Ҳасанов Умид Жумаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Виртуал таълим муҳитида талабаларнинг ахборот-технологик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (“Техник тизимларда ахборот технологийалар” фани мисолида)”, 13.00.02–“Талим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника) (педагогика фалари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3264.
Илмий раҳбар: Юсупов Раббим Михлиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.Т.115.01.
Расмий оппонентлар: Ярматов Рахимбой Бахрамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Товбаев Сирожиддин Ақбутаевич, техника фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технологя институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади виртуал таълим муҳитида бўлажак муҳандисларнинг ахборот-технологик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
виртуал таълим муҳитида бўлажак муҳандисларда ахборот-технологик компетентликни ривожлантиришнинг мотивацион-қадриятли, когнитив ва операцион-технологик компонентлари ахборот устида ишлашнинг танлаш ва қайта ишлаш босқичларига интеграция ва дифференциациянинг диалектик бирлиги тамойилини мантиқий боғлиқлиги сабабли визуал сезгирликни кучайтирувчи муҳитда сингдириш асосида аниқлаштирилган;
виртуал таълим муҳитида муҳандисларда ахборот-технологик компетентликни ривожлантириш модели талабаларни электрон ресурслардан адаптив фойдаланишга мослаштирувчи мустақил ишларни мураккаблик даражаларда тақсимланишига кўра графикли топшириқларни тушуниш ва трансформациялаш жараёнида дифференциал қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг ахборот-технологик компетентлигини ривожлантириш технологиялари электрон мулоқот жараёнига мослашувни индивидуал йўналганликда таъминлашнинг ўзини ўзи ривожлантириш ва намоён этишга доир машқларини касбий-амалий ностандарт вазиятларда персоналликда тузилмалаштириш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг ахборот-технологик компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ўқув материалларини идрок этишнинг аудиал, визуал, кинестетик тизимларини самарадорлик мониторингига кўра виртуал таълим муҳитида қайта алоқали интеграциялашга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника ёʻналишли олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган виртуал таълим муҳити шароитида бўлажак муҳандис-технологларнинг ахборот-технологик компетентлигини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
виртуал таълим муҳитида бўлажак муҳандисларда ахборот-технологик компетентликни ривожлантиришнинг мотивацион-қадриятли, когнитив ва операцион-технологик компонентлари ахборот устида ишлашнинг танлаш ва қайта ишлаш босқичларига интеграция ва дифференциациянинг диалектик бирлиги тамойилини мантиқий боғлиқлиги сабабли визуал сезгирликни кучайтирувчи муҳитда сингдиришга қаратилган таклифлардан АИФ 1/4 рақамли “Ўқувчиларни касб-ҳунарга ёʻналтириш ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” (2019-2021 йй.) номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институти томонидан берилган 02-1021-1423 рақамли маълумотнома). Натижада виртуал таълим муҳитида фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
виртуал таълим муҳитида муҳандисларда ахборот-технологик компетентликни ривожлантириш модели талабаларни электрон ресурслардан адаптив фойдаланишга мослаштирувчи мустақил ишларни мураккаблик даражаларда тақсимланишига кўра графикли топшириқларни тушуниш ва трансформациялаш жараёнида дифференциал қўллашга оид таклифлар “Техник тизимларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи, 68-9-рақамли гувоҳномаси). Натижада, виртуал таълим муҳитида интерактив таълим ресурсларини яратиш моделини такомиллаштиришга имкон яратилган;
бўлажак муҳандисларнинг ахборот-технологик компетентлигини ривожлантириш технологиялари электрон мулоқот жараёнига мослашувни индивидуал йўналганликда таъминлашнинг ўзини ўзи ривожлантириш ва намоён этишга доир машқларини касбий-амалий ностандарт вазиятларда персоналликда тузилмалаштиришга оид таклифлар “Қишлоқ хўжалигида ахборот-коммуникацион технологиялар” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи, 232-458 рақамли гувоҳномаси). Натижада интерактив виртуал таълим ресурслардан фойдаланиб ўқитиш технологиясини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларнинг ахборот-технологик компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ўқув материалларини идрок этишнинг аудиал, визуал, кинестетик тизимларини самарадорлик мониторингига кўра виртуал таълим муҳитида қайта алоқали интеграциялашга устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Иқтисодиётда ахборот-коммуникацион технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига синдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи, 232-670 рақамли гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этиш механизмларини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish