Хаитова Дилдора Шарипбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Постнатал онтогенезда эшитиш қобилияти бўлмаган болаларда краниофациал соҳанинг морфометрик кўрсаткичларининг хусусиятлари», 14.00.02 – Морфология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3. PhD/Tib2642.
Илмий раҳбар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02. 2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори; Баландина Ирина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: эшитиш қобилияти бўлмаган болаларнинг боши ва юз-жағ соҳасининг антропометрик параметрларини ўрганиш ҳамда олинган маълумотларни ушбу ёшдаги соғлом болалар маълумотлари билан солиштиришни аниқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 3 ёшдан 12 ёшгача эшитиш қобилияти бўлмаган ва соғлом болалар краниофациал соҳа антропометрик кўрсаткичларидан олинган натижалари асосида морфометрик параметрлар бўйича ёш даврларига хос ўсиш кўрсаткичлари мавжудлиги аниқланган;
3 ёшдан 12 ёшгача эшитиш қобилияти бўлмаган ва соғлом болаларда ёш ҳамда жинс тақсимотини ҳисобга олинган ҳолда бош соҳасининг антропометрик кўрсаткичлари болаликнинг ёш даврларига кўра такомиллаштирилган ва нисбатан фарқлари аниқланган;
илк бор болаликнинг I ва II даврларида эшитиш қобилияти бўлмаган болаларда юз – жағ соҳасининг морфометрик кўрсаткичлари гендер хусусиятларини инобатга олган ҳолда соғлом болаларнинг морфометрик кўрсаткичлари аниқланган;
эрта постнатал онтогенезда болаликнинг I ва II даврларидаги эшитиш қобилияти бўлмаган ҳамда соғлом болалар суяк ёши кўрсаткичлари паспорт ёши билан солиштирма таҳлили олиб борилган ва эшитиш қобилияти бўлмаган болаларнинг суяк ёши кўрсаткичлари паспорт ёшидан ортда қолиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
эшитиш қобилияти булмаган болаларда краниофациал соха морфометрик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифини ўрганиш орқаои реабилитатция ва профилактика усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор 3 ёшдан 12 ёшгача эшитиш қобилияти бўлмаган ва соғлом болалар краниофациал соҳа антропометрик кўрсаткичларидан олинган натижалари асосида морфометрик параметрлар бўйича ёш даврларига хос ўсиш кўрсаткичлари мавжудлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 15 июндаги 23-m/053-сон билан тасдиқланган «Эшитиш қобилияти бўлмаган болаларда краниал соҳанинг морфологик кўрсаткичларининг аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 27.06.2024 йилдаги 60-сон ҳамда Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 28.06.2024 йилдаги 1088-2-42-ТВ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2023 йил 1 июндаги 01/04/2997-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари эшитиш қобилияти бўлмаган болаларда краниофациал соҳанинг антропометрик кўрсаткичларнинг қиёсий тавсифи бўйича самарали усулларини ишлаб чиқиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: эшитиш қобилияти бўлмаган болалар туғилиш даражаси, уларнинг ўзига хос клиникаси ҳамда янги замонавий антропометрик текширувларнинг ишлаб чиқилганлиги визуал текшириш ўтказиш жараёни самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган бўлиб 1 нафар бемор учун умумий антропометрия нархи бюджет маблағларидан 30000 сўмга иқтисод қилинади.
иккинчи илмий янгилик: 3 ёшдан 12 ёшгача эшитиш қобилияти бўлмаган ва соғлом болаларда ёш ҳамда жинс тақсимотини ҳисобга олинган ҳолда бош соҳасининг антропометрик кўрсаткичлари болаликнинг ёш даврларига кўра такомиллаштирилган ва нисбатан фарқлари аниқланганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 15 июндаги 23-m/053-сон билан тасдиқланган «Эшитиш қобилияти бўлмаган болаларда краниал соҳанинг морфологик кўрсаткичларининг аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 27.06.2024 йилдаги 60-сон ҳамда Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 28.06.2024 йилдаги 1088-2-42-ТВ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2023 йил 1 июндаги 01/04/2997-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари эшитиш қобилияти бўлмаган болаларда бош ва юз жағ соҳасининг антропометрик даражаларини ўрганиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: эшитиш қобилияти бўлмаган болаларни, янги замонавий антропометрик кўрсаткичларини ишлаб чиқилганлиги визуал текшириш ўтказиш жараён самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган бўлиб 1 нафар бемор учун умумий антропометрик текширув нархи 30000 сўм бюджет маблағларидан иқтисод қилинади.
учинчи илмий янгилик: илк бор болаликнинг I ва II даврларида эшитиш қобилияти бўлмаган болаларда юз – жағ соҳасининг морфометрик кўрсаткичлари гендер хусусиятларини инобатга олган ҳолда соғлом болаларнинг морфометрик кўрсаткичлари аниқланганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 15 июндаги 23-m/053 сон хулосаси билан тасдиқланган «Эшитиш қобилияти бўлмаган болаларда краниал соҳанинг морфологик кўрсаткичларининг аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 27.06.2024 йилдаги 60-сон ҳамда Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 28.06.2024 йилдаги 1088-2-42-ТВ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2023 йил 1 июндаги 01/04/2997-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ўтказилган тадқиқотлар асосида эшитиш қобилияти бўлмаган ўғил ва қиз болаларнинг тана турли қисмларини антропометрик кўрсаткичлари ҳамда соғлом болалар антропометрик кўрсаткичлари ўрганилди ва баҳоланди. Бу кўрсаткичлар эшитиш қобилияти бўлмаган болаларнинг ёшига кўра меъёрий ўзгариш чегаралари асослаб берилган. Иқтисодий самарадорлиги: эшитиш қобилияти бўлмаган болаларнинг энг мақбул антропометрик кўрсаткичларнинг ишлаб чиқилганлиги текшириш ўтказиш жараёни самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган бўлиб 1 нафар бемор учун умумий антропометрия нархи 30000 сўм бюджет маблағларидан иқтисод қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: эрта постнатал онтогенезда болаликнинг I ва II даврларидаги эшитиш қобилияти бўлмаган ҳамда соғлом болалар суяк ёши кўрсаткичлари паспорт ёши билан солиштирма таҳлили олиб борилганлиги ва эшитиш қобилияти бўлмаган болаларнинг суяк ёши кўрсаткичлари паспорт ёшидан ортда қолиши исботланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 15 июндаги 23-m/053 сон хулосаси билан тасдиқланган «Эшитиш қобилияти бўлмаган болаларда краниал соҳанинг морфологик кўрсаткичларининг аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 27.06.2024 йилдаги 60-сон ҳамда Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 28.06.2024 йилдаги 1088-2-42-ТВ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2023 йил 1 июндаги 01/04/2997-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ўтказилган тадқиқотлар асосида эшитиш қобилияти бўлмаган ўғил ва қиз болаларнинг суяк ёши натижалари ўрганилди ва баҳоланди.Улар минтақамиз болалари учун миллий стандарт сифатида тавсия этилади. Олинган маълумотлар болалар орасида учрайдиган эшитиш қобилияти паст бўлган болаларни ўз вақтида аниқлаш, антропометрик кўрсаткичларни соғлом ва эшитиш қобилияти бўлмаган болалар орасидаги фарқ нисбатларини аниқлашга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: Эшитиш қобилияти бўлмаган болаларнинг энг мақбул антропометрик кўрсаткичларнинг ишлаб чиқилганлиги текшириш ўтказиш жараёни самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган бўлиб, 1 нафар бемор учун умумий антропометрик тадқиқот усулини қуллаш бюджет моблағларини 30000 сўм иқтисод қилиш имконини берган ва иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish