафий, хусусан ижтимоий қарашлари 2023 йилда янги тахрирда қабул қилинган Ўзбекистон Конституциясининг ижтимоий-давлат тамойилини мазмун ва мақсадини тушунтиришга асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish