Усманова Умида Айбековнанинг  
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич таълим магистратура талабаларининг илмий тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Ped 454.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлюба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Қурбонова Бахтихон Қўчқарбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Хужамбердиева Шахноза Купайсиновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич таълим магистратура талабаларининг илмий тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич таълим магистратура талабаларининг илмий тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ўзини-ўзи фаоллаштириш ва ижодий самарадорликни оширишнинг консептуал мазмунини факторли таснифлаш, илмий билиш жараёнининг реал обективлигини таъминлаш ҳамда ҳодисаларни илмий тушуниш ва илмий-ижодий фаолият кўникмасини таълимий мақсадларга мос проектив ташкил этиш асосида аниқлштирилган;
бошланғич таълим магистратура талабаларининг илмий тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги воқеликларга ва муаммоларга нисбатан тизимли хулосалар чиқариш ҳамда таълимга оид технологик жараённинг мақбул траекториясини ташкил этишда СМАРТ технологияларига йўналтирилган аудиовизуал материлаллардан рационал фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълим магистратура талабаларининг илмий тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантириш методикаси педагогик муаммолар ечимини топиш ва дидактик вазифаларни бажаришда тадқиқот ишларидан самарали фойдаланиш, шахсийлаштирилган таълим тажрибасини ўзлаштириш, сунъий интеллектни педагогик таълимга интеграциялаш ҳамда изланувчанлик компонентларига хос функсіялар интенсивлигини фронтал таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълим магистратура талабаларининг илмий тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантириш технологиялари фундаментал билимларга эга бўлиш, илмий онг ва креатив фикрлаш маданиятини ривожлантириш, ҳиссий муносабатларни тўғри бошқариш, илмий дунёқарашга доир билимлар тизимини эгаллаш, аксиоматик усулларнинг интегратив имкониятларини шахсий фаолиятга мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълим магистратура талабаларининг илмий тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантириш модели таълимни индувидуаллаштиришга қаратилган таълим шакллари имкониятларидан эффектив фойдаланиш, интеграциялашган таълим шаклларини босқичма-босқич қўллаш ҳамда субект-субект муносабатлари доимийлиги ва динамиклигини обектив, мантиқий тизим асосида ифодалаш имкониятларини қиёсий баҳолаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич таълим магистратура талабаларининг илмий тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич таълим магистратура талабаларининг илмий тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ўзини-ўзи фаоллаштириш ва ижодий самарадорликни оширишнинг консептуал мазмунини факторли таснифлаш, илмий дунёқарашни шакллантириш, илмий билиш жараёнининг реал обективлигини таъминлаш ҳамда ходисаларни илмий тушуниш ва илмий-ижодий фаолият кўникмасини таълимий мақсадларга мос проектив ташкил этиш асосида аниқлштиришга оид   таклифлар “Халқаро баҳолаш асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғига асосан берилган 68880 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада замонавий таълим парадигмалари мазмунида тадқиқот ва илмий тадқиқот компетенсияларини ривожлантириш имкониятларини аниқлаштириш имкони кенгайтирилган;
бошланғич таълим магистратура талабаларининг илмий тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантириш смарадорлиги воқеликларга ва муаммоларга нисбатан илмий хулосалар чиқариш, руҳий интеллектни бошқариш, илмий муносабат билдира олиш, технологик ва СТЕАМ ёндашувини уйғунлаштириш ҳамда таълимга оид технологик жараённинг мақбул траекториясини ташкил этишда СМАРТ технологияларига йўналтирилган аудиовизуал материлаллардан рационал фойдаланиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғига асосан берилган 491151 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим муассасалари ўқув жараёнида магистратура талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга имконият яратилган;
бошланғич таълим магистратура талабаларининг илмий тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантириш методикаси педагогик муаммолар ечимини топиш ва дидактик вазифаларни бажаришда тадқиқот ишларидан унумли фойдаланиш, шахсийлаштирилган таълим тажрибасини ўзлаштириш, сунъий интеллектни педагогик таълимга интеграциялаш ҳамда изланувчанлик компонентларига хос функсіялар интенсивлигини фронтал таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Халқаро баҳолаш асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27 мартдаги 68-сон буйруғига асосан берилган 68880 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, олий таълим ўқув жараёнида магистратура талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш моделини такомиллаштириш имкони яратилган;
бошланғич таълим магистратура талабаларининг илмий тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантириш технологиялари фундаментал билимларга эга бўлиш, илмий онг ва креатив фикрлаш маданиятини ривожлантириш, ҳиссий муносабатларни тўғри бошқариш, илмий дунёқарашга доир билимлар тизимини эгаллаш, аксиоматик усулларнинг интегратив имкониятларини шахсий фаолиятга мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғига асосан берилган 491151 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, магистратура талабалари илмий тадқиқот фаолияти натижалари кўрсаткичларини яхшилаш имкони кенгайтирилган.
бошланғич таълим магистратура талабаларининг илмий тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантириш модели таълимни индувидуаллаштиришга қаратилган таълим шакллари имкониятларидан эффектив фойдаланиш, интеграциялашган таълим шаклларини босқичма-босқич қўллаш ҳамда субект-субект муносабатлари доимийлиги ва динамиклигини обектив, мантиқий тизим асосида ифодалаш имкониятларини қиёсий баҳолаш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғига асосан берилган 491151 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, магистратура талабаларининг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш жараёнларини таҳлил қилиш самарадорлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish