Юнусов Ойбек Тураевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғир куйган беморларда гемостаз системасининг бузилишига эрта хирургик даволаш тактикасининг таъсири», 14.00.27 – «Хирургия».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tib3077.
Илмий раҳбар: Рузибоев Санжар Абдусаломович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Зиновьев Евгений Владимирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: В.И.Разумовский номидаги Саратов давлат тиббиет университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
куйиш касаллигининг босқичлари бўйича гемостаз системаси ҳолатини ўрганиш ва ҚДТҚ–синдроми лаборатор диагностикасини такомиллаштириш ҳамда гемостатик Хемобен препаратини қўллаш орқали даволаш самарадорлигини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чуқур куйишларда қоннинг ивиш тизими кўрсатгичларининг бузилиши ва фибринолитик фаолликнинг пасайиши кузатилади, ушбу ҳолатлар куйиш шоки даражаси ва куйиш касаллигининг босқичлари ўртасида ўзаро боғлиқлик ҳисобига вужудга келиб, улар ҚДТҚ–синдроми ривожланишига сабаб бўлиши исботланган;
куйиш жароҳати таъсирида ўлганларда ҚДТҚ–синдромининг морфологик кўриниши кўпинча носпецифик плазмали коагуляция кўринишида ва ички аъзолар микроциркулятор оқимларида фибринли микротромбларни, айниқса буйраклар → ўпкалар → жигар → бош мия → меъда ости безида ҳосил бўлиши аниқланган;
тажриба ҳайвонларининг термик жароҳатларига Хемобен препаратини бирламчи тангенциал некрэктомия ва аутодермопластикадан сўнг қўллаш гемостазни тўлиқ таъминлаши, куйиш интоксикациясининг клиник белгилари тезроқ енгиллашиши ва тери чўлтоқларининг яхши реваскуляризациясига олиб келиши исботланган;
Хемобенни беморларда эрта некрэктомия билан бир вақтнинг ўзида ёки кечиктирилган аутодермопластикани амалга ошириш имконини беради, натижада куйиш касаллиги йўналишининг ўзгариши ва унинг кечишини тўхтатиш учун қулайлик туғилади, тери қопламалари бутунлигини тикланиш вақти, стационар даволанишнинг давомийлиги қисқариши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оғир куйган беморларда гемостаз системасининг бузилишига эрта хирургик даволаш тактикасининг таъсири бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: чуқур куйишларда қоннинг ивиш тизими кўрсатгичларининг бузилиши ва фибринолитик фаолликнинг пасайиши кузатилади, ушбу ҳолатлар куйиш шоки даражаси ва куйиш касаллигининг босқичлари ўртасида ўзаро боғлиқлик ҳисобига вужудга келиб, улар ҚДТҚ–синдроми ривожланишига сабаб бўлиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: оғир куйишларда гемостазиологик асоратларни аниқлаш мақсадида тавсия этиладиган интеграл кўрсатгичлар клиницистларга ҚДТҚ–синдроми экспресс-диагностикасини аниқлаш ва ўз вақтида адекват терапия қўллаш имкониятини туғдиради, ҳамда патологик жараённинг салбий оқибатларини камайтирилганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 04 декабрдаги 124-сонли хулоса билан тасдиқланган «Оптимизация диагностики и лечения нарушений системы гемостаза при ожоговой болезни» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадаре филиали 18.05.2024 й. № 62-Т буйруғи ва Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 28.05.2024 й. 1367-7-107-TB/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: чуқур куйишларда қоннинг ивиш тизими кўрсатгичларининг бузилиши ва фибринолитик фаолликнинг пасайиши кузатилади, ушбу ҳолатлар куйиш шоки даражаси ва куйиш касаллигининг босқичлари ўртасида ўзаро боғлиқлик ҳисобига вужудга келиб, улар ҚДТҚ–синдроми ривожланишига сабаб бўлиши, тажриба ҳайвонларининг термик жароҳатларига Хемобен препаратини бирламчи тангенциал некрэктомия ва аутодермопластикадан сўнг қўллаш гемостазни тўлиқ таъминлаши, куйиш интоксикациясининг клиник белгилари тезроқ енгиллашиши ва тери чўлтоқларининг яхши реваскуляризациясига олиб келиши исботланган. Хемобенни беморларда эрта некрэктомия билан бир вақтнинг ўзида ёки кечиктирилган аутодермопластикани амалга ошириш имконини беради, натижада куйиш касаллиги йўналишининг ўзгариши ва унинг кечишини тўхтатиш учун қулайлик туғилади, тери қопламалари бутунлигини тикланиш вақти, стационар даволанишнинг давомийлиги қисқариши исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: куйишда гемостаз кўрсаткичларини тикловчи янги Хемобен полимер препарати яратилиши, унинг қон тўхтатувчи ва адгезив таъсир механизмлари ҳисобига даволаш натижалари яхшилиниши боис сарф харажатлар 1 бемор ҳисобига 375000 сўм (фақат Хемобенни қўллаш ҳисобига), қўшимча дори-дармонлар эса 780000 сўмга иқтисод қилинган. Хулоса: куйиш касаллигининг ўткир даврида ҚДТҚ-синдроми тромбоцитопения, ЭФМК миқдорининг ўсиши гемостаз тизимининг ивишга қарши механизмларини пасайиши фонида кузатилади. Токсемия ва септикотоксемия босқичларида қоннинг ивиш, плазмани рекальцификация вақти, ҚФТВ, протромбин ва тромбин вақти қисқаради, АТ-III концентрацияси кескин камаяди, фибриноген концентрацияси 2,5 мартадан кўпроқ ошади. Қон ивиш жараёнининг тезлашиши ташқи ва ички механизм томонидан амалга оширилади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оғир куйган беморларда гемостаз системасининг бузилишига эрта хирургик даволаш тактикасининг таъсири» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ ректори томонидан 2024 йил 22-июндаги 6123-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: куйиш жароҳати таъсирида ўлганларда ҚДТҚ–синдромининг морфологик кўриниши кўпинча носпецифик плазмали коагуляция кўринишида ва ички аъзолар микроциркулятор оқимларида фибринли микротромбларни, айниқса буйраклар → ўпкалар → жигар → бош мия → меъда ости безида ҳосил бўлиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: карбоксиметилцеллюлоза асосида тайёрланган кукун ва қопламанинг гемостатик хусусияти мавжудлиги, унинг таъсир механизми ички ва ташқи коагуляцион гемостаз йўлини фаоллашуви билан боғлиқлиги, гипофибринемия шароитида фибриноген миқдорини ошиши бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 04 декабрдаги 124-сонли хулоса билан тасдиқланган «Оптимизация диагностики и лечения нарушений системы гемостаза при ожоговой болезни» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадаре филиали 18.05.2024 й. № 62-Т буйруғи ва Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 28.05.2024 й. 1367-7-107-TB/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: тажриба ҳайвонларининг термик жароҳатларига Хемобен препаратини бирламчи тангенциал некрэктомия ва аутодермопластикадан сўнг қўллаш гемостазни тўлиқ таъминлаши, куйиш интоксикациясининг клиник белгилари тезроқ енгиллашиши ва тери чўлтоқларининг яхши реваскуляризациясига олиб келиши исботланган. Хемобенни беморларда эрта некрэктомия билан бир вақтнинг ўзида ёки кечиктирилган аутодермопластикани амалга ошириш имконини беради, натижада куйиш касаллиги йўналишининг ўзгариши ва унинг кечишини тўхтатиш учун қулайлик туғилади, тери қопламалари бутунлигини тикланиш вақти, стационар даволанишнинг давомийлиги қисқариши исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: комбустиологиянинг клиник амалиётига ушбу препаратни киритиш терини термик шикастланишини хирургик даволаш самарадорлигини оширади, даволашнинг таннархини пасайтиради ва импорт ўрнини босувчи препарат ҳисобланади. Импорт ўрнини босувчи ушбу препаратни яратилиши Республикамизда дори воситаларини маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқариш дастурини бажариш имконияти яратилиши ҳисбига беморларнинг тўшак кунига 2 баробарга қисқариши натижасида (1 кунлик тўшак куни стационар прейкуранти бўйича 125000 минг сўмни ташкил қилади) бу ўз навбатида 1 бемор ҳисобига 1 кунда 125000 сўм иқтисод қилиш самарадорлигини берган, шу билан бирга реабилитация сарф харажатларини ҳам камайтириб (1 кунга реабилитация учун ўртача 67000 сўм дори воситалари ишлатилади). Хулоса: беморларда ҚДТҚ-синдроми ривожланишининг тезликда баҳолаш имкониятини берувчи асосий скрининг тестлар тўплами қўйидагилар: тромбоцитларни санаш, протромбин вақти, АПТВ, тромбин вақти, фибриноген, АТ-III ва фибрин мономер. Ушбу скрининг тўплам куйиш касаллигининг салбий оқибатларини аниқлаш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оғир куйган беморларда гемостаз системасининг бузилишига эрта хирургик даволаш тактикасининг таъсири» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ ректори томонидан 2024 йил 22-июндаги 6123-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: тажриба ҳайвонларининг термик жароҳатларига Хемобен препаратини бирламчи тангенциал некрэктомия ва аутодермопластикадан сўнг қўллаш гемостазни тўлиқ таъминлаши, куйиш интоксикациясининг клиник белгилари тезроқ енгиллашиши ва тери чўлтоқларининг яхши реваскуляризациясига олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: термик травма билан жароҳатланганларда аутодермопластика пайти Хемобен гемостатик препаратини некрэктомиядан сўнг бир маротаба маҳаллий қўллаш мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 04 декабрдаги 124-сонли хулоса билан тасдиқланган «Оптимизация диагностики и лечения