Ярматова Севара Толибовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): «Мактабгача ёшдаги болаларда ижодий хаёлни шакллантиришнинг психологик хусусийтлари», 19.00.06 - Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/П777.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Тўйчиева Саодат Мелиқўзиевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларда ижодий хаёлни шакллантиришнинг психологик хусусийтларини очиб бериш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларда ижодий хаёлнинг намоён бўлишини ёшга оид ҳамда жинс хусусиятларига богʻлиқ жиҳатларини дифференциациялаш орқали ижодий хаёл ёш улгʻайиши билан шаклланиб борадиган динамик жараён эканлиги ҳамда бу ёшда жинс фарқлари мавжуд эмаслиги исботланган;
мактабгача ёшдаги болаларда ижодий хаёл шаклланиши  образларини идрок қилишдаги оргиналлик, тасаввурларнинг самаралилиги, яратувчанликнинг фаолиятда устувор намоён бўлишига асосланиб диққат, тасаввур ва образли тафаккур жараёнларининг комплекс таъсирига боғлиқ эканлиги  аниқланган;
мактабгача ёшдаги болаларда ижодий хаёлнинг намоён бўлишига «ота-она - бола» муносабатларида унинг самаралилик, оригиналлик сифатлари болани қабул қилиш ёки рад этиш, кооперация хусусиятлари билан мусбат богʻлиқликни ташкил эца, назорат ва фарзанд муваффақияцизликларига эътибор бериш каби муносабат шакллари билан манфий алоқадорликни қайд этиши далилланган;
болаларда ижодий хаёлни шакллантиришга қаратилган «Хаёл кашфиётлар асоси» номли машгʻулотлар мажмуи ихтиёрий диққатни, тасаввурни ва дивергент тафаккурни изотерапия, эртактерапияси, ўйин терапия асосида ривожлантиришга қаратилган интегратив психотехнологияларни тизимли комбинациясини амалда қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларда ижодий хаёлни шакллантиришнинг психологик хусусийтларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
мактабгача ёшдаги болаларда ижодий хаёлнинг намоён бўлишини ёшга оид ҳамда жинс хусусиятларига богʻлиқ жиҳатларини дифференциациялаш орқали ижодий хаёл ёш улгʻайиши билан шаклланиб борадиган динамик жараён эканлиги ҳамда бу ёшда жинс фарқлари мавжуд эмаслиги кластер таҳлил асосида исботланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПМ-ПМ-211 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 30-сентябрдаги ПМ-211 а-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларда ижодий хаёл намоён бўлишининг ёш ва жинс фарқлари аниқлаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда ижодий хаёл шаклланиши  образларини идрок қилишдаги оргиналлик, тасаввурларнинг самаралилиги, яратувчанликнинг фаолиятда устувор намоён бўлишига асосланиб диққат, тасаввур ва образли тафаккур жараёнларининг комплекс таъсирига боғлиқ эканлиги  аниқланган маълумотлар “Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПМ-ПМ-211 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 30-сентябрдаги ПМ-211 а-сон маълумотномаси). Натижадаболаларда ижодий хаёл шаклланишига диққат, тафаккур ва тасаввур каби билиш жараёнларининг таъсирини тадқиқ этиш имконияти яратилган;
мактабгача ёшдаги болаларда ижодий хаёлнинг намоён бўлишига «ота-она - бола» муносабатларида унинг самаралилик, оригиналлик сифатлари болани қабул қилиш ёки рад этиш, кооперация хусусиятлари билан мусбат богʻлиқликни ташкил эца, назорат ва фарзанд муваффақияцизликларига эътибор бериш каби муносабат шакллари билан манфий алоқадорликни қайд этиши корреляцион таҳлиллар асосида илмий далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПМ-ПМ-211 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 30-сентябрдаги ПМ-211 а-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларда ижодий хаёл шакланишига «ота-она - бола» муносабатларининг таъсирини ўрганиш имконияти яратилган;
болаларда ижодий хаёлни шакллантиришга қаратилган «Хаёл кашфиётлар асоси» номли машгʻулотлар мажмуи ихтиёрий диққатни, тасаввурни ва дивергент тафаккурни изотерапия, эртактерапияси, ўйин терапия асосида ривожлантиришга қаратилган интегратив психотехнологияларни тизимли комбинациясини амалда қўллаш орқали такомиллаштирилган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПМ-ПМ-211 сон буйруғи билан «Психокоррексия» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 30-сентябрдаги ПМ-211 а-сон маълумотномаси). Натижада болаларда ижодий хаёлни шакллантиришга қаратилган психологик дастур ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish