Юсупова Феруза Зойировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларда ахлоқий тафаккурни ривожлантиришда идеалнинг конструктив аҳамияти”, 09.00.02-Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Этика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Фал373
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Самадов Актамкул Рафикович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Насиба Бўроновна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Холиқов Юнус Ортиқович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фаргўна давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшлар ахлоқий тафаккури такомиллашишида идеалнинг конструктив аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
идеалнинг конструктив аҳамияти ахлоқий тафаккурнинг ички барқарор тизимида динамик ва статик хусусиятлари доирасида эндотрансформацион, экзотрансформацион методология асосида очиб берилган;
идеал ёшлар руҳияти учун катта динамик куч бўлиб, шахсий “Мен”ини жамият “Катта мен” билан солиштиришда барқарорлаштирувчи, тушкунлик кайфияти, мақсадсизлик, умидсизлик, ғазаб, ахлоқий фрустрация каби ижтимоий касалликларларни енгишда оптимистик кайфият, идеалга интилувчанлик, (перфексионизм) каби коммуникацион вазифани бажаришга асосланган;
ахлоқий идеал замонавий ёшларни шахс бўлиб вояга етишишида маънавий-мафкуравий, идеаллар ўртасидаги мувозанатни сақлаб, азалдан шаклланиб келаётган баркамол авлод, комил инсон ғояларига уйғунлашиши исботланган;
экзистенсиал қадриятларнинг ёшлар ахлоқий тафаккурини ривожланишига таъсир этиб, маънавий борлиғини мукаммаллик, фаровон ҳаёт, абадият, транссендент, мутлақ борлиқ каби маънолар билан бойитгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ёшларда ахлоқий тафаккурни ривожлантиришда идеалнинг конструктив аҳамияти таҳлили доирасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
идеалнинг конструктив аҳамияти ахлоқий тафаккурнинг ички барқарор тизимида динамик ва статик хусусиятлари доирасида эндотрансформацион, экзотрансформацион методология асосида очиб берилишига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 2018-2020-йиллар давомида бажарилган “Аҳолининг заиф гуруҳлари учун талаба ёшлардан волонтёрларни тайёрлаш ва такомиллаштириш” мавзусидаги ПЗ-2017092819-рақамли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 21-декабрдаги 04/11-9261-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда ёшлар ахлоқий тафаккури ва идеалини юксалтириш борасидаги ислоҳотлар таҳлилини бериш орқали унинг демократик тамойилларини яратиш истиқболларига доир қарашлар конвенсионал, структурал-функсионал, локал-глобал ва ҳуқуқий консенсуслаш нуқтайи-назаридан баҳоланган назарий-методологик тавсияларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
идеал ёшлар руҳияти учун катта динамик куч бўлиб, шахсий “Мен”ини жамият “Катта мен” билан солиштиришда барқарорлаштирувчи, тушкунлик кайфияти, мақсадсизлик, умидсизлик, ғазаб, ахлоқий фрустрация каби ижтимоий касалликларларни енгишда оптимистик кайфият, идеалга интилувчанлик, (перфексионизм) каби коммуникацион вазифани бажаришга асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан “Касбий психология” номли ўқув қўлланманинг “Шахснинг касбий этикаси” деб номланган ИИ-модулининг “Шахснинг касбий этикаси ва индивидуал хусусиятлари” ва “Касбий фаолияти самарадорлигини оширишда ҳиссий-иродавий ва шахсий фазилатларнинг ўрни” номли, “Касбий фаолиятнинг индивидуал услуби” деб номланган ИИИ-модулининг “Тафаккур. Интеллект. Нутқ” номли мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-январдаги 4/17-4/1-202-сон маълумотномаси). Натижада, илмий тадқиқот ишидаги ёшларнинг ахлоқий-эстетик маданияти ва ахлоқий идеалининг конструктив алоқадорлигини оширишнинг умумий таҳлили бўйича илмий хулосалар бугунги кунда ахлоқий тафаккурни шакллантириш ва ривожлантиришнинг мазмуни, шакллари, характери ва йўналишларини аниқлаб беришга ҳамда жамиятимиз маънавий тараққиётининг назарий-консептуал асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ахлоқий идеал замонавий ёшларни шахс бўлиб вояга етишишида маънавий-мафкуравий, идеаллар ўртасидаги мувозанатни сақлаб, азалдан шаклланиб келаётган баркамол авлод, комил инсон ғояларига уйғунлашиши исботланганлигига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш” ҳамда “Янги Ўзбекистон орзусини рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар инстутининг 2024-йил 4-январдаги 3-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда ёшларни юксак маънавий фазилатлар асосида тарбиялаб вояга етказиш, уларни идеал, ахлоқий маданиятли ва иқтидорлилик даражасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
экзистенсиал қадриятларнинг ёшлар ахлоқий тафаккурини ривожланишига таъсир этиб, маънавий борлиғини мукаммаллик, фаровон ҳаёт, абадият, транссендент, мутлақ борлиқ каби маънолар билан бойитгани далилланганлигига оид амалий таклиф ва тавсиялардан Навоий вилоят телерадиокомпаниясида 2023-йилда эфирга узатилган “Ассалом янги кун”, “Диёр 24”, “Имконият”, “Нажот билимда”, “Инсон қадри” кўрсатувларини навбатдаги сонининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 12-декабрдаги 01-02/197-сон маълумотномаси). Натижада, ҳозирги фуқаролик жамиятини ривожлантириш шароитида ёшлар ахлоқий тафаккурини ва уларда миллий ўзлигини англаш туйғусини шакллантиришда ҳамда юксак маънавиятли комил инсон қилиб тарбиялашга хизмат қилган.