Каршиев Адхам Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда туризм соҳасини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.17 — Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt3212
илмий раҳбар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: "Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.1.145.01
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатилло Норбўтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда туризм соҳасини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятида маданий тадбирлар ташкил этиш ва тарғиботлар олиб бориш йўналиши ҳисобига 2 млн. 104 минг нафар хорижий турист ташрифини ташкил этиш мақсадида «Беш қитъа жилоси» халқаро этнофестивалини, «Тоурисм анд Соcиетй Тҳинк Танк» (ЦТТ) экспертлар форумини ва «Тоурисм анд Течнологй Суммит-2023» саммитини ҳамда «Фоcус он Тоурисм & Cреативе Эcономй» халқаро конгрессини ўтказиш бўйича таклифлар далилланган;
«Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» ички туризм дастури асосида ҳар йили 500 мингдан зиёд ўқувчи, талаба, пенсионерлар ва меҳнат жамоаларининг Самарқандга саёҳатини ташкил этиш мақсадида туризм ва унга ёндош инфратузилмани ривожлантириш йўналишида Самарқанд тумани, «Миронқул» МФЙ ҳудудида экотуризм дам олиш маскани фаолиятини йўлга қўйиш, Паяриқ туманида жойлашган «Чоштепа» туризм масканини ишга тушириш ҳамда Самарқанд шаҳридаги Амир Темур барпо этган Боғибаланд маҳалласига «Туризм маҳалласи» мақомини бериш бўйича таклифлар асосланган;
Самарқанд вилоятига 2 миллион хорижий туристлар ташрифини ташкил этиш  йўналишида Самарқанд шаҳри билан «Биродар шаҳарлар» ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш ва улардан сайёҳларни жалб этиш асосида ҳудуддаги туризм намойиш об'ектларига хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогер ва таниқли шахслар иштирокида инфотурлар ташкил этиш ҳамда вилоятнинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи тарғибот материаллари ва йўналишлар бўйича турпакетлар тайёрлаш ва элчихоналар орқали кенг тарғиб қилиш бўйича таклифлар асосланган;
Самарқанд вилоятининг туристик ресурслари ва хусусиятидан келиб чиқиб, ҳудудларнинг салоҳияти ва туризм соҳасини самарали ривожлантириш кўрсаткичларининг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2028-йилгача ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ҳудудларда туризм соҳасини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар асосида:
Самарқанд вилоятида маданий тадбирлар ташкил этиш ва тарғиботлар олиб бориш йўналиши ҳисобига 2 миллион 104 минг нафар хорижий турист ташрифини ташкил этиш мақсадида «Беш қитъа жилоси» халқаро этнофестивалини, «Тоурисм анд Соcиетй Тҳинк Танк» (ЦТТ) экспертлар форумини ва «Тоурисм анд Течнологй Суммит-2023» саммитини ҳамда «Фоcус он Тоурисм & Cреативе Эcономй» халқаро конгрессини ўтказиш бўйича далилланган таклифлар 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “2023-йилда туризм соҳасидаги ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича” «Йўл харитаси» режасига киритилган. Натижада, Самарқанд вилоятига 2 миллион хорижий туристлар ташрифини ташкил этиш имконияти амалда оширилди;
«Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» ички туризм дастури асосида ҳар йили 500 мингдан зиёд ўқувчи, талаба, пенсионерлар ва меҳнат жамоаларининг Самарқандга саёҳатини ташкил этиш мақсадида туризм ва унга ёндош инфратузилмани ривожлантириш йўналишида Самарқанд тумани, «Миронқул» МФЙ ҳудудида экотуризм дам олиш маскани фаолиятини йўлга қўйиш, Паяриқ туманида жойлашган «Чоштепа» туризм масканини ишга тушириш ҳамда Самарқанд шаҳридаги Амир Темур барпо этган Боғибаланд маҳалласига «Туризм маҳалласи» мақомини бериш бўйича асосланган таклифлар 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “2023-йилда туризм соҳасидаги ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича” «Йўл харитаси» режасига киритилган. Мазкур таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида 500 мингдан зиёд маҳалий туристлар Самарқанд вилоятида саёҳатини ташкил этилган ҳамда туризм инфратузилмаси ривожлантириш чораларининг натижавийлиги 18 % оширилган;
Самарқанд вилоятига 2 миллион хорижий туристлар ташрифини ташкил этиш  йўналишида Самарқанд шаҳри билан «Биродар шаҳарлар» ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш ва улардан сайёҳларни жалб этиш асосида ҳудуддаги туризм намойиш об'ектларига хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогер ва таниқли шахслар иштирокида инфотурлар ташкил этиш ҳамда вилоятнинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи тарғибот материаллари ва йўналишлар бўйича турпакетлар тайёрлаш ва элчихоналар орқали кенг тарғиб қилиш бўйича асосланган таклифлар 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “2023-йилда туризм соҳасидаги ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича” «Йўл харитаси» режасига киритилган. Натижада Самарқанд вилоятида 2 миллиондан зиёд хорижий туристлар ташрифи ташкил этилди.
Самарқанд вилоятининг туристик ресурслари ва хусусиятидан келиб чиқиб, ҳудудларнинг салоҳияти ва туризм соҳасини самарали ривожлантириш кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2028-йилгача ўрта муддатли ишлаб чиқилган прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм  қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган «2024-2026 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастури ва «Йўл хариталари»га киритилган. Натижада Самарқанд вилоятида тегишли параметрларни қўллаш ҳисобига ҳудудларни янада ривожлантириш имкониятлари далилланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish