Каримжонов Жасурбек Мухторжоновичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида фалеристика соҳасининг шаклланиши ва ривожланиши тарихи (1991–2021 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tar856
Илмий раҳбар: Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Обломуродов Наим Ҳалимович, тарих фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Диёржон Нодиржон ўғли, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. 1991–2021-йилларда Ўзбекистонда фалеристика соҳасининг шаклланиш ва ривожланиш тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақилликнинг дастлабки йилларида давлат мукофотлари тизими тўлиқ шаклланмаганлиги сабабли мукофотлашда асосан Ўзбекистон Республикаси фахрий йорлиғи ҳамда фахрий унвонларидан кенг фойдаланилгани, кейинсҳалик Ўзбекистон Қаҳрамони ва бошқа мукофотлар билан тақдирлаш жараёни йўлга қўйилганлиги исботланган;
2017-йилга қадар республика миқёсида маълум бир соҳада юқори натижа кўрсатиб, унинг ривожига катта ҳисса қўшгани учун олий унвон билан асосан халқ хўжалигининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ соҳа вакиллари тақдирланганлиги, кейинги йилларда эса илм-фан ва маданият ходимлари кўпроқ тақдирланайотганлиги аниқланган;
Ўзбекистонда йошларнинг интелектуал, маънавий ва жисмоний салоҳиятини  доимий равишда рағбатлантириб бориш масаласига давлат сиёсати даражасида еътибор қаратилиши натижасида, уларда ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришда йошлар усҳун “Ўзбекистон белгиси”, “Зулфийа”, “Ниҳол”, “Илҳом”, “Мард ўғлон”, Муҳаммад Ал Хоразмий номидаги халқаро мукофоти таъсис етилгани, театр ва санъат, ўзбек тили ва адабийоти, спорт йўналишларидаги мувафаққиятлари кўпайиб, тақдирланганларнинг улуши ўсганлиги исботланган;
мамлакат дахлсизлиги ва жамият хавфсизлигини, иқтисодий тараққиёти, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган давлат мукофотлари шунингдек, эсдалик ҳамда кўкрак нишонлар йош авлод қалбига ватанга муҳаббат ва садоқат ғойаларини сингдиришда муҳим омил бўлгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида фалеристика соҳасининг шаклланиши ва ривожланиши тарихини тадқиқ этишга оид ишлаб чиқилган илмий хулоса, натижа ва таклифлар асосида:
мустақилликнинг дастлабки йилларида давлат мукофотлари тизими тўлиқ шаклланмаганлиги сабабли мукофотлашда асосан Ўзбекистон Республикаси фахрий йорлиғи ҳамда фахрий унвонларидан кенг фойдаланилгани, кейинсҳалик Ўзбекистон Қаҳрамони ва бошқа мукофотлар билан тақдирлаш жараёни йўлга қўйилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги “Мавзу” кўрсатувининг ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 25-январдаги 06-31-123-сонли маълумотномаси). Натижалар кенг жамоатчиликни мавзу доирасидаги билимларининг ошишига ҳамда телетомошабинларнинг дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилган;
Ўзбекистонда фалеристика соҳасининг ривожланиши, мустақиллик йилларида мукофотлаш тизимининг шаклланиши ва назарий- ҳуқуқий асослари, давлат мукофотлари билан тақдирланганлар статистикаси, янги давлат мукофотлари жорий этилиши, 2017-йилга қадар республика миқёсида маълум бир соҳада юқори натижа кўрсатиб, унинг ривожига катта ҳисса қўшгани учун олий унвон билан асосан халқ хўжалигининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ соҳа вакиллари тақдирланганлиги, кейинги йилларда эса илм-фан ва маданият ходимлари кўпроқ тақдирланайотганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги “Мавзу” кўрсатувининг ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 25-январдаги 06-31-123-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар кўрсатув мазмунини тўлдириш ҳамда мавзуга тегишли маʼлумотларни илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилган;
мустақиллик йиллари Ўзбекистонда вужудга келган давлат мукофотлари, уларнинг аҳоли ижтимоий ҳаётида тутган ўрни, давлат мукофотлари кўкрак нишонларининг тавсифлари, мукофотлаш тизимидаги ўзгаришларнинг динамикаси, ёшлар учун “Ўзбекистон белгиси”, “Зулфия”, “Ниҳол”, “Илҳом”, “Мард ўғлон”, Муҳаммад Ал Хоразмий номидаги халқаро мукофотларнинг таъсис этилиши театр ва санъат, маданият ва фан соҳаларини ривожланишида ҳамда ёшларда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этганлиги билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 14-декабрдаги 4-13-21-3765-сонли маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишга хизмат қилган;
мамлакат дахлсизлиги ва жамият хавфсизлигини, иқтисодий тараққиёти, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган давлат мукофотлари шунингдек, эсдалик ҳамда кўкрак нишонлар йош авлод қалбига ватанга муҳаббат ва садоқат ғойаларини сингдиришда муҳим омил бўлганига оид хулосалардан Ёшлар ишлари агентлиги доирасида амалга оширилган тарғибот ишларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 14-декабрдаги 4-13-21-3765-сонли маълумотномаси). Натижалар агентлик фаолияти доирасида амалга оширилган тарғибот ишларига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish