Кахаров Жасур Абулкосимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда гастрономик туризмини ташкил қилиш ва ривожлантириш йўллари”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt911.
Илмий раҳбар: Пардаев Олим Мамаюнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Рахматулло Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда гастрономик туризмини ташкил қилиш ва ривожлантириш бўйича илмий таклиф ҳамда амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жиззах вилоятида оммавий-кўнгилочар тадбирларни ўтказиш ва гастрономик туризмини янада ривожлантириш йўналиши ҳисобига 400 минг нафардан ортиқ аҳоли ташрифини ташкил этиш асосида Зомин туманида “Мафтункор табиат” халқаро экофестивалини, “Зомин таомлари гастрономик туризм фестивали”ни, Дуоба қишлоқ фуқаролар йиғинида “Асал ва шифобахш гиёҳлар фестивали”ни ҳамда “Патир сайли” тадбирини ўтказиш бўйича таклифлар далилланган;
Жиззах вилоятга ташриф буюрадиган туристларни 5 кун вилоятда бўлишини таъминлаш мақсадида вилоятнинг “Туристик ҳалқаси”ни ишлаб чиқиш асосида “Зомин” туристик зона ҳудудида тадбиркорлик ва ишбилармонлик тадбирларини ўтказишга мўлжалланган конгресс-холл, рекреация ва дам олиш масканлари, инвесторларни жалб қилишга қаратилган “Инвестор шоw роом”, шунингдек, туристларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган марказ “Виситор cентер” ташкил қилиш бўйича таклифлар асосланган;
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар йўналишида меҳнат, маҳаллалар жамоалари учун туризмнинг ишбилармонлик, экстремал, экологик ва гастрономик турларни кенг тарғиб қилиш орқали 20 минг нафар аҳолини жалб қилиш чораларини кўриш асосида Арнасой, Фориш, Зомин ва Ховос туманлари бўйича тематик туристик маршрутлар ташкил қилиш ҳамда туризм соҳасининг субъектлари томонидан тақдим этиладиган чегирмаларни ўз ичига олган ҳамёнбоп турпакетлар ишлаб чиқиш бўйича таклифлар асосланган;
мамлакатимизнинг гастрономия имконияти ва хусусиятидан келиб чиқиб, Жиззах вилояти ҳудудларнинг туристик салоҳияти ва гастрономик туризмни самарали ривожлантириш кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2028-йилга қадар ўрта муддатли ишлаб чиқилган прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гастрономик туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий хусусиятлари ва истиқболли йўналишларини тадқиқ қилиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Жиззах вилоятида оммавий-кўнгилочар тадбирларни ўтказиш ва гастрономик туризми йўналиши ҳисобига 400 минг нафардан ортиқ аҳоли ташрифини ташкил этиш асосида Зомин туманида “Мафтункор табиат” халқаро экофестивалини, “Зомин таомлари гастрономик туризм фестивали”ни, Дуоба қишлоқ фуқаролар йиғинида “Асал ва шифобахш гиёҳлар фестивали”ни ҳамда “Патир сайли” тадбирини ўтказиш бўйича далилланган таклифлар 2021-йил 28-апрелдаги 254-сон “Зомин туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш консепсиясини амалга ошириш ҳамда ҳудудда туризм соҳасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари” Дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 30-сентябрдаги 03-12-17-6331-сонли далолатномаси). Натижада, Жиззах вилоятига 400 минг туристлар ташрифини ташкил этиш имкониятлари яратилган;
Жиззах вилоятга ташриф буюрадиган туристларни 5 кун вилоятда бўлишини таъминлаш мақсадида вилоятнинг “Туристик ҳалқаси”ни ишлаб чиқиш асосида “Зомин” туристик зона ҳудудида тадбиркорлик ва ишбилармонлик тадбирларини ўтказишга мўлжалланган конгресс-холл, рекреация ва дам олиш масканлари, инвесторларни жалб қилишга қаратилган “Инвестор шоw роом”, шунингдек, туристларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган марказ “Виситор cентер” ташкил қилиш бўйича далилланган таклифлар 2021-йил 28-апрелдаги 254-сон “Зомин туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш консепсиясини амалга ошириш ҳамда ҳудудда туризм соҳасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари” Дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 30-сентябрдаги 03-12-17-6331-сонли далолатномаси). Натижада Жиззах вилоятида туризм ва унга ёндош соҳаларда 49 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 650 та янги иш ўринлари ташкил этиш, шунингдек, соҳада 1 600 нафар аҳолининг ўзини-ўзи банд қилишига эришилган;
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар йўналишида меҳнат, маҳаллалар жамоалари учун туризмнинг ишбилармонлик, экстремал, экологик ва гастрономик турларини кенг тарғиб қилиш орқали 20 минг нафар аҳолини жалб қилиш чораларини кўриш асосида Арнасой, Фориш, Зомин ва Ховос туманлари бўйича тематик туристик маршрутлар ташкил қилиш ҳамда туризм соҳасининг субъектлари томонидан тақдим этиладиган чегирмаларни ўз ичига олган ҳамёнбоп турпакетлар ишлаб чиқиш бўйича асосланган таклифлар 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “2023-йилда туризм соҳасидаги ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича” “Йўл харитаси” режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 30-сентябрдаги 03-12-17-6331-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ташриф буюраётган туристлар оқимини Жиззах вилоятининг туристик дестинацияларига йўналтириш имконини берган;
мамлакатимизнинг гастрономия имконияти ва хусусиятидан келиб чиқиб, Жиззах вилояти ҳудудларнинг туристик салоҳияти ва гастрономик туризмни самарали ривожлантириш кўрсаткичларининг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2028-йилга қадар ўрта муддатли ишлаб чиқилган прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2024-2026 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл хариталари”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 30-сентябрдаги 03-12-17-6331-сонли далолатномаси). Натижада Жиззах вилояти туризм дестинацияларида тегишли параметрларни қўллаш ҳисобига 2028-йилга қадар гастрономик туристик хизматлар ҳажмини 23 фоизга ошириш имкониятлари далилланган.