Ҳамраева Ойниса Фарход қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): «Талабаларда иродавий сифатларни шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари», 19.00.06 - Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P960.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Сатторова Гулнора Икромовна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда иродавий сифатларни шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг иродавий сифатларини шаклланиши масъулиятлилик, журъатлилик, мустақиллик, матонатлилик, қатиъятлиликнинг таълим жараёни билан боғлиқ равишда кучайиши, ташаббускорликнинг эса пасайиши туфайли динамик ҳарактерга эга эканлиги асосланган;
талбаларда иродавий сифатларнинг намоён бўлишида таълим фаолиятидаги  қийинчилик ва тўсиқларга қарамасдан узоқни кўзлаб, шахснинг мақсад сари интилишида юзага келувчи “ирода кучи”нинг узоқ вақт тизимли намоён бўлишига ҳамда хулқ-атворда ўзини ўзи бошқаришнинг барча компонентларини фаоллашувига олиб келганлиги туфайли “қатиъятлилик”нинг устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланган;
талабаларда иродавий сифатларни шаклланиши фикрлашнинг мустақиллиги, шахснинг ўз хатти-ҳаракатларини режалаштиришни қатъиятлиликка интегратив тарзда ситуатив рефлекцияда устувор намоён бўлиши туфайли  ўз хулқ-атворини тартибга солиш услуби билан боғлиқ эканлиги асосланган;
талабаларда иродавий сифатларни шаклланиши  ирода фаолияти (интроспексия, нотаниш ва янги нарсаларган олишга сезгирлик), ирода жараёни (хулқ–атворни бошқариш, тўсиқларни енгиб ўтиш) ва ирода ҳолат (қийинчиликларга нисбатан бардошлилик)нинг фаолиятда устувор намоён  бўлиши туфайли эмосионал барқарорликни ривожланишига  идентив эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда иродавий сифатларни шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
талабаларнинг иродавий сифатларини шаклланиши масъулиятлилик, журъатлилик, мустақиллик, матонатлилик, қатиъятлиликнинг таълим жараёни билан боғлиқ равишда кучайиши, ташаббускорликнинг эса пасайиши туфайли динамик ҳарактерга эга эканлиги асосланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-ПМ-158 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-158 а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда иродавий сифатларни шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштирилган;
талбаларда иродавий сифатларнинг намоён бўлишида таълим фаолиятидаги  қийинчилик ва тўсиқларга қарамасдан узоқни кўзлаб, шахснинг мақсад сари интилишида юзага келувчи “ирода кучи”нинг узоқ вақт тизимли намоён бўлишига ҳамда хулқ-атворда ўзини ўзи бошқаришнинг барча компонентларини фаоллашувига олиб келганлиги туфайли “қатиъятлилик”нинг устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-ПМ-158 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-158 а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда иродавий сифатларнинг устувор жиҳатлари аниқланган;
талабаларда иродавий сифатларни шаклланиши фикрлашнинг мустақиллиги, шахснинг ўз хатти-ҳаракатларини режалаштиришни қатъиятлиликка интегратив тарзда ситуатив рефлекцияда устувор намоён бўлиши туфайли  ўз хулқ-атворини тартибга солиш услуби билан боғлиқ эканлиги асосланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-ПМ-158 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-158 а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда иродавий сифатларни  шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омилларни таҳлил қилинган;
талабаларда иродавий сифатларни шаклланиши  ирода фаолияти (интроспексия, нотаниш ва янги нарсаларган олишга сезгирлик), ирода жараёни (хулқ–атворни бошқариш, тўсиқларни енгиб ўтиш) ва ирода ҳолат (қийинчиликларга нисбатан бардошлилик)нинг фаолиятда устувор намоён  бўлиши туфайли эмосионал барқарорликни ривожланишига  идентив эканлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-ПМ-158 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-158 а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда иродавий сифатларни  шаклланишига мўлжалланган психологик тренинг дастурларини ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish