Қобилова Наргиза Эшимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бадиий матнда абзацнинг ўрни”, 10.00.01. – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2388.
Илмий раҳбар: Курбанова Муҳаббат Матякубовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/25.08.202 l.Fil.01.16.
Расмий оппонентлар: Раупова Лайло Раҳимовна, филология фанлари доктори, профессор; Юсупова Раъно Норбоевна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий матннинг шаклланиши ва идрок этилиши (персепсияси)да абзацнинг аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
абзацнинг бошқа бирликлардан биргина сўзни, бир неча суперсинтактик бутунликни, бутун матнни мужассамлаштира олиши каби фарқли ва матнда жой қолдириш орқали чегарасининг белгиланиши, шунингдек, матн таркибида бошқа бирликлар билан шаклан бир хиллиги каби умумий жиҳатлари мавжудлиги далилланган;
абзацнинг ўз структур қолипи мавжудлиги, шунингдек, матнда мазмуний блок сифатида воқеланиши сабабли бадиий матн персепсиясида “яхши” ГЭСҳталт ҳосил қилиши психолингвистик аспектда очиб берилган;
абзац ёзувчининг прагматик мақсадини ифодалашига кўра дискурс билан ёндош ҳодиса эканлиги ва биргаликда битта эпизодни шакллантириши (абзац+дискурс=эпизод) бадиий матн мисолида исботланган;
абзацнинг насрий матнларда сатр бошидан жой қолдириш орқали белгиланиши, шеърий матнларда эса абзацнинг чегараси бир қатор ташлаб ёзиш орқали белгиланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Матннинг асосий бирлиги бўлмиш абзацнинг бадиий матндаги мақоми, ўрни, вазифаси ва аҳамияти юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
абзац ёзувчининг прагматик мақсадини ифодалашига кўра дискурс билан ёндош ҳодиса эканлиги ва биргаликда битта эпизодни шакллантириши (абзац+дискурс=эпизод), ўзбек тили матнларини, жумладан, халқ оғзаки ижодига оид матнларни турли аспектда таҳлил қилишда абзацнинг алоҳида аҳамиятга эгалиги каби хулосалардан ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-А1-Г007 рақамли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 27-декабрдаги 523/1-сон маълумотномаси). Натижада диссертацийада келтирилган далиллар, таҳлил натижалари бадиий матннинг хусусийатларини очиб беришда ижобий самара берган;
абзацнинг бошқа бирликлардан биргина сўзни, бир неча суперсинтактик бутунликни, бутун матнни мужассамлаштира олиши каби фарқли ва матнда жой қолдириш орқали чегарасининг белгиланиши, шунингдек, матн таркибида бошқа бирликлар билан шаклан бир хиллиги, абзацнинг ўз структур қолипи мавжудлиги, шунингдек, матнда мазмуний блок сифатида воқеланиши сабабли бадиий матн персепсиясида “яхши” ГЭСҳталт ҳосил қилиши каби хулосалардан ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз йасалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 27-декабрдаги 524/1-сон маълумотномаси). Илмий натижалар илмий матннинг хусусийатларини очиб бериш имконини берган.
абзацнинг насрий матнларда сатр бошидан жой қолдириш орқали белгиланиши, шеърий матнларда эса абзацнинг чегараси бир қатор ташлаб ёзиш орқали белгиланиши каби хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Ибтидо” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийасининг 2024-йил 19-мартдаги 02-31-400-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.