Собирова Маъмура Мирабдулла қизининг
алсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Шаҳар темирбетон кўприк иншоотларининг техник ҳолатини баҳолаш ва прогнозлаш усулларини такомиллаштириш (Тошкент шаҳри мисолида)”, 05.09.02 – “Геотехника” (Кўприклар, транспорт тоннеллари ва метрополитенлар) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Т4022.
Илмий раҳбар: Шермухамедов Улугбек Забихуллаевич – техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Шарафитдин Сайфитдинович, техника фанлари доктори, профессор; Нишонов Неъматилла Асатиллаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: автомобил йўлларидаги шаҳар темирбетон кўприк иншоотларининг техник-експлуатацион ҳолатини баҳолаш ва прогнозлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эксплуатасиядаги шаҳар темирбетон кўприк иншоотларининг техник ҳолатини батафсил баҳолашда уларнинг эксплуатацион ишончлилиги ва умрбоқийлигини таъминлаш орқали тўрт поғонали инновацион ёндашув ишлаб чиқилган;
эксплуатасиядаги шаҳар кўприк иншоотларининг техник ҳолатини салбий таъсир омиллари асосида тўрт поғонали инновацион ёндошув орқали уларнинг техник-эксплуатацион кўрсаткичлари бўйича баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган;
техник-эксплуатацион кўрсаткичларининг баҳолаш мезонлари орқали шаҳар темирбетон кўприк иншоотларининг техник ҳолатини математик модели асосида уларни баҳолаш ва прогнозлаш усуллари иерархиялар таҳлили ҳамда МПриоритй 1.0 дастуридан фойдаланган ҳолда такомиллаштирилган;
кўприк иншоотларини ягона тизимга келтириш ҳамда кучланганлик- деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш ва прогнозлаш асосида яратилган “Рақамли кўприк мониторинги” геоахборот электрон платформаси орқали уларнинг фаол мониторингини олиб бориш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шаҳар кўприк иншоотларининг техник ҳолатини баҳолаш ва прогнозлаш усулларини такомиллаштириш (Тошкент шаҳри мисолида) бўйича ўтказилган илмий-тадқиқот ишида олинган натижалар асосида:
    шаҳар темирбетон кўприк иншоотларининг техник ҳолатини баҳолаш ва прогнозлашнинг такомиллаштирилган усули Тошкент шаҳар ҳокимяти Ободонлаштириш бош бошқармаси Шаҳар сунъий иншоотлардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлашга ихтисослаштирилган бошқармасида амалиётга жорий этилган (Тошкент шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бош бошқармасининг 2024-йил 20-майдаги, 6/1073-сонли маълумотномаси). Натижада, темирбетон кўприк иншоотининг ригелини эксплуатацион ишончлилигини ошириш учун бажарилган ишлар ўзаро таққосланганида эришиладиган иқтисодий самарадорлик – “Матоли композит материаллар”да 335.4млн сўм (57.8%) ва таклиф этилаётган “Муҳандислик конструксияларни мониторинг тизими” усул қўлланилганда 220.5млн сўм (38.0%)ни ташкил қилди. Энг асосийси, таклиф этилган ечим эксплуатация жараёнида бажариладиган таъмирлов ишларини кескин тарзда арзонлаштирган;
    Тошкент шаҳрида жойлашган “Гавҳар” ва “Бунёдкор” кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгичнинг техник ҳолатини замонавий ускуналардан фойдаланган ҳолда диагностика қилиш жараёнида амалиётга жорий этилган (Тошкент шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бош бошқармасининг 2024-йил 20-майдаги, 6/1073-сонли маълумотномаси). Натижада, нуқсон ва шикастланишларни бартараф этиш учун матоли композицион материаллар асосида кучайтириш усули орқали темирбетон кўприк иншоотининг юк кўтариш қобилиятини оширишга (СикаWрап 530 C/300 кучайтирилганда – 39%га, CарбонWрап Тапе-230/600 композит материалидан фойдаланиб кучайтирилганда – 24%га) эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish