Хашимова Шоира Касимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тимур Пўлатов ва Хуршид Дўстмуҳаммад насрида поетика масалалари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик,чоғистирма тилшунослик ва таржимашунослик  (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3910.
Илмий раҳбар: Йўлчиев Қаҳҳор Ваҳобович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Содиқов Зоҳид Якубжонович, филология фанлари доктори, профессор; Ёқубов Ислом Аҳмеджанович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади рус ва ўзбек насрининг ўзаро алоқаси,  ижодий таъсирини Тимур Пўлатов, Хуршид Дўстмуҳаммад насри поетикаси мисолида очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий рус ва ўзбек насрининг бадиий асар поетикасига хос бўлган сюжет, композиция, образлар тизими, асар тили каби қатор масалаларда ровий нутқи, персонажлар психологияси, диний-мифик ифода, қуш образлари орқали бадиий идрок сингари муштарак жиҳатлар борлиги ҳамда уларнинг ягона тизимга эгалиги асосланган;
Тимур Пўлатов “Соқчилар минораси” қиссасида бош қаҳрамон Вали бобо тимсолида воқеликни бадиий-эстетик ва бадлиий-психологик идрок  этиши орқали узоқ тарихга эга қаср ва миллий анъаналарни сақлашга уринганлиги натижасида персонажда миллий руҳ, инсон сифатида ўзлигини англаши, Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Нигоҳ” қиссасидаги Бек образи ҳам инсонни, яқинларини, қолаверса, ўзлигини англашга бўлган интилиши орқали инсонни олий қадрият сифатида тушуниши аниқланган;
Тимур Пўлатовнинг  ҳикоя қилиш тарзида воқеалар, барча даражадаги образлар, нутқ бирликлари махсус танлаб олиниши ва уларга ватанпарваликни табиий йўсинда қушлар тимсолида ёритиши, шахс ўзлигини англаши Вали бобо ва Бек образларининг ҳаётни таҳлил қилишлари, шахс иродасини кўрсатиш каби вазифалар юклагани, “Мулк” қиссасида ҳеч бир ижтимоий формация, давлат ва жамият устқурмасига алоқаси йўқдек бир тасвирни бериш орқали бугунги башарият жамиятининг нигоҳини табиатга, инсониятнинг ўзлигига қаратганлиги натижада қисса  ҳар қандай вақт ёки тузумлар чегарасини қамраб олувчи ҳамда улардан устун турувчи асарга айланганлиги далилланган;
“Тебранаётган Евроосиё” ва “Донишманд Сизиф” романларида диний, мифик унсурлардан унумли фойдаланганлиги, улар шунчаки танлаб олиниб,  романларга киритилиб, ягона гʻоявий-мазмуний структура ташкил этилмаганлиги, балки асарларнинг бадиий-эстетик консепциясига сингдириб юборилганлиги натижада ўқилиши бироз огʻир, баъзи ҳолларда тушунарсиздек туюлган ровий нутқида ёзувчининг юксак бадиий-эстетик қарашлари мужассамлигини исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тимур Пўлатов ва Хуршид Дўстмуҳаммад насрида поетика масалалари мавзусида эришилган қуйидаги илмий натижалардан фойдаланилди:
замонавий рус ва ўзбек насрининг бадиий асар поетикасига хос бўлган сюжет, композиция, образлар тизими, асар тили каби қатор масалаларда ровий нутқи, персонажлар психологияси, диний-мифик ифода, қуш образлари орқали бадиий идрок сингари муштарак жиҳатлар борлиги ҳамда уларнинг ягона тизимга эгалигига оид хулосалардан АР 08856427 рақамли “Маънавий қадриятлар уйғонишининг паремиологик илдизлари: туркий мақол ва маталлар тадқиқининг амалий аспектлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда  фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси, Л. Н. Гумилёв номли Евроосиё миллий университетининг 2023-йил 23-ноябрдаги маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида бажарилган тадқиқотлар тегишли маълумотлар билан бойитилган;
Тимур Пўлатов “Соқчилар минораси” қиссасида бош қаҳрамон Вали бобо тимсолида воқеликни бадиий-эстетик ва бадлиий-психологик идрок  этиши орқали узоқ тарихга эга қаср ва миллий анъаналарни сақлашга уринганлиги натижасида персонажда миллий руҳ, инсон сифатида ўзлигини англаши, Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Нигоҳ” қиссасидаги Бек образи ҳам инсонни, яқинларини, қолаверса, ўзлигини англашга бўлган интилиши орқали инсонни олий қадрият сифатида тушунишига оид хулосаларидан ФА-А1-Г004 рақамли “Қорақалпоқлар тасаввурида аёл тимсоли: этнологик тадқиқотлар” мавзусидаги амалий илмий лойиҳани бажаришда (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпогʻистон бўлими, Қорақалпоқ Гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 27-декабрдаги 507/1-сон маълумотномаси).  Натижада замонавий ижодкорлар ўз асарларида адабий анъаналар, анъанавий образ ва тимсолларга мурожаат қилишини ёритиб беришга доир материалларнинг мукаммаллашувига эришилган;
Тимур Пўлатовнинг  ҳикоя қилиш тарзида воқеалар, барча даражадаги образлар, нутқ бирликлари махсус танлаб олиниши ва уларга ватанпарваликни табиий йўсинда қушлар тимсолида ёритиши, шахс ўзлигини англаши Вали боб ова Бек образларининг ҳаётни таҳлил қилишлари, шахс иродасини кўрсатиш каби вазифалар юклагани, “Мулк” қиссасида ҳеч бир ижтимоий формация, давлат ва жамият устқурмасига алоқаси ёʻқдек бир тасвирни бериш орқали бугунги башарият жамиятининг нигоҳини табиатга, инсониятнинг ўзлигига қаратганлиги натижада қисса  ҳар қандай вақт ёки тузумлар чегарасини қамраб олувчи ҳамда улардан устун турувчи асарга айланганлиги хусусидаги хулосалардан Ф1-ФА-0-43429-рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпогʻистон бўлими, Қорақалпоқ Гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 27-декабрдаги 508/1-сон маълумотномаси). Натижада илгари сурилган тавсиялар асар композицияси ички ва ташқи хусусиятларга эга яхлит эстетик ҳодиса эканлиги қорақалпоқ адабиёти жанрларининг назарий жиҳатдан бойишида муҳим омил бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish