Хасанов Шохжахон Ғолибжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг коллаборатив ёндашув асосида педагогик интенсияларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped5598.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Қурбонова Бахтихон Қўчқарбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Темиров Набижон Солиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг коллаборатив ёндашув асосида педагогик интенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коллаборатив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик интенсияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари илмий мақсадларда ҳамкорлик этиш, маъноларни билиш қобилияти, таълимий ва тарбиявий интенсияларни ўзлаштириш ҳамда ижтимоий кўникмаларни ҳалоллик, адолат, ҳурмат каби ахлоқий қадриятларга кўра уйғунлаштириш асосида аниқланган;
бўлажак ўқитувчиларни коллаборатив ёндашув асосида ўқитиш ва педагогик интенсияларни ривожлантиришнинг прагматик, тизимли-функсионал модели педагогик интенсияларни бошқариш, мақсадларни аниқлаш, ўқув материалини структуралаштириш ҳамда интенсияларнинг таълимий, тарбиявий, мотивацион, инновацион компонентларини рефлекциялаш, фанлараро интегратив ёндашувларни изчилликда бир-бирига боғлиқ тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
коллаборатив ёндашув асосида педагогик интенсияларини ривожлантириш методикаси интерактив дарслар, онлайн тестлар, виртуал ўқув муҳитини уйғунлаштириш, таълим интенсияларини тармоқлаш ҳамда ўқув ҳаракатлари таъсирчанлигини комплекс ошириш, бўлажак ўқитувчиларни мустақил, креатив фикрлашга йўллаш ва ҳаётий тажрибаларини ривожлантирадиган имкониятлар яратиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик интенсияларини ривожлантириш жараёнини коллаборатив ёндашув технологияси асосида такомиллаштириш самарадорлиги педагогик интенсияларни ўзлаштириш, ўқув материалларига ижобий муносабатини муқобил шакллантириш, янги ғоялар яратиш, шахсий мақсадлар ва манфаатлар бирлигини босқичма-босқич таъминлаш ҳамда ижтимоий кўникмаларни режалаштириш асосида такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг коллаборатив ёндашув асосида педагогик интенсияларини ривожлантириш методикасига доир тадқиқот натижалари асосида:
коллаборатив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик интенсияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини илмий мақсадларда ҳамкорлик этиш, маъноларни билиш қобилияти, таълимий ва тарбиявий интенсияларни ўзлаштириш ҳамда ижтимоий кўникмаларни ҳалоллик, адолат, ҳурмат каби ахлоқий қадриятларни уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилганига оид тавсиялар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170913120 рақамли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29-июлдаги 11-05-3871/04-сон далолатномаси). Натижада, ўқув жараёнида таълим бериш методикаларини танлаш, ўқувчиларни мотивациялаш, уларнинг билимларини назорат қилиш, баҳолаш ва таълим жараёнини рефлекция қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларни коллаборатив ёндашув асосида ўқитиш ва педагогик интенсияларни ривожлантиришнинг прагматик, тизимли-функсионал моделини педагогик интенсияларни бошқариш, мақсадларни аниқлаш, ўқув материалини структуралаштириш ҳамда интенсияларнинг таълимий, тарбиявий, мотивацион, инновацион компонентларини рефлекциялаш фанлараро интегратив ёндашувларни изчилликда бир-бирига боғлиқ тизимлаштириш асосида такомиллаштирилганига оид методик тавсиялар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29-июлдаги 11-05-3871/04-сон далолатномаси).. Натижада, коллаборатив ёндашув асосида педагогик интенсиялардан фойдаланиш самародирлиги ошишига хизмат қилган;
коллаборатив ёндашув асосида педагогик интенсияларини ривожлантириш методини интерактив дарслар, онлайн тестлар, виртуал ўқув муҳитини уйғунлаштириш, таълим интенсияларини тармоқлаш ҳамда ўқув ҳаракатлари таъсирчанлигини комплекс ошириш, бўлажак ўқитувчиларни мустақил, креатив фикрлашга йўллаш ва ҳаётий тажрибаларини ривожлантирадиган имкониятлар яратиш асосида такомиллаштирилганига оид тавсиялар “Ҳамкорлик педагогикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29-июлдаги 11-05-3871/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда педагогик интенсияларни коллаборатив ёндашув асосида ривожлантиришни методик қўллаб-қувватлаш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик интенсияларини ривожлантириш жараёнини коллаборатив ёндашув технологияси асосида такомиллаштириш самарадорлигини педагогик интенсияларни ўзлаштириш, ўқув материалларига ижобий муносабатини муқобил шакллантириш, янги ғоялар яратиш, шахсий мақсадлар ва манфаатлар бирлигини босқичма-босқич таъминлаш ҳамда ижтимоий кўникмаларни режалаштириш асосида такомиллаштирилганига оид тавсиялар “Ҳамкорлик педагогикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29-июлдаги 11-05-3871/04-сонли далолатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни методик қўллаб-қувватлаш имкониятлари оширилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish