Умаров Улуғбек Абдужабборовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта Осиё тош даври тақинчоқлари (ясалиш техникаси, типологияси ва функсияси)”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/ Tar.1503
лмий раҳбар: Холматов Нормахаммад Ўрозович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори, тарих фанлари доктори, академик Сагдуллаев Анатолий Сагдуллаевич ва Шахрисабз давлат музей-қўриқхонаси директори тарих фанлари доктори, Хушвақтов Наби Олимович.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўрта Осиёнинг тош даври жамоалари турмушида қўлланилган тақинчоқларнинг моддий маданият, аҳоли маънавий ҳаётидаги ижтимоий аҳамиятини тизимли равишда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Турон ҳудудида тош даврига оид 125 та ёдгорликдан топилган 1331 та зеб-у зийнат ва тақинчоқлар борлиги, улардан 10 таси сўнгги палеолит (1 %), 101 таси мезолит (10,1 %), 1220 таси неолит (89 %) даврига тегишли эканлиги аниқланди.
Тош даври тақинчоқларининг типологияси ишлаб чиқилиб, унинг 7 та типи -мунчоқ 983 та (73%), тумор 15 та (1,2%), узук 2 та (0,2%), билакузук 1 та (0,08%), лабретка 2та (0,2 %), кийим тақинчоқ ва безаклари 94 та (0,7 %), ҳайкалчалар кўринишидаги тақинчоқлар 34 та (2,6%) аниқланиб, улар сўнгги палеолитда фақат мунчоқ (10 та), мезолитда мунчоқ (99 та), тумор (2 та), узук (1 та), лабретка (1 та), неолит мунчоқ (1077 та), тумор (13 та), билакузук (1 та), лабретка (1 та), кийим безаклари (94 та), ҳайкалча кўринишидаги тақинчоқлардан (34) иборат эканлиги исботланди.
Тош даври тақинчоқлари сўнгги палеолитда пармалаш, ўйиш, силлиқлаш, арралаш, мезолитда пармалаш, ўйиш, силлиқлаш, арралаш, рандалаш, неолитда пармалаш, икки томонлама пармалаш, цилиндрик тешик ҳосил қилиш, ўйиш, силлиқлаш, арралаш, рандалаш ва эговлаш техникаси ёрдамида ясалганлиги аниқланди.
Неолит даври қабр материаллари (тумор), ёдгорликлардан топилган стандартлашган, туркум тақинчоқлар асосида уруғ аъзолари орасида ижтимоий тенгсизлик, одамлар касбий ихтисослашуви рўй берганлиги исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Ўрта Осиё тош даври тақинчоқлари(ясалиш техникаси, типологияси ва функсияси)” мавзусидаги диссертация бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Ўрта Осиё ҳудудидан топилган тош даврига оид 1331 та тақинчоқлар маълумотлари ва уларнинг илмий таҳлили хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Бир қишлоқ тарихи” кўрсатувининг Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги қадимий Жом қишлоғи тарихига бағишланган сони сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 19 июндаги 02-30-980-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистоннинг тарихи ва маданий меросини тарғиботига хизмат қилган.
Тош даври тақинчоқларининг типологияси ҳақидаги маълумотлардан, уларни ўрганиш илмий натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Бир қишлоқ тарихи” кўрсатувининг Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги қадимий Сазағон қишлоғи тарихига бағишланган сони сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 19 июндаги 02-30-980-сон маълумотномаси). Натижалар Самарқанднинг тарихи ва маданий меросини тарғиботига хизмат қилган.
Тош даври тақинчоқлари сўнгги палеолитда пармалаш, ўйиш, силлиқлаш, арралаш, мезолитда пармалаш, ўйиш, силлиқлаш, арралаш, рандалаш, неолитда пармалаш, икки томонлама пармалаш, цилиндрик тешик ҳосил қилиш, ўйиш, силлиқлаш, арралаш, рандалаш ва эговлаш техникаси ёрдамида ясалганлиги хусусидаги маълумотлардан “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонасида амалиётга тадбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2024-йил 13 майдаги 02-07/1812 сонли маълумотномаси). Тадқиқотнинг илмий янгиликлари музей-қўриқхона таркибига кирувчи Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи, вилоят Ўлкашунослик музейидаги тош даври маданияти билан боғлиқ экспозицияларнинг экскурсия матнларини янгилашга хизмат қилган.
Неолит даври қабр материаллари (тумор), ёдгорликлардан топилган стандартлашган, туркум тақинчоқлар асосида уруғ аъзолари орасида ижтимоий тенгсизлик, одамлар касбий ихтисослашуви рўй берганлиги хусусудаги янги маълумотлардан “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонасида тарғиботида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2024-йил 13 майдаги 02-07/1812 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликлари музей-қўриқхона таркибига кирувчи Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейидаги тош даври маданияти билан боғлиқ экспозицияларнинг экскурсия матнларини янгилашга хизмат қилган.