Ражаббоев Ибодулла Муродуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳсулотли эритмалардан уранни ажратиб олиш жараёнларига тазйиқловчилар таъсирини тадқиқ қилиш ва технологиясини такомиллаштириш», 02.00.19 – Камёб, нодир ва радиоактив элементлар кимёвий технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Т783.
Илмий маслаҳатчи: Шарафутдинов Улугбек Зиятович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/05.05.2023.К/Т.35.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Музафаров Амрулло Мустафоевич, кимё фанлари доктори, доцент; Маткаримов Сохибжон Турдалиевич, техника фанлари доктори, профессор; Шодиев Аббос Неъмат ўғли, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳсулотли эритмалар таркибидаги тазйиқловчиларни уранни ажратиб олиш жараёнларига таъсирини аниқлаш ва технологияни такомиллаштириш асосида уранни ажратиб олиш даражасини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳсулотли эритмалар ва қатрон таркибидан нитрат, фосфат ва темир ионларини аниқлашнинг янги методикаларини ишлаб чиқиш асосида таҳлил жараёнлари вақти 40 дақиқадан 20 дақиқагача камайганлиги аниқланган;
илк бор ер остида танлаб эритишдан олинган маҳсулотли эритмалардан уранни сорбсиялаш жараёнига таъсир қилувчи тазйиқловчилар ҳамда уларни таъсир миқдорларини аниқлаш асосида нитрат, хлор ва темир ионлари уран сорбсиясининг энг фаол тазйиқловчилари эканлиги асосланган;
маҳсулотли эритмалардан уранни сорбсиялаш жараёнига ҳар бир умумий қўшимча компонентлар (хлор, нитрат, фосфат, темир, алюминий, марганес) миқдорини 2 г/л га оширилиши анионитни уран бўйича сиғимига салбий таъсир кўрсатиши исботланган;
уран таркибли чўкмаларни сулфат кислота эритмаси билан танлаб эритиш асосида таркибида 20-25 г/л уранли эритма олинган ва танлаб эритиш схемаси ишлаб чиқилган;
турли хил экстрагентларни қўллаш ва солиштириш билан уранил сулфат эритмасидан уранни аралашма, ҳамда моно ҳолатдаги ди2-этилгексил фосфор кислота (Д2ЕГФК), трибутилфосфат (ТБФ) экстрагентлари билан экстракциялашда нитрат ионлари таъсир этмаслиги, триалкиламин (ТАА) билан экстракциялашда органик фазадаги ураннинг миқдори кескин пасайиши аниқланган;
маҳсулотли эритмалардан уранни ажратиб олиш технологияси фосфорсизлантириш, нитрацизлантириш, чўктириш, филтрлаш ва уран таркибли чўкмаларга ишлов бериш босқичлари билан такомиллаштирилиб, уранни ажратиб олиш даражаси 8% гача ошганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳсулотли эритмалар таркибидан уранни ажратиб олиш жараёнларига тазйиқловчилар таъсирини тадқиқ қилиш ва технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фотометрик усулда технологик эритмалар ва қатрон таркибидаги фосфат миқдорини аниқлаш методикалари “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Марказий илмий-тадқиқот лабораториясида амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2024 йил 14 июндаги 23/01-01-07/304-сон маълумотномаси). Натижада, уран рудаларини сулфат кислота билан танлаб эритишда эритмадаги ва қатрондаги фосфат ионларини аниқлаш имконини берган;
нитрат ионларини технологик эритмалардаги масса консентрациясини титрометрик ва қатрон таркибидаги миқдорини фотометрик усуллар ёрдамида ўлчаш методикаларини методикалари “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Марказий илмий-тадқиқот лабораториясида амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2024 йил 14 июндаги 23/01-01-07/304-сон маълумотномаси). Натижада, уран рудаларини сулфат кислота билан танлаб эритишда эритмадаги ва қатрондаги нитрат ионларини аниқлаш имконини берган;
технологик эритмалар таркибидаги темир (ИИИ) масса миқдорини титриметрик ҳамда қатрон таркибидаги темирни масса миқдорини фотометрик усулда аниқлаш методикалари “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Марказий илмий-тадқиқот лабораториясида амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ нинг 2024 йил 14 июндаги 23/01-01-07/304-сон маълумотномаси). Натижада, уран рудаларини сулфат кислота билан танлаб эритишда эритмадаги ва қатрондаги темир (ИИИ) ионларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish