Сатторов Миршод Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спорт мактаби ўқувчилари ўзини-ўзи бошқарувини такомиллаштиришнинг педагогик психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/P828.
Илмий раҳбар: Олимов Лазиз Ярашович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Жабборов Хазрат Хусенович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Ашуров Рамзиддин Рамазонович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт мактаби ўқувчиларида ўзини ўзи бошқарувни такомиллаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини очиб бериш асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спорт мактаби ўқувчиларида ўзини ўзи бошқаришни такомиллаштиришда ўзига ўзи ишонч, идора қилиш, ўзига нисбатан интеграл муносабатни намоён бўлиши орқали шахсий имкониятларни аутент баҳолаш кўникмасини иш тажрибасига боғлиқ равишда ортиши туфайли динамик хусусиятга эга эканлиги ўзини ўзи бошқаришни такомиллаштирувчи омиллар аниқланган;
спорт мактаби ўқувчиларида ўзини ўзи бошқаришни такомиллаштирувчи таълим мотивларидан билим олишга интилишнинг касбий компетентлик ҳамда натижаларни баҳолаш, касбни ўзлаштиришнинг мустақил фикрлаш, шахс мотивасион соҳасининг иродавий зўр бериш билан уйғун намоён бўлиши туфайли шахснинг ўзига ўзи муносабати, ирода кучига боғлиқ эканлиги асосланган;
спорт мактаби ўқувчиларида ўзини ўзи бошқаришни такомиллаштирувчи профессионал компетентлик ҳамда шахс мотивасион соҳанинг оптимистик қарашлар, ўзини ўзи назорат қилишнинг ўз имкониятларини баҳолашга интегратив намоён бўлиши исботланган;
спорт мактаби ўқувчиларида ўзини ўзи бошқаришни такомиллаштириш модели шахснинг ўзини ўзи бошқаришга оид муносабатларини профессионал ахборотлар билан ишлаш кўникмасига боғлиқ равишда шаклланиши муҳимлиги туфайли «оптимистик», «ўз имкониятларини баҳолаш» мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт мактаби ўқувчиларида ўзини ўзи бошқаришни такомиллаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
спорт мактаби ўқувчиларида ўзини ўзи бошқаришни такомиллаштиришда ўзига ўзи ишонч, идора қилиш, ўзига нисбатан интеграл муносабатни намоён бўлиши орқали шахсий имкониятларни аутент баҳолаш кўникмасини иш тажрибасига боғлиқ равишда ортиши туфайли динамик хусусиятга эга эканлиги ўзини ўзи бошқаришни такомиллаштирувчи омилларни мавжудлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-182-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси», «Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-182а-сон маълумотномаси). Натижада спорт мактаби ўқувчиларида ўзини ўзи бошқаришни такомиллаштирувчи омиллар аниқланган ва таҳлил қилинган;
спорт мактаби ўқувчиларида ўзини ўзи бошқаришни такомиллаштирувчи таълим мотивларидан билим олишга интилишнинг касбий компетентлик ҳамда натижаларни баҳолаш, касбни ўзлаштиришнинг мустақил фикрлаш, шахс мотивасион соҳасининг иродавий зўр бериш билан уйғун намоён бўлиши туфайли шахснинг ўзига ўзи муносабати, ирода кучига боғлиқ эканлиги асосланганлигига оид Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-182-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси», «Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-182а-сон маълумотномаси). Натижада спорт мактаби ўқувчиларида ўзини ўзи бошқаришни такомиллаштириш мезонларини ривожланишига хизмат қилувчи компонентлар аниқллаштирилган;
спорт мактаби ўқувчиларида ўзини ўзи бошқаришни такомиллаштирувчи профессионал компетентлик ҳамда шахс мотивасион соҳанинг оптимистик қарашлар, ўзини ўзи назорат қилишнинг ўз имкониятларини баҳолашга интегратив намоён бўлиши исботланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-182-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси», «Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-182а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак жисмоний маданият фани ўқитувчилари фаолиятида намоён бўлувчи касбий установкалар ва касбий қобилиятлар ўртасидаги ўзаро корреляцион боғлиқлик кўрсаткичлари аниқланган;
спорт мактаби ўқувчиларида ўзини ўзи бошқаришни такомиллаштириш модели шахснинг ўзини ўзи бошқаришга оид муносабатларини профессионал ахборотлар билан ишлаш кўникмасига боғлиқ равишда шаклланиши муҳимлиги туфайли «оптимистик», «ўз имкониятларини баҳолаш» мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-182-сон буйруғи билан «Спорт психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-182а-сон маълумотномаси). Натижада спорт мактаби ўқувчиларида ўзини ўзи бошқаришни такомиллаштириш омилларини ривожланишига мўлжалланган психологик тренинг дастури ишлаб чиқилган ва самарадорлиги баҳоланган.