Юлдашева Нафиса Салимовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ахборот тизимлари фойдаланувчиларининг овози бўйича биометрик аутентификациялаш модели ва алгоритмлари», 05.01.05 – Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т4177.
Илмий раҳбар: Ташев Комил Ахматович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12. 2019.Т. 07.02.
Расмий оппонентлар: Керимов Комил Фикратович техника фанлари доктори, проф; Юсупов Баходир Караматович PhD., доцент.
Етакчи ташкилот:  «УНИCОН.УЗ» – фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нутқ сигналларига дастлабки ишлов бериш ва таҳлил қилиш асосида ахборот тизимлари фойдаланувчиларини биометрик идентификациялашнинг тезкор усул, алгоритмлари ва дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат деб белгиланди.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таҳдидларни таҳлил қилиш СТРИДЕ методологияси ёрдамида овозга асосланган тизимлар учун таҳдид модели ишлаб чиқилган ва ДРЕАД модели асосида таҳдидларнинг риск даражалари ҳисобланган;
овоз маълумотларга дастлабки ишлов бериш, белгиларни ажратиш ва чуқур нейрон тармоққа асосланган матнга боғлиқ ҳамда боғлиқ бўлмаган овоз асосидаги аутентификация усуллари такомиллаштирилган;
нутқ сигналини рақамли шаклга ўзгартириш, овоздаги ҳаракациз соҳаларни олиб ташлаш ва филтрлашга асосланган нутқ сигналларига дастлабки ишлов бериш алгоритми такомиллаштирилган;
мел-частотали кепстрал коеффициентлар усулига асосланган нутқ сигнали белгиларини ажратиш алгоритми ва овоз моделини ҳосил қилишда шахсни нутқи асосида идентификациялашнинг чуқур нейрон тармоқли модели ишлаб чиқилган;
овозли маълумотларга асосланган идентификация тизимининг ҳар бир алгоритмларини алоҳида модул сифатида ифодалашга асосланган ахборот тизимлари фойдаланувчиларини биометрик идентификациялашнинг дастурий мажмуаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Таклиф этилган усуллар ва алгоритмлар асосида ишлаб чиқилган дастурий воситалардан олинган натижалар асосида:
диссертация ишининг илмий ва назарий маълумотларидан, шунингдек, шахсни идентификасиялаш учун код китобларини яратиш алгоритми ҳамда икки омилли аутентификациялаш масаласини ечиш учун сўзлар кетма –кетлигини ҳосил қилиш алгоритми асосида ишлаб чиқилган дастурий восита Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг амалий фаолиятида татбиқ этилган (БМБА 2024-йил 2-январдаги далолатномаси; Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 19-мартдаги 33-8/1867-сон маълумотномаси) Мазкур дастурий мажмуани қўллаш натижасида ходимнинг ишчи станциядан фойдаланишнинг хавфсизлик даражасини икки баробарга ошириш имконини берган;
сўзловчини идентификасиялаш учун код китобларини яратиш алгоритми ҳамда икки омилли аутентификациялаш масаласини ечиш учун сўзлар кетма –кетлигини ҳосил қилиш алгоритми асосида ишлаб чиқилган дастурий восита Акциядорлик тижорат “АЛОҚАБАНК” нинг амалий фаолиятида татбиқ этилган (АТ “АЛОҚАБАНК” 2024-йил 30-январдаги далолатномаси; Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 19-мартдаги 33-8/1867-сон маълумотномаси). Эришилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган дастурий восита ташкилотда ходимларнинг кириш –чиқишини назорат қилишга сарфланадиган вақтни ўртача 15% қисқартириш имконини берган;
диссертацияда олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган дастурий восита “СЕРВЕРCОНФ” масъулияти чекланган жамиятнинг амалий фаолиятида татбиқ этилган (“СЕРВЕРCОНФ” МЧЖ 2024-йил 15-январдаги далолатномаси; Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 19-мартдаги 33-8/1867-сон маълумотномаси). Диссертациянинг илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган дастурий восита ташкилотда қўллаш натижаси махсус хоналарнинг хавфсизлик даражасини ошириш имконини берган.
фойдаланувчини нутқ маълумотларига асосан идентификация қилиш тизими “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасининг локал тармоғига татбиқ этилган (“Киберхавфсизлик маркази” ДУК 2024-йил 12-февралдаги далолатномаси; Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 19-мартдаги 33-8/1867-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган дастурий восита, ахборот тизимлари, кириш-чиқишни назорат қилиш ва бошқариш ҳамда компютер тармоқларида фойдаланувчиларни кириш-чиқишни назорат қилишга сарфланадиган вақни ўртача 15% га қисқартиришга имкон берган.
диссертацияда олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган дастурий восита Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг амалий фаолиятида татбиқ этилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 23-февралдаги 89-02-88-сон маълумотномаси). Эришилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа, ахборот тизимлари фойдаланувчиларини нутқ сигналлари орқали тезкор ва хавфсиз биометрик идентификациялаш имконини берган. Ишлаб чиқилган дастурий мажмуа соҳа корхоналарида идентификациялаш масаласини ечишда қўлланилиб, ўртача 90% аниқлик кўрсаткичи ва 9% га яқин ёлғондан рад этиш хатолигини кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish