Махмудов Умрбек Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Оролбўйи шарқий ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ва этно-маданий муносабатлар тарихи (мил.авв. ИХ-ВИИИ – милодий ИВ аср), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tar1427.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сабиров Курбанбай, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холикулов Ахмаджон Боймахамматович, тарих фанлари доктори, профессор; Қидирниязов Омар-Шариф, PhD., доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Оролбўйи шарқий ҳудуди аҳолисининг                мил.авв. ИХ-ВИИИ – милодий ИВ асрлардаги ижтимоий-иқтисодий ва  этно-маданий муносабатлари  тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амударё ва Сирдарё қуйи ҳавзаларининг  географик ҳолати, этник жараёнларнинг ривожланиш босқичлари, ҳудудий чегаралари, картографияси масалаларига ойдинлик киритилди;
Шарқий Оролбўйи  ҳудудининг ўзлаштирилиши, ўтроқ ва чорвадор аҳолининг турар-жойларини жойлашиши ва типологик хусусиятлари, Қуйи Сирдарё ҳавзасидаги кўчманчиларни Хоразм воҳаси билан муносабатлари, Сирдарё қуйи ҳавзасида аҳолининг бинокорлик билими асосида  Тагискен, Чирикработ,  Баланди, Олтинасар  ёдгорликларини топографик жойлашиши, уларни конструктив тузилиши, мудофаа тизими билимининг Хоразм воҳаси антик давр ёдгорликлари билан ўхшашлик хусусиятлари Қуйи Амударёдаги Бозорқалъа, Дингилжа материаллари асосида инновацион ғоялар асосида далилланди;   
 Антик давр дунёсининг сиёсий манзарасини акс эттирган Қанғ, Кушон ва Африғ давлатлари ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатларнинг олиб борилиши ойдинлаштирилди, Кушон империяси ва Қанғ давлати ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий сиёсий алоқалари пировардида Янсай (Оролбўйи) халқларининг яшаш шароитида ижобий ўзгаришларга олиб келиш баробарида номадизмнинг инқирозини бошлаб берганлиги асосланган, шунингдек, бу жараён  Амударёнинг ўнг соҳилида сиёсий бирлашув, седентаризация ва ўтроқлашувига олиб келганлиги исботланган;
Хоразм воҳаси аҳолисининг ҳаёт ва ижод уйғунлиги бўлган шаҳарсозлик маданияти билими асосида лой меъморчилиги мактаблари вужудга келиши ва шаклланиш тарихи ёритилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оролбўйи шарқий ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ва этно-маданий муносабатлар тарихини (мил.авв. ИХ-ВИИИ – милодий ИВ аср) тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
Амударё ва Сирдарё қуйи ҳавзаларининг географик ҳолати, этник жараёнларнинг ривожланиш босқичлари, ҳудудий чегаралари, картографияси бўйича натижалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида 2021-2022-йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 15-июлдаги 10/1339-сонли далолатномаси). Ушбу илмий натижалар талабаларда тарихий тафаккурни шакллантириш, ўлка халқлари маданий меросини ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш имконини берган;    
Шарқий Оролбўйи  ҳудудининг ўзлаштирилиши, ўтроқ ва чорвадор аҳолининг турар-жойларини жойлашиши ва типологик хусусиятлари, Қуйи Сирдарё ҳавзасидаги кўчманчиларни Хоразм воҳаси билан муносабатлари, Сирдарё қуйи ҳавзасида аҳолининг бинокорлик билими асосида  Тагискен, Чирикработ,  Баланди, Олтинасар  ёдгорликларини топографик жойлашиши, уларни конструктив тузилиши, мудофаа тизими билимининг Хоразм воҳаси антик давр ёдгорликлари билан ўхшашлик хусусиятлари Қуйи Амударёдаги Бозорқалъа, Дингилжа материаллари асосида олинган натижалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида 2021-2022-йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 5-июлдаги 10/1339-сонли далолатномаси). Мазкур илмий натижалар лойиҳа доирасида тайёрланган дастур, монография ва электрон ресурсларни мазмунан бойитиш имконини берган;
Антик давр дунёсининг сиёсий манзарасини акс эттирган Қанғ, Кушон ва Африғ давлатлари ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатларнинг олиб борилиши ойдинлаштирилди, Кушон империяси ва Қанғ давлати ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий сиёсий алоқалари пировардида Янсай (Оролбўйи) халқларининг яшаш шароитида ижобий ўзгаришларга олиб келиш баробарида номадизмнинг инқирозини бошлаб берганлиги асосланган, шунингдек, бу жараён  Амударёнинг ўнг соҳилида сиёсий бирлашув, седентаризация ва ўтроқлашувига олиб келганлигини исботловчи натижалар Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 15-июлдаги 04-36-852-сонли далолатномаси). Натижада антик давр дунёсининг сиёсий манзарасини акс эттирган Қанғ, Кушон ва Африғ давлатлари ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатларнинг олиб борилиши муҳим аҳамият касб этганлиги тоʻгʻрисидаги қарашларни янада бойитишга хизмат қилган;
Хоразм воҳаси аҳолисининг ҳаёт ва ижод уйғунлиги бўлган шаҳарсозлик маданияти билими асосида лой меъморчилиги мактаблари вужудга келиши ва шаклланиш тарихи каби натижаларидан каби натижалардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 15-июлдаги 04-36-852-сонли далолатномаси). Олинган натижалар асосида тайёрланган кўрсатувлар ссенарияси мазмунан илмий жиҳатдан бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish