Абдазимов Жавлон Мурод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хитой Халқ Республикаси давлат мафкурасининг шаклланиши ва трансформацияси”, 23.00.02 - “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ss476.
Илмий раҳбар: Убайдуллаева Саодат Фатхуллаевна, сиёсий фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02
Расмий оппонентлар:
Каримова Наталия Эрмановна, тарих фанлари доктори, профессор.
Қирғизбоев Муқимжон, сиёсий фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хитойда асрлар давомида шаклланган мафкураларнинг сиёсий ва фалсафий таҳлилини амалий сиёсатшунослик нуқтаи назаридан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хитой Коммунистик партиясининг иқтисодий, сиёсий, маданий, ижтимоий қурилиш ва экосивилизация тараққиёти тамойилидан келиб чиқиб, кўп миллатли Хитой халқини жипслаштирувчи, бойиш даражаси ўртача бўлган фаровон жамиятни барпо этиш ва хитой миллатининг буюк мақомини тиклаш дастури социалистик модернизасия жараёнларини ривожлантиришга қаратилган “Ўрта давлат” мафкуравий моделига кўра асослаб берилган;
Хитой Халқ Республикаси давлат мафкурасининг ривожланишидаги трансформасия халқаро муносабатлар тартиботида юз бераётган ўзгаришлар билан чамбарчас боғлиқ эканлиги, шунга кўра анъанавий давлат бошқарувига эгалик қилиш, очиқ ислоҳотлар сиёсатини амалга ошириш, бозор иқтисодиётини ривожлантириш ва ташқи хавф-хатарларга қарши биргаликда курашишни ифода этувчи “Сяопинизм” таълимоти асосида далилланган;
Хитойни замонавий социалистик буюк давлатга айлантириш, “ягона Хитой” тамойилини мустаҳкамлаш, жаҳонда “иқтисодий юмшоқ куч” сиёсатини кенг қўллаган ҳолда Хитой сивилизациясига асосланган халқаро мафкуравий таъсир кўрсатиш механизмларини ишлаб чиқиш ва тараққиётнинг Хитой моделини экспорт қилишга йўналтирилган мақсад ва вазифалар “Барқарор ривожланиш режаси”га кўра исботланган.
Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги транспорт-транзит боғлиқлигини мустаҳкамлашда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги имкониятлардан самарали фойдаланишга қаратилган устувор йўналишларга мувофиқ “ШҲТнинг Марказий Осиё тараққиёти учун махсус дастури”ни (СПДCА) ташкил этиш таклифи Ўзбекистоннинг кўп томонлама иқтисодий дипломатия манфаатларига тўлиқ мос келиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хитой Халқ Республикаси давлат мафкурасининг шаклланиши ва трансфомациясини ўрганиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари ва хулосалари асосида:
Хитойни замонавий сосиалистик буюк давлатга айлантириш, “ягона Хитой” тамойилини мустаҳкамлаш, жаҳонда “иқтисодий юмшоқ куч” сиёсатини кенг қўллаган ҳолда Хитой сивилизасиясига асосланган халқаро мафкуравий та'сир кўрсатиш механизмларини ишлаб чиқиш ва тараққиётнинг Хитой моделини экспорт қилишга қаратилган мақсад ва вазифалар “Барқарор ривожланиш режаси” га оид илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг соҳага оид аҳборот-таҳлилий хужжатларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2024-йил 7-февралдаги 15/4339-сон ма'лумотномаси). Натижада, ХХРда давлат мафкурасининг шаклланиши билан боғлиқ илмий-таҳлилий материаллар салмоғи ортишига, ўзаро манфаатли муносабатларда тизимли ҳулосалар чиқаришга, шунингдек, амалий таклифлар ишлаб чиқилишига хизмат қилган.
Мафкуравий жараёнларнинг шаклланиши ва трансформасиясидаги Хитой халқини жипслаштирувчи, бойиш даражаси ўртача бўлган фаровон жамиятни барпо этиш ва хитой миллатининг буюк мақомини тиклаш дастури сосиалистик модернизасия жараёнларини ривожлантиришга қаратилган хулосалардан сиёсий мафкуравий жараёнларга оид ахборот-таҳлилий хужжатлар тайёрлашда фойдаланилган (Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси марказининг 2024-йил 6-февралдаги 51/24-сонли ма'лумотномаси). Натижада, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси марказ томонидан, иштирокчи давлатлар ва халқларини бир-бирига яқинлаштириш, ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга қаратилган тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилган.
Диссертасиянинг илмий асосланган натижалари, хусусан, Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги транспорт-транзит боғлиқлигини мустаҳкамлашда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги имкониятлардан самарали фойдаланишга қаратилган устувор йўналишларга мувофиқ “ШҲТнинг Марказий Осиё тараққиёти учун махсус дастури”ни (СПДCА) ташкил этиш таклифи Ўзбекистоннинг кўп томонлама иқтисодий дипломатия манфаатларига тўлиқ мос келиши бўйича хулосаларидан Тошкент давлат шарқшунослик университетининг “ИЛ-5221091507-Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлигининг барқарор ривожланиш омиллари ва истиқболи (Ўзбекистоннинг ташаббуси асосида)” номли давлат грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университети ректориннинг 2024-йил 13-июндаги 01-04-01/1349-сонли маълумотномаси). Натижада, Марказий Осиё транспорт тизимини “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида минтақадаги таклифларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.