Саипназаров Шербек Шайлавбековичнинг
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Молиявий инжиниринг методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: DSc/Iqt674
Илмий маслаҳатчи: Норов Акмал Рузимаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмуродов Шохжаҳон Ғайрат ўғли иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида молиявий инжиниринг методологиясини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «молиявий инжиниринг» тушунчасининг иқтисодий мазмуни молиявий операцияларни оптималлаштириш, рискларни бошқариш, рентабелликни ошириш, янги молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқишни, рискларни бошқаришнинг инновацион усулларини қўллашни ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида молиявий воситалар, маҳсулотлар ва стратегияларни яратиш ва улардан фойдаланиш жараёни такомиллаштирилган;
тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган банк хизматларинини турларига кўра «даромадли» (0,75≤БХд≤1), «ўрта» (0,75≤БХў≤1) ва «паст» (0,75≤БХп≤1) тоифаларга ажратиш орқали банкларнинг рентабеллигини ортишига олиб келувчи миқдорий кўрсаткичи асосланган;
банкларнинг молия бозорига трасформациялашуви шароитида кредитлар бўйича келгуси тушумлар билан таъминланган қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш, инвесторлар томонидан қабул қилинган қимматли қоғозлар бўйича тўловларни амалга ошириш асосланган;
тижорат банклари томонидан молиявий инжиринг орқали рискли активлар ва муддатли ресурсларни 5 та тоифага ажратиш орқали кутилаётган рискларни узоқ муддатли облигациялар эмиссияси ҳисобидан бартараф етиш асосланган;
«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки рискларни баҳолаш амалиётини молиявий инжиниринг орқали такомиллаштириш омилларининг эконометрик модели асосида мазкур йўналишдаги молиявий рискларининг олдини олиш бўйича 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молиявий инжиниринг методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра «молиявий инжиниринг» тушунчасининг иқтисодий мазмунини молиявий операцияларни оптималлаштириш, рискларни бошқариш, рентабелликни ошириш, янги молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқишни, рискларни бошқаришнинг инновацион усулларини қўллашни ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида молиявий воситалар, маҳсулотлар ва стратегияларни яратиш ва улардан фойдаланиш жараёни такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий  таълим  муассасалари  талабалари  учун мўлжалланган  “Инвестиция”  номли   дарсликни тайёрлашда  фойдаланилган (Тошкент давлат  иқтисодиёт  университети ректорининг  2022-йил  24-октябрдаги  328-сонли  буйруғи). Мазкур  тушунчанинг  олий  таълим   муассасалари  талабалари  учун  янги  мазмунда киритилиши  бўлғуси  мутахассисларнинг  инновацион янги банк маҳсулотлари  ва  уни  молиялаштириш борасидаги билим  ва кўникмаларини кенгайтириш имконини  яратган;
тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган банк хизматларинини турларига кўра «даромадли» (0,75≤БХд≤1), «ўрта» (0,75≤БХў≤1) ва «паст» (0,75≤БХп≤1) тоифаларга ажратиш орқали банкларнинг рентабеллигини ортишига олиб келувчи миқдорий кўрсаткичини қўллаш таклифидан «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг 2023 йилга мўлжалланган инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг 2023-йил 22-декабрдаги № 04-16/23385 маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг муаммоли кредит (NPL) улуши мос равишда 2022-йилга нисбатан 5,9 фоиздан 2023-йилда 4,8 фоизга тушган;
банкларнинг молия бозорига трасформациялашуви шароитида кредитлар бўйича келгуси тушумлар билан таъминланган қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш, инвесторлар томонидан қабул қилинган қимматли қоғозлар бўйича тўловларни амалга ошириш таклифидан «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг 2023 йилга мўлжалланган инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг 2023-йил 22-декабрдаги № 04-16/23385 маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2023-йил 30-апрел ҳолатига юқори ликвидли активлари ҳажми ўтган ҳисобот даврига нисбатан 1,8 фоизга, қимматли қоғозларга инвестицияларнинг мутлоқ ҳажми ўтган ҳисобот даврига нисбатан 46 фоизга ортишига эришилган;
тижорат банклари томонидан молиявий инжиринг орқали рискли активлар ва муддатли ресурсларни 5 та тоифага ажратиш орқали кутилаётган рискларни узоқ муддатли облигациялар эмиссияси ҳисобидан бартараф этиш таклифидан «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг 2023-йилга мўлжалланган инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг 2023-йил 22-декабрдаги № 04-16/23385 маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг корпоратив облигациялари «Тошкент» республика фонд биржасида очиқ жойлаштирилиши ҳисобига банк капитали таркибининг диверсификацияланишига эришилган, шунингдек, истиқболда банк акцияларини очиқ жойлаштиришга тайёргарликнинг муҳим босқичидан ўтилган;
«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки рискларни баҳолаш амалиётини молиявий инжиниринг орқали такомиллаштириш омилларининг эконометрик модели асосида мазкур йўналишдаги молиявий рискларининг олдини олиш бўйича 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Микрокредитбанк” АТБ  ривожланиш стратегияси бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг 2023-йил 22-декабрдаги № 04-16/23385 маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки рискларни баҳолаш амалиётини молиявий инжиниринг орқали такомиллаштириш бўйича узоқ муддатли даврдаги асосий параметрлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish