Маннапова Камола Алимджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзгравитацияланувчи дискнинг  тожини ҳисобга олган ҳолда ночизиқли норадиал тебранишлари”, 01.03.02 – Космос физикаси ва астрофизика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/FM969.
Илмий раҳбар: Миртаджиева Карамат Тахировна, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/05.05.2023.FM.01.18.
Расмий оппонетлар: Таджибаев Икрам Уралбаевич, физика-математика фанлари доктори; Бурҳонов Отабек Анваржонович физика-математика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: "Дисксимон галактикаларнинг  галосининг (ДГГ) каталоги" ни тузиш ва унинг статистик таҳлили, шунингдек, ўзгравитацияланувчи дискнинг галони ҳисобга олган ҳолда норадиал ночизиқли тебранишлари назариясини яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
101 та спирал галактиканинг гало ва дискининг физик параметрларини ўз ичига олган каталог илк бор тузилди ва бу параметрлари ўртасидаги эмпирик формулалар топилди, шунингдек, гало таснифи ишлаб чиқилган.
илк бор, галактика галосини ҳисобга олган холда унинг диск тизим ости эволюцияси учун тенглама ҳосил қилинди ва уни сонли таҳлил қилиш усули ишлаб чиқилган;
галактикалар эволюциясининг бошланғич босқичида гало эффектини ҳисобга олган холда дискнинг ночизиқли норадиал тебранишларини барқарорлаштирувчи тизим параметрларининг критик қийматлари топилган;
ночизиқли радиал пулсацияланувчи сферик моделнинг бир ва икки ҳалқали ғалаёнланиш модалари учун дисперсиён тенгламаларининг ностационар аналоглари топилган;
биринчи марта сферик ва диск пулсацияланувчи моделлари фонида ҳалқасимон тузилмали ғалаёнланиш модалари беқарорлигининг қиёсий тахлил натижалари олинган;
илк бор галактикаларда ҳалқасимон тузилмаларнинг юзага келиш характерли вақтлари ва бунда радиал пулсацияланувчи моделларнинг ностационарлик даражаси учун критик қийматлар топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тузилган ДГГ каталоги Ф2-ФА-Ф029 - "Гравитацион линзалар, компакт астрофизик об'ектлар ва ностационар диск тизимлари физикаси" лойиҳаси доирасида спирал галактикалар галоси ва дискининг физик хусусиятларини аниқлаш учун ишлатилган (Ма'лумотнома  № Ўзбекистон Фанлар Академияси Улуғбек Астрономия институтининг 04.04.2024 йилдаги 02-09/64) ҳамда каталог ма'лумотларидан фойдаланиб, гало ва диск параметрлари орасидаги эмпирик формулалар аниқланган.
Галактика галосини ҳисобга олган ҳолда ўзгравитацияланувчи дискнинг эволюциясини тавсифловчи тенгламалар тизими ва уни рақамли ҳисоблаш усулидан Ф2-ФА-Ф029 - "Гравитацион линзалар физикаси, компакт астрофизик об'ектлар ва ностационар дисксимон тизимлар физикаси” мавзусидаги лойиҳа доирасида дисксимон галактикалар эволюциясининг дастлабки босқичини ўрганишда фойдаланилган (Оʻзбекистон Фанлар академияси Улугʻбек номидаги Астрономия институтининг 04.04.2024 даги 02-09/64-сонли маʼлумотномаси). Олинган сонли ҳисоб-китоблар натижаларини қўллаш дисксимон галактикалар эволюциясининг дастлабки босқичида гало ва диск массалари учун дастлабки критик қийматларни аниқлаш, шунингдек уларнинг галоларини таснифлаш имконини берган.
Ф2-ФА-Ф029 - “Гравитацион линзалар, компакт астрофизик обектлар ва ностационар дисксимон тизимлар физикаси” мавзусидаги лойиҳа доирасида галактика эволюциясининг ностационар босқичи физикасини ўрганишда ҳалқали галактикаларнинг шаклланиши муаммосини ўрганиш мақсадида ҳосил қилинган дисперсиён тенгламаларнинг ностационар аналогидан фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Улуғбек номидаги Астрономия институтининг 04.04.2024 йилдаги 02-09/64-сон маълумотномаси). Натижада галактикалардаги ҳалқа структурасининг келиб чиқиш механизмлари ва мезонлари аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish