Муллабаев Бахтияржон Бултурбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси минтақаларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги номутаносибликларни тартибга солиш”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Iqt665.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Досчанов Тангриберган, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хидирова Гавхар Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси минтақаларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги номутаносибликларни тартибга солиш бўйича назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги 71-100 баллгача – “яшил”; 55-71 баллгача – “сариқ” ва 55-25 баллгача бўлган – “қизил” гуруҳларга ажратиб, номутаносибликни бартараф этишни тартибга солишга асосланган методологик синергетик-фаол ёндашуви таклиф этилган;
минтақавий номутаносибликлар даражасини диагностик баҳолаш ҳудудларнинг ривожланиш ва ҳаётий фаолият соҳалари параметрларининг номутаносиблик даражаси бўйича N<17% - номутаносибликлар деярли йўқ, 17<N<35% - номутаносибликнинг паст даражаси, 35<N<40% - номутаносибликнинг ўртача даражаси, 40<N<60% - номутаносибликнинг юқори даражаси ва 60<N% - номутаносибликнинг жуда юқори даражасига кўра такомиллаштирилиб, ҳудудларнинг ривожланиш ва ҳаётий фаолият соҳалари параметрларининг номутаносиблик рейтинги ишлаб чиқилган;
вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги номутаносибликлар интеграл индексига таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий катализаторлар ва ҳудудий ривожланишнинг секинлаштирувчи (модератор)лари учун лингвистик ўзгарувчиларнинг диапазони бўйича ўзини ўзи таъминлайдиган ривожланган ҳудудлар (27,5 дан 52,5 баллгача) ва муаммоли минтақалар (17,3 дан 26,7 баллгача) аниқланган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги номутаносибликни тенденсияларини прогноз қилишнинг юқори (11,4-12,9 фоиз), ўрта (8,1-10,8 фоиз) ва қуйи (5,7-7.9 фоиз) имкониятларини ишлаб чиқиш ссенарийларини когнитив симулясион моделлаштириш алгоритми тавсия этилган;
ҳудудий ривожланиш номутаносиблигини тартибга солишнинг ссенарийларини моделлаштириш асосида йўналишлари ва босқичларининг устувор (0,078-балл), барқарор (0.060-балл) ва меъёрий (0.045-балл) мувофиқлик механизми таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси минтақаларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги номутаносибликларни стратегик тартибга солиш услубиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги 71-100 баллгача – “яшил”; 55-71 баллгача – “сариқ” ва 55-25 баллгача бўлган – “қизил” гуруҳларга ажратиб, номутаносибликни бартараф этишни тартибга солишга асосланган методологик синергетик-фаол ёндашуви бўйича таклиф Наманган вилояти халқ депутатлари кенгашининг 2024-йил 5-апрелдаги “Наманган вилоятини ишсизлик ва коррупсиядан холи ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда секторлар раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимини тубдан такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВИ-43-32-6-0-К/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 29-апрелдаги 3/12-601-сон маълумотномаси). Таклиф инвестисиялар бўйича жозибадор бўлмаган ҳудудларни давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш зарурияти аниқланиб, бундай инвестисия сиёсатининг соф самараси иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўшимча 15,8 %га оширишга муайян даражада хизмат қилган;
минтақавий номутаносибликлар даражасини диагностик баҳолаш ҳудудларнинг ривожланиш ва ҳаётий фаолият соҳалари параметрларининг номутаносиблик даражаси бўйича N<17% - номутаносибликлар деярли йўқ, 17<N<35% - номутаносибликнинг паст даражаси, 35<N<40% - ному-та-носибликнинг ўртача даражаси, 40<N<60% - номутаносибликнинг юқори даражаси ва 60<N% - номутаносибликнинг жуда юқори даражасига кўра такомллаштирилиб, ҳудудларнинг ривожланиш ва ҳаётий фаолият соҳалари параметрларининг номутаносиблик рейтинги бўйича таклиф Наманган вилояти халқ депутатлари кенгашининг 2024-йил 5-апрелдаги “Наманган вилоятини ишсизлик ва коррупсиядан холи ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда секторлар раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимини тубдан такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВИ-43-32-6-0-К/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 29-апрелдаги 3/12-601-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклиф натижасида Наманган вилоятининг Норин 18,3 %, Чортоқ 16,7 % ва Мингбулоқ 15,1 % туманларида истеъмол билан ЯҲМ ўртасидаги нисбатнинг пастлиги аниқланди ва ушбу ҳудудларга мақсадли ривожлантириш бўйича алоҳида “Йўл харитаси” тузилган;
вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги номутаносибликлар интеграл индексига таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий катализаторлар ва ҳудудий ривожланишнинг секинлаштирувчи (модератор)лари учун лингвистик ўзгарувчиларнинг диапазони бўйича ўзини ўзи таъминлайдиган ривожланган ҳудудлар (27,5 дан 52,5 баллгача) ва муаммоли минтақалар (17,3 дан 26,7 баллгача) бўйича таклифи Наманган вилояти халқ депутатлари кенгашининг 2024-йил 5-апрелдаги “Наманган вилоятини ишсизлик ва коррупсиядан холи ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда секторлар раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимини тубдан такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВИ-43-32-6-0-К/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 29-апрелдаги 3/12-601-сон маълумотномаси). Натижада Наманган вилоятининг ҳар бир ҳудуди учун ижтимоий-иқтисодий ривожланиш номутаносиблигининг интеграл даражаси диапазонлари бўйича Наманган шаҳри (0,534), Наманган (0,437), Тўрақўрғон (0.423) ва Поп (0.394) туманлари юқори даражага эга эканлигига кўра тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги номутаносибликни тенденсияларини прогноз қилишнинг юқори (11,4-12,9 фоиз) ўрта (8,1-10,8 фоиз) қуйи (5,7-7.9 фоиз) имкониятларини ишлаб чиқиш ссенарийларини когнитив симулясион моделлаштириш алгоритми Наманган вилояти халқ депутатлари кенгашининг 2024-йил 5-апрелдаги “Наманган вилоятини ишсизлик ва коррупсиядан холи ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда секторлар раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимини тубдан такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВИ-43-32-6-0-К/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 29-апрелдаги 3/12-601-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида ижтимоий-иқтисодий номутаносибликни тавсифловчи кўрсаткичлар учун ўзгарувчанлик коеффисиентининг қиймати 45 дан 49% гача бўлган Мингбулоқ, Чортоқ, Поп ва Норин туманларида сарфланаётган харажатлар давлат сектори харажатларидан 4-5 мартагача кўплигига кўра тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган;
ҳудудий ривожланиш номутаносиблигини тартибга солишнинг ссенарийларини моделлаштириш асосида йўналишлари ва босқичларининг устувор (0,078-балл) барқарор (0.060-балл) ва меъёрий (0.045-балл) мувофиқлик механизми бўйича таклиф Наманган вилояти халқ депутатлари кенгашининг 2024-йил 5-апрелдаги “Наманган вилоятини ишсизлик ва коррупсиядан холи ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда секторлар раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимини тубдан такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВИ-43-32-6-0-К/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 29-апрелдаги 3/12-601-сон маълумотномаси). Ушбу янгилик натижасида Наманган шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси юқори бўлган алоҳида (Наманган, Тўрақўрғон ва Поп туманлари) Н синфга мансуб бўлган И-кластер шаклланганлигини кўрсатди. 2010-2023-йилларда Учқўрғон, Чортоқ, Уйчи ва Янгиқўрғон туманлари С синфга мансуб ИИ-кластер ҳамда Чуст, Мингбулоқ, Косонсой ва Норин туманлари алоҳида ИИИ-кластерни ташкил қилган бўлиб, 2010-йилда ўртача - 0,234 ва 2023-йилда – 0,352 оралиғида ўзгарди, бу Наманган туманларининг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишга эгалиги аниқланган.