Абдурахманов Абдушокир Абдукаримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчи-ёшларни маҳаллий тарихий материаллар воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг методик асослари”, 13.00.02 – Таълим тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped 2521.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич,  педагогика фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаров Мамат Эшкулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўқувчи-ёшларни маҳаллий тарихий материаллар воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг методик асосларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчи-ёшларни маҳаллий тарихий материаллар воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик имкониятлари фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларни фаол бажаришга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-ахлоқий сифатларни намоён қилиш ҳамда мафкуравий иммунитет ва толерантлик сифатларини босқичма-босқич шакллантириш траекториясини қиёсий прогнозлаштириш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчи-ёшларни маҳаллий тарихий материаллар воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш модели маънавий қадриятларни тарғиб қилишнинг векторли-рационал ва ижодий-фаолиятли микромуҳитини яратиш ҳамда маънавий-маърифий меросдан фойдаланиш таълимий яхлитлигини дидактик инфратузилманинг таркибий компонентларига уйғун мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчи-ёшларни маҳаллий тарихий материаллар воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш методикаси таълим субектларининг фаолиятида ибрат феноменининг дидактик мазмунини таълимий мақсадларга кўра мақсадли фойдаланиш ҳамда тарихий материаллар топонимикаси билан ишлаш кўникмаларини мувофиқлаштирувчи умумий тушунчаларни ривожлантиришда виртуал таъсир воситаларидан фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчи-ёшларни маҳаллий тарихий материаллар воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлиги бадиий адабиётларни баҳолаш, тарихий даврни визуал жонлантиришга мақбул шароит яратиш ҳамда адабий мерос манбалари ва тарихий шахслар мисолида намунавий-ибрат туйғуларини қарор топтириш динамиклигини босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчи-ёшларни маҳаллий тарихий материаллар воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг методик асослари мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчи-ёшларни маҳаллий тарихий материаллар воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик имкониятлари фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларни фаол бажаришга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-ахлоқий сифатларни намоён қилиш ҳамда мафкуравий иммунитет ва толерантлик сифатларини босқичма-босқич шакллантириш траекториясини қиёсий прогнозлаштириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 16-сентябрдаги 11-05-5080/04-сон далолатномаси). Натижада ўқувчи-ёшларни маҳаллий тарихий материаллар воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг дидактик имкониятлари кенгайтирилган;
ўқувчи-ёшларни маҳаллий тарихий материаллар воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш модели маънавий қадриятларни тарғиб қилишнинг векторли-рационал ва ижодий-фаолиятли микромуҳитини яратиш ҳамда маънавий-маърифий меросдан фойдаланиш таълимий яхлитлигини дидактик инфратузилманинг таркибий компонентларига уйғун мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 16-сентябрдаги 11-05-5080/04-сон далолатномаси). Натижада ўқувчи-ёшларни маҳаллий тарихий материаллар воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш инфратузилмасини бойитишга шароит яратилган;
ўқувчи-ёшларни маҳаллий тарихий материаллар воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш методикаси таълим субектларининг фаолиятида ибрат феноменининг дидактик мазмунини таълимий мақсадларга кўра мақсадли фойдаланиш ҳамда тарихий материаллар топонимикаси билан ишлаш кўникмаларини мувофиқлаштирувчи умумий тушунчаларни ривожлантиришда виртуал таъсир воситаларидан фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 16-сентябрдаги 11-05-5080/04-сон далолатномаси). Натижада ўқувчи-ёшларни маҳаллий тарихий материаллар воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
ўқувчи-ёшларни маҳаллий тарихий материаллар воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлиги бадиий адабиётларни қиёсий таҳлил қилиш, тарихий даврни визуал жонлантиришга мақбул шароит яратиш ҳамда адабий мерос манбалари ва тарихий шахслар мисолида намунавий-ибрат туйғуларини қарор топтириш динамиклигини босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 16-сентябрдаги 11-05-5080/04-сон далолатномаси). Натижада ёшларни маҳаллий тарихий материаллар воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish