Маллаева Феруза Раджабалиевнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Қашқадарё вилоятида нефт – газ саноати корхоналарининг барпо этилиши ва мустақиллик йилларида ривожланиш тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tar1230
Илмий раҳбар:  Қодирова Мамлакат Муминовна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат унверситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Эшболта Атамуратович Қобулов, тарих фанлари доктори, профессор, Чарос Хусановна Темирова, тарих фанлари доктори (ДСc), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда нефт-газ саноатининг йўлга қўйилиши ҳамда ривожлантирилишини Қашқадарё вилояти мисолида илмий тадқиқ этиш ҳисобланади.
III.. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Истиқлолнинг илк йилларида мамлакат иқтисодиётининг бошқа соҳаларида бўлгани каби нефт-газ саноати соҳасидаги муаммоли вазиятлар, соҳани ислоҳ қилиш юзасидан республика ҳукумати томонидан амалга оширилган ислоҳотлар, мазкур соҳани ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларининг яратилиши масалалари, корхоналар ишлаб чиқариш қувватларининг оширилиши, янги конлар ва захираларнинг ўзлаштирилиши, ишлаб чиқариш корхоналари моддий-техника базасининг мустаҳкамланишига доир тадбирлар натижалари таҳлил этилган;
Қашқадарё вилояти ҳудуда дастлабки нефт ва газ конларнинг ишга туширилиши, Муборак газни қайта ишлаш заводи ҳамда Шўртаннефтгаз бошқармаси фаолиятининг йўлга қўйилиши, ушбу корхоналарда амалга оширилган структуравий ўзгаришлар, янги ишлаб чиқариш кучларининг ташкил этилиши, қишлоқлар ва бошқа аҳоли манзилларининг табиий газ билан таъминланиш масалалари ёритиб берилган;
мустақиллик йилларида Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан конларни бошқариш бошқармаси ҳамда Шўртаннефтгаз бошқармасида юз берган тизимли ўзгаришлар, мазкур корхоналарнинг қайтадан модернизация қилиниши, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг маҳаллий ва хорижий бозорга йўналтирилиши каби масалалар аниқланган;
мамлакатдаги энг йирик заводлардан бири бўлган Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишга туширилиши, мазкур корхонанинг вилоят аҳолиси ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги аҳамияти ва эришган ютуқлари, нефт-газ саноати корхоналарини ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб этиш ва соҳани ривожлантиришда унинг аҳамияти каби масалалар илмий муомалага киритилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилоятида нефт-газ саноати соҳаси тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
истиқлолнинг дастлабки йилларда республикада нефт ва газ саноати соҳасидаги ислоҳотлар ва унинг натижалари, Муборак ва Шўртан саноат корхоналарининг барпо этилиш тарихи, Муборак газни қайта ишлаш заводида мустақиллик йилларида юз берган ўзгаришлар, янги ишлаб чиқариш кучларининг ишга туширилиши, “Шўртаннефтегаз” корхонасидаги трансформация жараёнлари ва аҳолини нефт ва газ маҳсулотлари билан таъминлашдаги ўрни “Тақдимот” кўрсатувида баён этиб берилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023 йилнинг 25январдаги 06-31-125-сон маълумотномаси);
Қашқадарё вилояти ҳудуда дастлабки нефт ва газ конларнинг ишга туширилиши, Муборак газни қайта ишлаш заводи ҳамда Шўртаннефтгаз бошқармаси фаолиятининг йўлга қўйилиши, ушбу корхоналарда амалга оширилган структуравий ўзгаришлар, янги ишлаб чиқариш кучларининг ташкил этилиши, қишлоқлар ва бошқа аҳоли манзилларининг табиий газ билан таъминланиш масалалари, шунингдек, Қашқадарё вилояти нефт-газ саноатини кадрлар билан таъминлаш муаммолари жараёнига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023 йилнинг 25январдаги 06-31-125-сон маълумотномаси). Натижада Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий юксалиш шароитида нефт-газ саноати ривожланиш консепсиясини амалга оширишга ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
мустақиллик йилларида Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан конларни бошқариш бошқармаси ҳамда Шўртаннефтгаз бошқармасида юз берган тизимли ўзгаришлар, мазкур корхоналарнинг қайтадан модернизация қилиниши, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг маҳаллий ва хорижий бозорга йўналтирилиши, нефт ва газ саноати соҳасидаги ислоҳотлар ва унинг натижаларини асослаш каби масалалар “Шўртаннефтегаз” мажмуаси музейини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигиининг 2023 йилнинг 26-майдаги 03-18-8-402 маълумотномаси);
 мамлакатдаги энг йирик заводлардан бири бўлган Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишга туширилиши, мазкур корхонанинг вилоят аҳолиси ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги аҳамияти ва эришган ютуқлари, нефт-газ саноати корхоналарини ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб этиш ва соҳани ривожлантиришда унинг аҳамияти, Муборак газни қайта ишлаш заводида мустақиллик йилларида юз берган ўзгаришлар, “Шўртаннефтегаз” корхонасидаги трансформация жараёнларининг аҳамияти, “Шўртангазкимё” мажмуасининг ишга туширилиши, ривожланиши, “Шўртангазкимё” мажмуасини модернизация қилишда хорижий инвестицияларнинг ўрни ва Қашқадарё вилояти нефт-газ саноатини кадрлар билан таъминланишига оид маълумотлардан Қашқадарё вилояти Шўртангазкимё мажмуаси музейини шакллантиришда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигиининг 2023 йилнинг 26-майдаги 03-18-8-402 маълумотномаси). Бу эса ёшлар онгида Ўзбекистон нефт-газ саноати ривожида Қашқадарё вилояти ёқилғи корхоналарининг ўрни тўғрисида тасаввур шаклланишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish