Акрамова Элмира Иркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек оилаларида авлодлараро муносабатларнинг ижтимоий трансформацияси 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2023.3.PhD/Fal1049
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдулазизов Аубдувохид Хабибуллаевич социология фанлари номзоди, в.б. профессор
Расмий оппонентлар: Назаров Насриддин Атақулович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор, Арзиматова Иноятхон Мадумаровна фалсафа фанлари номзоди, в.б.профессор.
Этакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек оилаларидаги авлодлараро муносабатлар трансформация жараёнларининг янги социомаданий қадриятларни шаклланишидаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
авлодлараро давомийлик оиладаги ўзгарувчан ҳаёт циклининг рационал омили сифатида, авлодлараро муносабатлар трансформациясида «авлод» ва «замонавий авлод» тушунчалари ижтимоий англашнинг фалсафий тамойиллари орқали таҳлил қилиниб, оиладаги маънавий ва маданий қадриятлар (идеаллар, меъёрлар, анъаналар) ижтимоий интеграциянинг трансформацион ўзгаришларига боғлиқлиги мантиқий асосланган;
авлодлар ўртасидаги узлюксизлик ўзбек оилаларининг ўзгарувчан шароитларга мослашиш қобилиятини кучайтириб авлодлараро муносабатлар социомаданий табиатини белгиловчи миллий-этник хусусиятлар орқали авлодлараро идентикликдаги «ёшлик», «етуклик» ва «кексалик» каби уч стимулнинг ўзаро парманент менталлигига боғлиқлиги аниқланган;
замонавий ўзбек жамиятида авлодлараро муносабатларда содир бўлувчи ижтимоий зиддиятлар анъанавий оиланинг коммуникатив дисфунксиялари ёшлардаги инфантиллик (ижтимоийлашув механизмларининг бузилиши) динамикасига боғлиқ ҳолда миграция ва маргиналлик жараёнларида фаоллашиши далилланган;
ўзбек оилаларидаги аксиологик мустаҳкам ришталарнинг мавжудлиги, замонавий оила олдида турган кўплаб муаммоларни ҳал этишнинг рационал омили эканлиги авлодлараро муносабатлар жараёнида янги социомаданий қадриятларни умумлаштирувчи аксиологик иерархия (аксиологик онг - қадрият - фаолият бирлиги)нинг ворисийлик тамойилларига асосланиши фалсафий очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Авлодлараро муносабатларда янги социомаданий қадриятлар шаклланишининг омили сифатида ўрганиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
авлодлараро давомийлик оиладаги ўзгарувчан ҳаёт циклининг рационал омили сифатида, авлодлараро муносабатлар ижтимоий трансформациясида «авлод» ва «замонавий авлод» тушунчаларининг фалсафий жиҳатларига оид хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг 2022-йил август ва октябр ойларидаги «Таълим ва тараққиёт», «Миллат ва маънавият», «Болалар ва биз» кўрсатувларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2022-йил 9-ноябрдаги 23-22 - сон маълумотномаси). Натижада, оиладаги ижтимоий ва маданий қадриятлар (идеаллар, меъёрлар, анъаналар) ижтимоий интеграциянинг трансформацион ўзгаришларига боғлиқ дастур ва сенарийларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
авлодлар ўртасидаги узлюксизлик ўзбек оилаларининг ўзгарувчан шароитларга мослашиш қобилиятини кучайтириб авлодлараро муносабатлар социомаданий табиатини белгиловчи миллий-этник хусусиятларни очиб беришга доир таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ “Оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар» йўналишининг 16-банди «Оила мустаҳкамлиги, эр ва хотиннинг ота-она, бир бири олдидаги бурч ва вазифалари, оилавий зўравонликларнинг келиб чиқиш сабаблари, оила асосларини мустаҳкамлашда диний ва миллий ўрни қадриятларнинг ўрни» масаласида «Оила - маънавият қўрғони» мавзусидаги давра суҳбатлари дастурлари ва сенарийларини ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-йил 23-ноябрдаги 348-сон маълумотнома). Натижада, авлодлараро идентикликдаги «ёшлик», «етуклик» ва «кексалик» каби уч стимулнинг ўзаро парманент менталлиги оиланинг трансформацион ўзгаришларига асосланиши, соғлом турмуш тарзини тараққий эттиришга хизмат қилган;
замонавий ўзбек жамиятида авлодлараро муносабатларда содир бўлувчи ижтимоий зиддиятлар анъанавий оиланинг коммуникатив дисфунксияларига доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг 2022-йил август ва октябр ойларидаги «Таълим ва тараққиёт», «Миллат ва маънавият», «Болалар ва биз» кўрсатувларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2022-йил 9-ноябрдаги 23-22 - сон маълумотномаси). Натижада, ёшлардаги ижтимоий инфантиллик (ижтимоийлашув механизмларининг бузилиши)нинг ижтимоий динамикасига боғлиқ ҳолда миграция ва маргиналлик жараёнларида фаоллашишини далиллашга, оилада авлодлар ўртасида икки томонлама тажриба алмашиш ва онгли мерос билан тавсифланган давомийликни очиб беришга, хизмат қилган.
ўзбек оилаларидаги аксиологик мустаҳкам ришталарнинг мавжудлиги, замонавий оила олдида турган кўплаб муаммоларни ҳал этишнинг рационал параметрлари аниқлашга оид таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказнинг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ. «Оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар» йўналишининг 16-банди «Оила мустаҳкамлиги, эр ва хотиннинг ота-она, бир бири олдидаги бурч ва вазифалари, оилавий зўравонликларнинг келиб чиқиш сабаблари, оила асосларини мустаҳкамлашда диний ва миллий ўрни қадриятларнинг ўрни» масаласида «Оила - маънавият қўрғони» мавзусидаги давра суҳбатлари дастурлари ва сенарийларини ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-йил 23-ноябрдаги 348-сонли маълумотнома). Натижада, авлодлараро муносабатлар жараёнида янги социомаданий қадриятларни умумлаштирувчи аксиологик иерархия (аксиологик онг - қадрият - фаолият бирлиги) ворисийлик тамойилларига асосланишини очиб беришга хизмат қилган.