Мажидов Сардор Абдижалил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Индиго асосида темир (III), кадмий(II) ва марганес (II) ионларини аниқлашнинг спектрофотометрик аниқлаш усулини ишлаб чиқиш», 02.00.02 – Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/К662.
Илмий раҳбар: Абдурахманова Угилай Коххоровна, билогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.04.2022.К.78.05.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Эргашбой, кимё фанлари доктори, профессор; Тожиев Жамолиддин Насриддинович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармасевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Индигофера тинcториа Л” ўсимлигидан ажратиб олинган индиго ёрдамида темир(III), кадмий(II), марганец(II) ионларини аниқлашнинг тезкор, танлаб тасир этувчан, сезгир спектрофотометрик услубларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Индигофера тинcториа Л” ўсимлигидан ажратиб олинган индиго реагенти ёрдамида темир(III), кадмий(II), марганец(II) ионларини сувли эритмалардан миқдорий спектрофотометрик аниқлашнинг мақбул шароитлари аниқланган;
индиго реагенти ёрдамида спектрофотометрик аниқлашда эритма муҳити (пҲ) темир(III)-5.6, кадмий(II)-4.8 ва марганец(II)-3.5 да Бугер-Ламберт-Бер қонунига бўйсуниш соҳаси темир(III)=1-35 мкг/мл, кадмий(II)=5-45 мкг/мл ва марганец(II)=5-40 мкг/мл бўлиши исботланган;
темир(III), кадмий(II), марганец(II) ионларининг индиго билан ҳосил қилган комплекс бирикмаларининг таркиби, тузилиши, сувли эритмалардаги моляр сўндириш коеффсиенти ва мувозанат доимийликлари аниқланган;
темир(III), кадмий(II), марганец(II) ионларини индиго ёрдамида аниқлашнинг спектрофотометрик усули ишлаб чиқилган ҳамда усулнинг қайта такрорланувчанлиги “киритилди-топилди” услуби ёрдамида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Индигофера тинcториа Л” ўсимлигидан ажратиб олинган индиго реагенти ёрдамида темир (III), кадмий (II) ва марганец (II) ионларини аниқлашнинг спектрофотометрик усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
Индиго реагенти ёрдамида саноат оқова сув намуналари таркибидан оғир металл ионлари миқдорини аниқлашнинг спектрофотометрия усули “ПЕНГ-ШЕНГ” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ЛТИ га жўмрак кранлари ишлаб чиқариш ва чарм цехларидан оқиб чиқадиган оқова сувлар таркибидаги оғир металлар миқдорини аниқлашда амалиётга жорий қилинган (“ПЕНГ-ШЕНГ” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг 2023 йил 28 сентябрдаги 1-28-23-сонли маълумотномаси). Натижада, оқова сувлари таркибидаги темир (III), кадмий (II) ва марганец (II) ионларини аниқлаш самарадорлигини 10-15% га ошириш имконини берган;
оқова сувлар таркибидаги темир (III), кадмий (II) ионларини тупроқ таркибидан марганес (II) ионини спекторофотометрик аниқлаш усули Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг Атроф-муҳит мониторинг, иқлим ўзгариши ва чўлланишга қарши курашиш бўлимида оқова сув ва тупроқ намуналари таркибидаги оғир ва захарли металларни таҳлил қилиш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 29 ноябрдаги 03-03/3-7524-сонли маълумотномаси). Натижада, темир (III), кадмий (II) ва марганес (II) ионларини спектрофотометрик аниқлаш усулларида қўлланилаётган четдан келтириладиган реагентлар ўрнини босувчи индиго реагентини амалиётда қўллаш имконини берган.