нарушений системы гемостаза при ожоговой болезни» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадаре филиали 18.05.2024 й. № 62-Т буйруғи ва Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 28.05.2024 й. 1367-7-107-TB/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: куйиш жароҳати таъсирида ўлганларда ҚДТҚ–синдромининг морфологик кўриниши кўпинча носпецифик плазмали коагуляция кўринишида ва ички аъзолар микроциркулятор оқимларида фибринли микротромбларни, айниқса буйраклар → ўпкалар → жигар → бош мия → меъда ости безида ҳосил бўлиши аниқланган, Хемобенни беморларда эрта некрэктомия билан бир вақтнинг ўзида ёки кечиктирилган аутодермопластикани амалга ошириш имконини беради, натижада куйиш касаллиги йўналишининг ўзгариши ва унинг кечишини тўхтатиш учун қулайлик туғилади, тери қопламалари бутунлигини тикланиш вақти, стационар даволанишнинг давомийлиги қисқариши исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: Хемобенни оғир куйиш жароҳатида эрта хирургик даволашни бошлаш имконини бериши ва уларнинг самарадорлиги ҳисобига операциядан кейинги асоратларни трансплантатлар лизиси хирургик некрэктомия ва Хемобен препаратини қўлланган гуруҳда – 11,6%, назорат гуруҳида 25,7% ҳолатда, яъни 2 баробар кам кузатилди ва бунинг натижасида 1 бемор ҳисобига 597690 сўмни тежаш ҳисобига сарф-харажатларни камайтиришга олиб келган. Хулоса: тажриба ҳайвонларида некрозга учраган тўқималарнинг бутунлай кўчиши 7-чи суткадан бошланади, жароҳатда бирозгина ифлосланиш мавжуд бўлганда эпителизация 14-чи суткадан сўнг бошланади. Хемобен препаратини аутодермопластика пайти бирламчи тангенциал некрэктомиядан сўнг қўллаш гемостазни тўлиқ таъминлайди, куйиш интоксикациясининг клиник белгилари тезроқ енгиллашиши кузатилади ва тери чўлтоқларининг яхши реваскуляризациясига олиб келади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оғир куйган беморларда гемостаз системасининг бузилишига эрта хирургик даволаш тактикасининг таъсири» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ ректори томонидан 2024 йил 22-июндаги 6123-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: Хемобенни беморларда эрта некрэктомия билан бир вақтнинг ўзида ёки кечиктирилган аутодермопластикани амалга ошириш имконини беради, натижада куйиш касаллиги йўналишининг ўзгариши ва унинг кечишини тўхтатиш учун қулайлик туғилади, тери қопламалари бутунлигини тикланиш вақти, стационар даволанишнинг давомийлиги қисқариши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Хемобенни қўллаш эрта некрэктомия билан бир вақтнинг ўзида ёки кечиктирилган аутодермопластикани амалга ошириш бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 04 декабрдаги 124-сонли хулоса билан тасдиқланган «Оптимизация диагностики и лечения нарушений системы гемостаза при ожоговой болезни» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадаре филиали 18.05.2024 й. № 62-Т буйруғи ва Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 28.05.2024 й. 1367-7-107-TB/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: Хемобенни беморларда эрта некрэктомия билан бир вақтнинг ўзида ёки кечиктирилган аутодермопластикани амалга ошириш имконини беради, натижада куйиш касаллиги йўналишининг ўзгариши ва унинг кечишини тўхтатиш учун қулайлик туғилади, тери қопламалари бутунлигини тикланиш вақти, стационар даволанишнинг давомийлиги қисқариши ҳисобига беморларнинг тузалиши тезлашади, операциядан кейинги даврда асоратлар ва ногиронлик улушлари камаяди. Иқтисодий самарадорлиги: импорт ўрнини босувчи ушбу препаратни яратилиши Республикамизда дори воситаларини маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқариш дастурини бажариш имкониятининг яратилиши ҳисобига ҳар 1 бемор ҳисобига 2 баробарга камайиши ҳисобига бюджет маблағларини ўртача ҳисобда 1 кунда 192 000 сўмни тежашга олиб келади. Хулоса: хемобенни қўллаш эрта некрэктомия билан бир вақтнинг ўзида ёки кечиктирилган аутодермопластикани амалга ошириш имконини беради, куйиш касаллиги йўналишини ўзгартириш ва унинг кечишини тўхтатиш учун қулайлик туғилади, тери қопламалари бутунлигини тикланиш вақти 5,3 кунга, стационар даволанишнинг давомийлиги 7,3 кунга қисқаради, инфекцион асоратлар сони ва ўлим фоизи 2 баробар камайишига олиб келди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оғир куйган беморларда гемостаз системасининг бузилишига эрта хирургик даволаш тактикасининг таъсири» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ ректори томонидан 2024 йил 22-июндаги 6123-сонли хат юборилган.