Хакимов Улуғбек Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пенсия жамғармасининг даромадларини шакллантириш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt2013.
Илмий раҳбар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.И.16.01.
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Нуруллаев Абдулазиз Сирожиддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пенсия жамғармасининг даромадларини шакллантириш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзини-ўзи банд қилган ва шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан банд бўлган шахслар томонидан ижтимоий солиқ тўланган даврлар пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш таклиф этилган;
инфляция натижасидаги йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида даромадларнинг индексация қилиниши пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилиши илмий асосланган;
иш ҳақига минтақавий коэффициентлар белгиланган туманларда (шаҳарларда) ишлаган шахслар учун пенсияларни қайта ҳисоблашда минтақавий коэффициент ҳисобга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амалдаги иш ҳақини ҳисобга олиш таклиф этилган;
чет элларда ишлаётган фуқароларнинг ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Пенсия жамғармасига тўловлар амалга ошириш механизми таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пенсия жамғармасининг даромадларини шакллантириш механизмини такомиллаштириш борасидаги тадқиқотлардан олинган илмий натижалар асосида:
ижтимоий солиқ тўланган даврлар пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил
13-октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом”нинг 39-бандида ўз аксини топган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 13-июндаги 01/30-03-32/1044-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 13-февралдаги 14/3-16921-сон маълумотномалари). Бунда қорамол етиштириш ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш‚ шунингдек, шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотларини) етиштириш билан банд бўлган шахслар, майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда етиштириш билан банд бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган тартиблар асосида ижтимоий солиқ тўланган даврлар пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади. Натижада, пенсиялар тайинлаш учун иш стажини ҳисоблаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби такомиллаштирилган;
пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун даромадларнинг индексация қилиниши асос бўлиб хизмат қилиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 13-октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом”нинг 126-бандининг “е” кичик бандида ўз аксини топган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 13-июндаги 01/30-03-32/1044-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 13-февралдаги 14/3-16921-сон маълумотномалари). Натижада, пенсияни қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби такомиллаштирилган;
иш ҳақига минтақавий коэффициентлар белгиланган туманларда (шаҳарларда) ишлаган шахсга пенсияларни қайта ҳисоблашда минтақавий коэффициент ҳисобга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амалдаги иш ҳақини ҳисобга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 13-октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом”нинг 126-бандининг “е” кичик бандида ўз аксини топган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 13-июндаги 01/30-03-32/1044-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 13-февралдаги 14/3-16921-сон маълумотномалари). Натижада, иш ҳақига минтақавий коэффициентлар белгиланган туманларда (шаҳарларда) ишлаган шахсга пенсияни қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби такомиллаштирилган;
чет элда ишлаётган фуқаролар ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Пенсия жамғармасига тўловлар амалга ошириш механизми жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2016-йил 22-февралдаги “Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 46-сон қарори акс эттирилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 13-июндаги 01/30-03-32/1044-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 13-февралдаги 14/3-16921-сон маълумотномалари). Натижада, 2022-йилларда чет элда ишлаётган фуқаролар ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан тўланадиган тўловлар суммалари бир хиллаштирилди. Натижада ушбу тоифадаги шахслар томонидан Пенсия жамғармасига тўловлар 2021-йилга нисбатан 61 фоизга ёки 36,0 млрд. сўмга ортган.