Алламбергенова Мухаббат Хасанбаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электрон таълим ресурслари воситасида ахборот технологияларини касбий фаолиятга йўналтириб ўқитиш методикаси”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4-DSc/Ped736.
Илмий маслаҳатчи: Курбаниязова Замира Калбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Сеитназаров Куанишбай Кенесбаевич, техника фанлари доктори, профессор;  Ходжаев Бегзод Худайбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим ресурслари воситасида ахборот технологияларини касбий фаолиятга йўналтириб ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот технологияларини касбий фаолиятга йўналтириб ўқитишнинг мантиқий тузилмаси бўлажак ўқитувчиларнинг интерактив-кооператив фаолияти интенсивлигини таъминлашга қаратилган ўқув, дидактик, тадқиқотчилик, лойиҳавий турларининг интернал ва экстернал интеграцияси продуктивлигини психологик, когнитив, фаолиятга доир компонентлар билан идентивлигини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
электрон таълим ресурсларини яратиш ва уларга қўйиладиган модулли кўринишда назарий ва амалий тавсифга эга ўқув материалларини рационал лойиҳалаш, эргономик жиҳатдан қулай ва осон визуаллик каби педагогик талаблар мнемоник ва ташқи оʻқув ҳаракатларига устуворлик бериш асосида билимларни мобиллаштириш ва монетизациялаш омиллларини когнитив синтезлаш аксиоматизацияга устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
электрон таълим ресурслари воситасида ахборот технологияларини касбий фаолиятга йўналтириб ўқитишнинг дидактик моделининг жараёнли-технологик компоненти мақсадли, мазмунли ва натижавий-баҳоловчи компонентларнинг ўзаро алоқадор йиғиндиси сифатида лойиҳавий-рекурсив дидактик тизим самарадорлиги билан боғлиқ метафан ва фанга доир, касбий оʻқув фаолияти натижаларини “мақсадлар дарахти” билан технизационлик даражаси оптималлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ахборот технологияларини касбий фаолиятга йўналтириб ўқитишга доир “Илк қадам” интерактив ўқув мажмуаси уч – таълимий, тарбияявий ва назорат блокларига мувофиқ интерфейсни ташкил этиш ва унинг компютерда қўлланилиш самарадорлигини таъминлашга қўйиладиган асосий талабларнинг абстракт-мантиқий, когнитив-визуал ёндашувлар билан боғлиқ таълимий жараёнлар оптимизацияси ва интенсификациясига доир шахсий ривожланиш майдонини лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
“Ахборот технологияларини касбий фаолиятда қўллаш” электрон таълим воситасидан фойдаланиш жараёни шахсга йўналтирилган ўқитиш жараёнини касбий фаолият билан интеграциясини вертикал ва горизонтал ёʻналишлар боʻйича лойиҳалаш, ахборот технологияларини касбий соҳа билан боғлиқликда ўрганишга қадриятли муносабатнинг интериоризационлик жиҳатини долзарблаштириш, диагностик ва коррекцион босқичларга мувовиқ оʻқув жараёнларни мунтазам педагогик қоʻллаб-қувватлаш каби педагогик шарт-шароитларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим ресурслари воситасида ахборот технологияларини касбий фаолиятга йўналтириб ўқитиш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ахборот технологияларини касбий фаолиятга йўналтириб ўқитишнинг мантиқий тузилмасини бўлажак ўқитувчиларнинг интерактив-кооператив фаолияти интенсивлигини таъминлашга қаратилган ўқув, дидактик, тадқиқотчилик, лойиҳавий турларининг интернал ва экстернал интеграцияси продуктивлигини психологик, когнитив, фаолиятга доир компонентлар билан идентивлигини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Педагогик маҳорат” номли дарслигини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-1236 рақамли гувоҳномаси). Натижада, ахборот технологияларини касбий фаолиятга йўналтириб ўқитиш мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
электрон таълим ресурсларини яратиш ва уларга қўйиладиган модулли кўринишда назарий ва амалий тавсифга эга ўқув материалларини рационал лойиҳалаш, эргономик жиҳатдан қулай ва осон визуаллик каби педагогик талабларни мнемоник ва ташқи оʻқув ҳаракатларига устуворлик бериш асосида билимларни мобиллаштириш ва монетизациялаш омиллларини когнитив синтезлаш аксиоматизацияга устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан  “Компютер тáминлениwи” номли  дарсликни яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018-йил 7-декабрдаги 1000-сон буйруғи, 1000-056 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларининг ахборот технологияларидан касбий фаолиятда фойдаланиш компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилган;
электрон таълим ресурслари воситасида ахборот технологияларини касбий фаолиятга йўналтириб ўқитишнинг дидактик моделининг жараёнли-технологик компонентини мақсадли, мазмунли ва натижавий-баҳоловчи компонентларнинг ўзаро алоқадор йиғиндиси сифатида лойиҳавий-рекурсив дидактик тизим самарадорлиги билан боғлиқ метафан ва фанга доир, касбий оʻқув фаолияти натижаларини “мақсадлар дарахти” билан технизационлик даражаси оптималлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Педагогик маҳорат” номли дарслигини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-1236 рақамли гувоҳномаси). Натижада, ахборот технологияларини касбий фаолиятга йўналтириб ўқитиш мазмунини такомиллаштиришга ҳамда талабаларнинг ахборот технологияларидан касбий фаолиятда фойдаланиш компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
ахборот технологияларини касбий фаолиятга йўналтириб ўқитишга доир “Илк қадам” интерактив ўқув мажмуасини уч – таълимий, тарбияявий ва назорат блокларига мувофиқ интерфейсни ташкил этиш ва унинг компютерда қўлланилиш самарадорлигини таъминлашга қўйиладиган асосий талабларнинг абстракт-мантиқий, когнитив-визуал ёндашувлар билан боғлиқ таълимий жараёнлар оптимизацияси ва интенсификациясига доир шахсий ривожланиш майдонини лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Компютер тáминлениwи” номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018-йил 7-декабрдаги 1000-сон буйруғи, 1000-056 рақамли гувоҳнома). Натижада, замонавий таълим шароитида бўлажак педагогларнинг график компетентлигини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
“Ахборот технологияларини касбий фаолиятда қўллаш” электрон таълим воситасидан фойдаланиш жараёнини шахсга йўналтирилган ўқитиш жараёнини касбий фаолият билан интеграциясини вертикал ва горизонтал ёʻналишлар боʻйича лойиҳалаш, ахборот технологияларини касбий соҳа билан боғлиқликда ўрганишга қадриятли муносабатнинг интериоризационлик жиҳатини долзарблаштириш, диагностик ва коррекцион босқичларга мувовиқ оʻқув жараёнларни мунтазам педагогик қоʻллаб-қувватлаш каби педагогик шарт-шароитларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштириш боʻйича тавсиялар “Педагогик маҳорат” номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-1236 рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда педагогик ва ахборот технологияларини интегратив тарзда қўллаш малакаларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish