Исмоилов Бобир Саломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Солиқ тўловчилар фаолиятини назорат қилишда контрагентларни текшириш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3488
Илмий раҳбар: Нормурзаев Умид Хормурзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019. I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бусара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Ҳайдаров Низомиддин Ҳамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади солиққа тортишнинг тартибга солиш функцияси самарали тараққиёти йўналишларига доир илмий-услубий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ тўловчи ва унга товарларни етказиб бериш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган контрагентлар томонидан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмаган ва тўланмаган тақдирда ушбу контрагентлардан ҳисобга олинган солиқ суммаси қайтариладиган солиқ суммасидан чегириб қолиниши тартибини киритиш асосланган;
солиқ тўловчилар фаолиятини назорат қилишда Солиқ хавфини бошқариш кенгаши фаолиятини йўлга қўйиш асосида давлат солиқ қўмитасининг таркибий бўлинмаси бўлган Солиқ назорати департаментининг функционал фаолиятини янада такомиллаштириш таклифи асосланган;
солиқ тўловчилар фаолиятини назорат қилиш жараёни дори воситалар реализацияси учун электрон ҳисоб-фактураларни тўлдириш тартиби ва унинг реквизит кўрсаткичлари сифатида дори воситаларни ёки тиббий буюмларни ҳар бир ўлчов бирлигига сотиб олиш нархи, асосий баҳодан ўсиб борувчи якун билан фоиз кўринишидаги савдо қўшимчаси, ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда савдо қўшимчасини (устамасини) ҳисобга олган ҳолда товарнинг нархи, реализация қилинган товарлар, кўрсатилган хизматлар жами сони (ҳажми)нинг акциз солиғини қўшган ҳолдаги (ҚҚСсиз) қийматини мажбурий киритиш асосида такомиллаштирилган;
контрагентларнинг фаолиятини баҳолашда “Автокамерал назорат тизими”да фойда солиғи кесимида қўлланиладиган асосий мезонлар ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилаш асосида солиқ тизимида контрагент солиқ тўловчилар фаолиятини текшириш амалиёти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Контрагент солиқ тўловчилар фаолиятини баҳолаш ва улар билан боғлиқ самарали солиқ назоратини ўтказиш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
солиқ тўловчи ва унга товарларни етказиб бериш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган контрагентлар томонидан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмаган ва тўланмаган тақдирда ушбу контрагентлардан ҳисобга олинган солиқ суммаси қайтариладиган солиқ суммасидан чегириб қолиниши тартибини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-812-сон Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 22 апрелдаги 30-37690-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ тўловчилар фаолиятини назорат қилишда контрагентларни текшириш амалиётини янада такомиллаштириш имкони яратилган;
солиқ тўловчилар фаолиятини назорат қилишда Солиқ хавфини бошқариш кенгаши фаолиятини йўлга қўйиш асосида давлат солиқ қўмитасининг таркибий бўлинмаси бўлган Солиқ назорати департаментининг функционал фаолиятини янада такомиллаштириш таклифи Давлат солиқ қўмитаси томонидан Солиқ назоратининг функционал фаолиятини янада такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 22 апрелдаги 30-37690-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Солиқ назорати департаментининг функционал фаолиятини янада такомиллаштириш имкони яратилган;
солиқ тўловчилар фаолиятини назорат қилиш жараёнини дори воситалар реализацияси учун электрон ҳисоб-фактураларни тўлдириш тартиби ва унинг реквизит кўрсаткичлари сифатида дори воситаларни ёки тиббий буюмларни ҳар бир ўлчов бирлигига сотиб олиш нархи, асосий баҳодан ўсиб борувчи якун билан фоиз кўринишидаги савдо қўшимчаси, ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда савдо қўшимчасини (устамасини) ҳисобга олган ҳолда товарнинг нархи, реализация қилинган товарлар, кўрсатилган хизматлар жами сони (ҳажми)нинг акциз солиғини қўшган ҳолдаги (ҚҚСсиз) қийматини мажбурий киритиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 595-сонли қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 22 апрелдаги 30-37690-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ тўловчилар фаолиятини назорат қилиш жараёнини дори воситалар реализацияси учун электрон ҳисоб-фактураларни тўлдириш тартиби ва унинг реквизит кўрсаткичлари сифатида тегишли маълумотларни мажбурий киритиш асосида такомиллаштириш имкони яратилган;
контрагентларнинг фаолиятини баҳолашда “Автокамерал назорат тизими”да фойда солиғи кесимида қўлланиладиган асосий мезонлар ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилаш асосида солиқ тизимида контрагент солиқ тўловчилар фаолиятини текшириш амалиётини такомиллаштириш таклифи Солиқ қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 22 апрелдаги 30-37690-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ тизимида контрагент солиқ тўловчилар фаолиятини текшириш амалиётини такомиллаштириш имкони яратилган.