Абдуллаева Нилуфар Жавдат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3802.
Илмий раҳбар: Меҳмонов Султонали Умаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Шодликбек Марксович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисобини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тиббиёт муассасасида пуллик тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида кирим қилиниб, фойдаланилмаётган асосий воситаларга амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туриш орқали тиббий хизматлар таннархини меъёрлаштириш асосланган;
фойдаланишда бўлган машина ва ускуналарнинг бошланғич қиймати ортиб кетмаслиги учун уларни кўчириш, қайта ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ бошқа ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматларга оид харажатларни молиялаштириш манбалари бўйича жорий давр ҳақиқий харажатлари таркибида ҳисобга олиш асосланган;
тиббиёт муассасасида молиялаштириш манбалари бўйича машина ва жиҳозларни 221 220/1 (013/1) – “Бюджет маблағлари ҳисобидан кирим қилинган машина ва жиҳозлар” ҳамда 221 220/2 (013/2) – “Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кирим қилинган машина ва жиҳозлар” шунингдек, уларнинг амортизацияларини 231 200/1 (023/1) – “Бюджет маблағлари ҳисобидан кирим қилинган машина ва жиҳозларнинг амортизацияси” ва 231 200/2 (023/2) – “Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кирим қилинган машина ва жиҳозларнинг амортизацияси” номли алоҳида ишчи счётларда ҳисобга олиш таклиф этилган;
тиббиёт муассасасида молиялаштириш манбалари бўйича транспорт воситаларини 221 211 (015/1) – “Бюджет маблағлари ҳисобидан кирим қилинган транспорт воситалари” ҳамда 221 212 (015/2) – “Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кирим қилинган транспорт воситалари”, шунингдек, уларнинг амортизацияларини 231 210 (025/1) – “Бюджет маблағлари ҳисобидан кирим қилинган транспорт воситаларининг амортизацияси” ҳамда 231 210/2 (025/2) – “Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кирим қилинган транспорт воситаларининг амортизацияси” номли алоҳида ишчи счётларда ҳисобга олиш таклиф этилган;.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисобини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
тиббиёт муассасасида пуллик тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида кирим қилиниб, фойдаланилмаётган асосий воситаларга амортизасия ҳисоблашни тўхтатиб туриш орқали тиббий хизматлар таннархини меъёрлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий химоя агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитасия қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2024 йил 10 апрелдаги 38-сон буюруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитасия қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2024-йил
7-майдаги 92/01-04-01 сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, фойдаланилмаётган асосий воситалар билан боғлиқ амортизация ажратмаларини пуллик тиббий хизматлар таннархига олиб борилишининг олди олиниб, пуллик тиббий хизматлар таннархини меъёрлаштиришга хизмат қилган;
фойдаланишда бўлган машина ва жиҳозларнинг бошланғич қиймати ортиб кетмаслиги учун уларни кўчириш, қайта ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ бошқа ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматларга оид харажатларни молиялаштириш манбалари бўйича жорий давр ҳақиқий харажатлари таркибида ҳисобга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитасия қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2024 йил 10 апрелдаги 38-сон буюруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитасия қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2024-йил 7-майдаги 92/01-04-01 сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши орқали, фойдаланишда бўлган машина ва жиҳозларни ички кўчириш, қайта ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни асоссиз ҳолда уларнинг баланс қийматига киритишнинг олди олиниб, уларни молиявий ҳисоботларда ҳаққоний қийматда акс эттирилишига хизмат қилган;
тиббиёт муассасасида молиялаштириш манбалари бўйича машина ва жиҳозларни 221 220/1 (013/1) – “Бюджет маблағлари ҳисобидан кирим қилинган машина ва жиҳозлар” ҳамда 221 220/2 (013/2) – “Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кирим қилинган машина ва жиҳозлар”, шунингдек, уларнинг амортизасияларини (231 200/1 (023/1) – “Бюджет маблағлари ҳисобидан кирим қилинган машина ва жиҳозларнинг амортизасияси” ва 231 200/2 (023/2) – “Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кирим қилинган машина ва жиҳозларнинг амортизацияси” номли алоҳида ишчи счётларда ҳисобга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитасия қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2024-йил 10- апрелдаги 38-сон буюруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитасия қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2024-йил 7-майдаги 92/01-04-01 сон маълумотномаси). Натижада, машина ва жиҳозлар кирими ҳамда уларнинг ҳаракати, шунингдек, уларнинг амортизацияларини молиялаштириш манбалари бўйича алоҳида ҳисобга олиш ва таҳлилий бухгалтерия ахборотларини шакллантиришга хизмат қилган;
тиббиёт муассасасида молиялаштириш манбалари бўйича транспорт воситаларини 221 211 (015/1) – “Бюджет маблағлари ҳисобидан кирим қилинган транспорт воситалари” ҳамда 221 212 (015/2) – “Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кирим қилинган транспорт воситалари”, шунингдек, уларнинг амортизацияларини 231 210 (025/1) – “Бюджет маблағлари ҳисобидан кирим қилинган транспорт воситаларининг амортизасияси” ҳамда 231 210/2 (025/2) – “Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кирим қилинган транспорт воситаларининг амортизацияси” номли алоҳида ишчи счётларда ҳисобга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитасия қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2024-йил 10-апрелдаги 38-сон буюруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитасия қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2024-йил 7-майдаги 92/01-04-01 сон маълумотномаси). Натижада, транспорт воситалари кирими ҳамда уларнинг ҳаракати, шунингдек уларнинг амортизациясини бюджет ва бюджетдан ташқари молиялаштириш манбалари бўйича алоҳида ҳисобга олиш ва таҳлилий бухгалтерия ахборотларини шакллантиришга хизмат қилган.