Ғофиров Музаффар Жумаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Модулли ўқитиш асосида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (“Геодезия” фани мисолида)”, 13.00.02–“Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped4982.
Илмий раҳбар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.Т.115.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Сарвар Нарзуллаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасаларида геодезия фанини модулли ўқитиш асосида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техник йўналишли олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг ахборот-дидактик таъминоти ихтисослик модуллари интеграциясини таъминлашга қаратилган мустақил топшириқларни қайта алоқали муҳитда структурали мослашувчанлигига кўра трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларга геодезия фанини модулли ўқитиш орқали касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг ташкилий-функсионал модели академик фаолиятга мотивацияловчи компонентлар узвийлигини таъминлашнинг диагностик инструментларини  техник масалаларни тушуниш, бажариш босқичларида геодезик, картографик ва фазовий моделлаштириш ҳамда визуаллаштириш устуворлигида қўллаш асосида такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларга геодезия фанини модулли ўқитиш орқали касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикаси талабаларда геодезик координаталар, геодезик ориентирлаш, топографик карталар, топографик карталарнинг номенклатураси, давлат геодезик тармоқлари, замонавий геодезик асбоблар билан ўлчашларни бажариш, геодезик планга олиш ҳамда техник-геодезик билимларни интенсив шакллантиришни барқарор таъминлайдиган иш турларини рефлексив жараёнда амалий йўналганлигига кўра модификациялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларда геодезик, картографик ва фазовий моделлаштириш ҳамда космик геодезик визуаллаштириш компетенсияларининг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари интегратив ўқитиш методикасига асосланган продуктив-касбий масалаларни талабаларнинг ўқув-алгоритмик фаолиятига натижаларни қиёсий тенглаштиришнинг имкониятларига кўра сингдириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Модулли ўқитиш асосида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
техника йўналишли олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг ахборот-дидактик таъминоти ихтисослик модуллари интеграциясини таъминлашга қаратилган мустақил топшириқларни қайта алоқали муҳитда структурали мослашувчанлигига кўра трансформациялашга оид таклифлар техника олий таълим муассасалари учун “Геодезия” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи). Натижада мазкур дарслик техника олий таълим муассасаси талабаларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак муҳандисларга геодезия фанини модулли ўқитиш орқали касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг ташкилий-функсионал модели академик фаолиятга мотивацияловчи компонентлар узвийлигини таъминлашнинг диагностик инструментларини техник масалаларни тушуниш, бажариш босқичларида геодезик, картографик ва фазовий моделлаштириш ҳамда визуаллаштириш устуворлигида қўллашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (2017-2021) мавзусидаги илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2024-йил 8-октябрдаги 03-1992-1981-сон маълумотномаси). Натижада мазкур модел техника олий таълим муассасаси талабаларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
техника олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларга геодезия фанини модулли ўқитиш орқали касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикаси талабаларда геодезик координаталар, геодезик ориентирлаш, топографик карталар, топографик карталарнинг номенклатураси, давлат геодезик тармоқлари, замонавий геодезик асбоблар билан ўлчашларни бажариш, геодезик планга олиш ҳамда техник-геодезик билимларни интенсив шакллантиришни барқарор таъминлайдиган иш турларини рефлексив жараёнда амалий йўналганлигига кўра модификациялашга доир таклифлар техника олий таълим муассасалари учун “Геодезия” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сонли буйруғи). Натижада мазкур ўқув қўлланма техника олий таълим муассасаси талабаларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish