Дехқонов Жамол Қурвоналиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир гастродуоденал яралардан қон кетиши ташхиси ва даволашда ёндашув усулларини такомиллаштириш», 14.00.27 – «Хирургия».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Â2020.2.PhD/Tib1373.
Илмий раҳбар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Арипова Назира Уктамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ходжиматов Гуломиддин Минходжиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир гастродуоденал яралардан қон кетган беморларда диагностик ёндашув хамда каминвазив даволаш усулларидан фойдаланишни такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қон кетиш манбаси ошқозон тубида, танасининг орқа қисмида ва катта эгрилигида жойлашганда диагностик эндоскопия вақтида беморнинг ҳолатини ўзгартириш орқали эндоскопик гемостаз ўтказиш усули такомиллаштирилган;
кўпинча кичик эгрилик бўйлаб ошқозон бурчаги соҳасида, танасининг орқа юзасида ва ошқозоннинг антрал қисмида жойлашган ўткир ошқозон яралари томирларнинг анатомик хусусиятлари туфайли (шиллиқ ости артерияларнинг юзаки жойлашиши ва юқори қон оқими тезлиги) қон кетиши билан асоратланиши аниқланган;
ўткир ошқозон ярасидан қон кетиш хавфини башорат қилишнинг 12 мезонларини ўз ичига олган ва уларнинг мавжудлиги рецидив хавфи: юқори хавф (9 ёки ундан ортиқ мезон қайталаниш даражаси 40% дан юқори, ўлим даражаси 5% дан ортиқ,), ўртача хавф (4-8 мезоннинг мавжудлиги – қайталаниш даражаси 5-25% гача, ўлим даражаси 5% гача,) ҳамда паст хавф (3 мезонгача – 5% гача, ўлим 0%,) даражасини белгилайдиган шкаласи ишлаб чиқилган;
қон кетишининг интенсивлиги ва эндоскопик чора-тадбирлар самарадорлигига қараб гемостаз усулини танлашга табақалаштирилган ёндашув таклиф қилинган ва ўткир гастродуоденал яралардан қон кетишини хирургик даволашда такомиллаштирилган ёндашувнинг клиник самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир гастродуоденал яралардан қон кетган беморларда диагностик ёндашув хамда каминвазив даволаш усулларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: қон кетиш манбаси ошқозон тубида, танасининг орқа қисмида ва катта эгрилигида жойлашганда диагностик эндоскопия вақтида беморнинг ҳолатини ўзгартириш орқали эндоскопик гемостаз ўтказиш усули такомиллаштирилганлиги Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 26 февралда 02-24/257-t-сон билан тасдиқланган «Ўткир гастродуоденал ярадан қон кетишни ташхислаш ва даволаш усулларида тактик ёндашувларни такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 05.03.2024 йилдаги 55-сон ҳамда Тошкент вилояти Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасининг 05.03.2024 йилдаги ХО60232290-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 15 июлдаги 03/36-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган эндоскопик гемостаз усулидан фойдаланиш қон кетиш билан асоратланган ошқозон яралари бўлган беморларни хаётини сақлаб қолишга ҳамда имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган усулни қўллаш орқали беморларнинг стационарда бўлиш муддати 2 кунга қисқартирилди. Бунинг натижасида 1 беморнинг стационарда бўлиши 1 кунлик жами харажатларининг ўртача миқдори (дори-дармонлар, текширувлар билан биргаликда) 540480 сўмни ташкил этгани ҳолда 1080960 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликни даволаш стандартларига киритиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=126) 136200960 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: кўпинча кичик эгрилик бўйлаб ошқозон бурчаги соҳасида, танасининг орқа юзасида ва ошқозоннинг антрал қисмида жойлашган ўткир ошқозон яралари томирларнинг анатомик хусусиятлари туфайли (шиллиқ ости артерияларнинг юзаки жойлашиши ва юқори қон оқими тезлиги) қон кетиши билан асоратланиши аниқланганлиги Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 26 февралда 02-24/257-t-сон билан тасдиқланган «Ўткир гастродуоденал ярадан қон кетишни ташхислаш ва даволаш усулларида тактик ёндашувларни такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 05.03.2024 йилдаги 55-сон ҳамда Тошкент вилояти Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасининг 05.03.2024 йилдаги ХО60232290-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 15 июлдаги 03/36-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу илмий янгиликни қон кетиш билан асоратланган ошқозон яралари бўлган беморларни ташхислашда инобатга олиш қон кетиш манбасини ўз вақтида аниқлашга ва тўхтатишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: илмий янгиликни ташхисот стандартига киритиш тезкор ташхис қўйишни таъминлагани ҳолда ўринсиз ва узоқ давом этувчи текширувларни ўтказишни бартараф этади. Бунинг натижасида 1 беморни текшириш учун сарфланадиган маблағларни қисқартишга имкон беради. Хулоса: ушбу илмий янгиликни ташхисот стандартларига киритиш текширувлар сонини қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=151) 12080000 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.
учинчи илмий янгилик: ўткир ошқозон ярасидан қон кетиш хавфини башорат қилишнинг 12 мезонларини ўз ичига олган ва уларнинг мавжудлиги рецидив хавфи: юқори хавф (9 ёки ундан ортиқ мезон –қайталаниш даражаси 40% дан юқори, ўлим даражаси 5% дан ортиқ,), ўртача хавф (4-8 мезоннинг мавжудлиги – қайталаниш даражаси 5-25% гача, ўлим даражаси 5% гача,) ҳамда паст хавф (3 мезонгача – 5% гача, ўлим 0%,) даражасини белгилайдиган шкаласи ишлаб чиқилганлиги Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 26 февралда 02-24/257-t-сон билан тасдиқланган «Ўткир гастродуоденал ярадан қон кетишни ташхислаш ва даволаш усулларида тактик ёндашувларни такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 05.03.2024 йилдаги 55-сон ҳамда Тошкент вилояти Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасининг 05.03.2024 йилдаги ХО60232290-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 15 июлдаги 03/36-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир ошқозон ярасидан қон кетиш хавфини башорат қилишнинг ишлаб чиқилган шкаласидан фойдаланиш қон кетиши тўхтатилган беморларда такрорий қон кетиши хавфини баҳолашга ва шу билан, профилактик чоралар кўришга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган башоратлаш шкаласидан фойдаланган холда қон кетишининг қайталаниш эҳтимоллигини инобатга олиб бирламчи эндогемостаз ўтказиш қайта қон кетиш эҳтимолини 12,5% дан 3,9% гача (19 беморга нисбатан 6 нафар) қисқартиришга имкон берган. Бунинг натижасида 1 беморнинг стационарда бўлиши 1 кунлик жами харажатларининг ўртача миқдори (дори-дармонлар, текширувлар билан биргаликда) 540480 сўмни ташкил этгани ҳолда, 1 кунда 1080960 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликни даволаш стандартларига киритиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=13) 1 кунда 7026240 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон берган.
тўртинчи илмий янгилик: қон кетишининг интенсивлиги ва эндоскопик чора-тадбирлар самарадорлигига қараб гемостаз усулини танлашга табақалаштирилган ёндашув таклиф қилинган ва ўткир гастродуоденал яралардан қон кетишини хирургик даволашда такомиллаштирилган ёндашувнинг клиник самарадорлиги исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 26 февралда 02-24/257-t-сон билан тасдиқланган «Ўткир гастродуоденал ярадан қон кетишни ташхислаш ва даволаш усулларида тактик ёндашувларни такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 05.03.2024 йилдаги 55-сон ҳамда Тошкент вилояти Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасининг 05.03.2024 йилдаги ХО60232290-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 15 июлдаги 03/36-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гемостаз усулини танлашда табақалаштирилган ёндашувдан фойдаланиш қон кетиш билан асоратланган ошқозон яралари бўлган беморларда адекват даволаш усулини танлашга ва самарали натижага эришишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: такомиллаштирилган ёндашувдан фойдаланиш беморларнинг стационарда бўлиш муддатини 2 кунга қисқартиришга ҳамда 1 беморнинг стационарда бўлиши 2 кунлик жами харажатларини қисқариши ҳисобига 1080960 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=151) 163224960 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish